Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet62/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

CCCXVII Итальянча “Франция қироли ” иборасининг французча талаффузи.

CCCXVIII Фри - биродар (христиан монахлари номига қўшиб айтилган). Амир Темур ёзишмалари тадқиқотчиси Силвестер де Саси эса бу номани итальянча талаффузда эмас, балки франиузча - Франсуа тарзида берган.

CCCXIX Бу ерда қайси уруш ҳақида гап бораётгани маълум эмас. И.И.Умняков Француз қиролининг маршал Бусико раҳбарлигида Византияга 1399 йилда ёрдамга юборган ҳарбий кемалар экспедицияси ҳақида гап боради, деб ёзган бўлса (И.И.Умняков, Международнне отношения..., с.181), эронлик тадқиқотчи Ҳусайн Иавоий эса “гап Венгрия қироли Сигизмунд илтимосига кўра Комте де Неверс раҳбарлигида Франция қўшинларининг Никополос қалъаси учун бўлган жангда (1396 йил 22 сентябр) иштирок этиши ҳақида бораётибди. Бу жангда гарчи оврўпаликлар шикаст еган бўлсаларда, Темур сиёсий назокат юзасидан Франция подшосига унинг мағлубиятига ишора қилмай, балки “Сизнинг ва бизнинг душманимизни енгдингиз ”, деб ёзади " қабилида изоҳ берган.

CCCXX Р. Ҳиличев ва М. Холбековлар таржимасида шундан кейин “Рисолатни (элчиликни) ҳам ўрнатурмиз”, деган жумла битилган. (Қаранг: “Ўзбекистон адабиёти ва санъати" 1993 йил 28 май). Бу эса муҳим аҳамиятга молик бўлиб, гап икки давлат ўртасида расмий дипломатик алоқалар ўрнатиш ҳақида бормоқда.

CCCXXI Ушбу мактубнинг жўнатилган вақти Анқара жангидан кейинги пайтга тўғри келади Шуниси қизиқки, Амир Темурнинг бизгача етиб келган иккинчи мактуби ҳам Франция қиролига худди шу санада, яъни 1402 йил 1 августда жўнатилган. Аммо кўпчилик мутахассисларнинг фикрича, ушбу хат Анқара жангидан анча олдин битилган ва қандайдир сабаб билан у ўз вақтида жўнатилмаган. Агар мактуб бу ерда кўрсатилган санада битилганда эди, унда, албатта, Анқара жанги эсга олинган бўлур эди. Ваҳоланки иккинчи мактуб худди ана шу мавзуга бағишланган.

CCCXXII Ушбу мактуб лотин ва фаранг тилларидаги нусхалардан Раҳим Қиличев ва Муҳаммаджон Холбеков томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати ” рўзномасида (1993 йил, 28 май) эълон қилинган. Таржима франиуз олими Люсьен Кэреннинг 1991 йилда Парижда нашр эттирган Руи Гонсалес де Клавихонинг “Темурбек саройига саёҳат кундалиги ” (у “Самарқандга йўл ” сарлавҳаси билан босилган) китобидаги иловаларида берилган ёзишмалар асосида бажарилган. Зотан, муаллифлар ўз таржималари ҳақида улар “мактубларнинг аслига ёҳуд лотинча, фарангча ва испанчага ўгирилган нусхаларига тамомила монанддур, деган даъводан йироқмиз" деган бўлсалар-да, бу мактубларнинг олдинги таржималарига нисбатан сифатлироқ адо этилгани кўзга ташланади.

CCCXXIII Бу жумладан маълум бўладики, монах Жан дастлаб Амир Темур ҳузурига Франция қироли номидан элчи тариқасида келиб, унга Карл У/нинг “Султон Боязидга қарши иттифоқ тузиш ” тўғрисидаги илтимосини етказган. Афсуски, бу масалага тааллуқли француз қиролининг мактуби бизгача етиб келмаган.

CCCXXIV Демак, АмирТемур ва Карл VIўртасида Боязид Йилдиримга қарши курашда ҳамкорлик қилиш хусусида ўзаро келушувга ўхшаш бир нарса бўлган.

CCCXXV Бу ерда гап Ангора (Анқара) ёнидаги 1402 йилда 27 июн кунида рўй берган жанг ҳақида боради.

CCCXXVI Ўша вақтдаги оғир шароит ва йўлларнинг нотинчлиги туфайли кўпгина элчиликларнинг талон-тўрож этилгани тарихдан маълум. Шунинг учун ҳам одатда йўлланган мактубларда кўпгина масалалар тафсилоти ўз аксини топмаган ва уларни қўшимча суратда оғзаки арз этиш элчи зиммасига юклатилган. Бундай услубни Амир Темур ҳам ўз дипломатиясида кенг қўллаганини кўрамиз.

CCCXXVII “Диний масалалардан ташқари" иборасини И.И.Умняков “ушбу мутлақо кутилмаган чеклаш монах Жаннинг ақлига келган ажойиб фикр бўлиб, Темур ва унинг вазири буни ҳеч қачон ҳатто хаёлига ҳам келтириши мумкин эмас эди", деб изоҳлаган. (Қаранг: И.И. Умняков. Международние отношения... с. 184) Бунга қўшилиб бўлмайди. Фикримизча, бу ибора Амир Темур томонидан мактубга киритилган. Бу билан у ислом динининг ҳомийси сифатида христиан қироли билан диний масалаларда музокаралар юритишни мутлақо лозим деб топмаслигини қатъий таъкидлаб қўйган.


Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling