Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
CCCXXVIII Лотин ва фаранг тилларидаги нусхалардан Раҳим Қиличев ва Муҳаммаджон Холбековлар таржимаси.
CCCXXIX Кастилия ва Леон (Испания) қироли Ҳенрих III 1401 йилда бир вақтнинг ўзида Туркия султони Боязид Йилдирим ва Амир Темурга икки зодагон - Пайо де Сото Майор ва Эрнан Санчес де Палесуэлослар раҳбарлигида элчилик йўллайди. Улар дастлаб турк султони ҳузурида бўладилар Боязид Йилдирим элчиларни яхши кутиб олади ва унинг қароргоҳи билан бирга улар Анқара ёнидаги жанг майдонига ҳам келишга ва бу ерда юз берган қонли тўқнашувни кўришга муваффақ бўладилар. Бу злчилик ҳақида маълумот берган Клавихо қуйидагиларни ёзиб қолдирган: “Ушбу жангни (Анқара яқинидаги Амир Темур ва Боязид Йилдирим ўртасидаги тўқнашув - Б.М.) худонинг марҳамати билан Кастилия ва Леон қироли бўлган буюк ва шавкатли сеньор дон Энрикенинг, Яратган уни ўз ианоҳида асрасин, элчилар Пайо де Сото Майор, Эрнан Санчес де Паласуэлослар бевосита кузатишга муваффақ бўлдилар. Улар қирол томонидан Темурбек ва Турк Йилдирим (Боязид Йилдирим)нинг қудратини ўрганиш, уларнинг бойликлари, бир-бирларига қарши қўйган қўшинларининг сони ҳақида маълумот тўплашга ҳамда бу ҳукмдорлар ўртасида юз бериши кутилган жангни бевосита кузатиш учун юборилган эдилар (Руи Гонсалес де Клавихо, Дневник путешествия... стр. 15) Элчилар орадаги жанг тугаши биланоқ биринчилар қаторида Амир Темурни буюк ғалаба билан муборакбод этадилар ва унга ўз қиролларининг дўстлик изҳори битилган мактубини топширадилар. Амир Темур уларни катта хушнудлик билан қабул қилади, қимматбаҳо совға-саломлар билан сийлайди ва ўз элчиси Муҳаммад ал- Кешийни қўшиб Испанияга жўнатади. /. Бу ерда Амир Темур Боязид Йилдирим таҳдид солган Кичик Осиёдаги денгиз соҳилларида жойлашган насроний ҳукмдорликлар, жумладан, Каффа, Тана, Трапезунд, Пера каби ҳудудларни назарда тутган бўлса керак. Ундан ташқари, бу жанг натижасида турк султони измида бўлган минглаб овруполиклар ҳам озод этилган эдилар. Уларнинг кўпларига соҳибқирон ўз юртларига жўнашга рухсат беради. Бу ҳол Оврупо мамлакатлари билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга қаратилган ажойиб дипломатик тадбирлардан бўлиб, Оврупо қиролларининг миннатдорлигига сабаб бўлганди. Жумладан, Амир Темур Испания қироли Ҳенрих III ҳузурига йўллаган ўз элчиси Муҳаммад ал-Кешийга қиралга топшириш учун кўплаб қимматбаҳо совғалар билан бирга, Клавихонинг ёзишича, “ўз одатига кўра хотинлар ҳам юборганди ” (Руи Гонсалес де Клавихо. Дневник путешествия..., стр. 16) Ҳ. Исматулланинг таъкидлашича, Клавихо кундаликларининг бошқа тиллардаги таржималарида “ўз одатига кўра ” ибораси йўқ бўлиб, “Амир Темур ўз ота-онасига топшириш мақсадида Ҳенрих III ихтиёрига хотинларни эмас, балки ёш, турмушга чиқмаган икки қизни юборган ” Ҳ. Исматулла, бошқа манбаларга таянган ҳолда уларнинг кейинги тақдири ҳақида ажойиб маълумотларни келтиради (Ҳаранг: Ўзбекистон адабиёти ва санъати ", 1995 йил, 7 апрелъ). CCCXXX/. Лотин ва фаранг тилларидаги нусхасидан Раҳим Қиличев ва Муҳаммаджон Холбековлар таржимаси. CCCXXXI Мироншоҳ Кўрагон - Амир Темурнинг учинчи ўғли. 1393 йилда Соҳибқирон унга ўз империясининг ғарбий сарҳадларини бошқаришни топширган Мироншоҳ 1408 йилда ҳаётдан кўз юмган. У 1376 йилда катта акаси Мирзо Жаҳонгирнинг вафотидан кейин, унинг беваси - Ўзбекхоннинг набираси - Хонзода Севин-бекага уйланади. Шунинг учун ҳам унга кўрагон, яъни хон куёви унвони берилган. CCCXXXII “Зулҳижжа ойидаги ёзишмалар " ибораси Мироншоҳ билан Оврупо қироллари ўртасида бундан олдин ҳам дипломатик ёзишмалар рўй берганлигини кўрсатади. Улар Амир Темур топшириғи билан унинг номидан амалга оширилиб келинган бўлиши ҳам мумкин. Аммо ушбу мактуб Мироншоҳнинг Оврупо ҳукмдорларига бевосита мурожаат қилиш ҳуҳуқига ҳам эга бўлганлигидан дарак беради. Ваҳоланки, расмий тарихнависларнинг хабарича, Мироншоҳ 1396 йилда отдан йиқилгач давлат ишларига совуққонлик билан ёндошиб, унинг хатти- ҳаракатларида маълум ноқисликлар сезила бошлаган (масалан, Шарафиддин Али Яздий шундай ёзган), Клаеихонинг таъкидлашича эса, у Табриз ва ўз пойтахти Султонияда “одамлар Миасса Мираха (Мирзо Мироншоҳ - Б.М. ) ҳеч нарса қурмаган бўлса-да, жаҳондаги энг ҳашаматли биноларни вайрон этишга фармон берган ”, деб мени CCCXXXIII Демак архиепископ Жан Амир Темур давлатининг Генуя ва Венеция билан олиб борган музокараларида ҳам катта роль ўйнаган. Монах Франсуа Сатру эса Париждан қирол Карл VI томонидан Султонияга юборилган бўлса керак. Улар Амир Темур ҳарбий юришлар билан банд бўлган пайтларида Мироншоҳ топшириқларини бажариб, Соҳибқирон империяси билан Ғарб давлатлари ўртасидаги дипломатик алоқаларда ҳар вақт муҳим вазифаларни бажариб келган кўринадилар. CCCXXXIV Бу ерда гап Анқара (Ангора) яқинида рўй берган 1402 йил 27 июндаги жанг ҳақида бораётибди. Маълум-ки, бу ҳарбий тўқнашувда Боязид Йилдирим қўшинлари Амир Темур томонидан батамом тор-мор этилган ва турк Султони асир олинган эди. CCCXXXV Манбаларнинг хабарига қараганда, Амир Темур империясининг ғарбий қисмида султония шаҳри нафақат сиёсий-ҳарбий пойтахт, балки энг гавжум савдо марказларидан бирига ҳам айланган. Бу ерда ҳар йили Ғарб ва Шарқ ҳамда шимолу Жанубдаги минтақалардан келтирилган товарлар ярмаркалари уюштирилган. Буни ўз кўзи билан кўрган Клавихо қуйидагиларни ёзиб қолдирган: “Бу шаҳар (Султония) жуда гавжум, аммо Туус (Табриз)- чалик улкан эмас, аммо бу ерда савдо-сотиқ кенг тараққий топган. Ҳар йили бу ерга, айниқса, июнь, июль ва август ойларида кўп товарлар юкланган катта карвонлар келади: Бу шаҳар катта савдо маркази бўлиб, у подшога катта даромад келтиради.. Гилонда етиштириладиган ипакнинг асосий қисми шу ерга CCCXXXVIкелтирилади... ва бу товар учун Султонияга ҳатто Венеция ва Генуядан саедогарлар келишади... Христиан дунёсидан, Каффа, Трапезунд, шунингдек, Туркия, Балдакдан келадиган барча тужжорлар худди шу пайтларда шу ерда йиғиладилар ва керакли молларни харид қиладилар ” (Руи Гонсалес де Клавихо. Дневник путешествия..., с. 80-81). Бу ҳол ўз навбатида Мироншоҳдан ана шу соҳани янада ривожлантириш учун атроф ҳукмдорлар, айниқса, Оврупо давлатлари билан алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эьтибор беришни тақозо қилган. Айни вақтда, Оврупода ҳам бу масалага катта қизиқиш билан қараганлар. CCCXXXVII Ушбу мактубнинг лотин тилидаги дастлабки нусхаси Париж миллий кутубхонасида сақланиб қолган. Уни Раҳим Қиличев ва Муҳаммаджон Холбековлар ўзбек тилига ўгиришган |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling