Дискрет анал


Бўлинишлар бирлашмаси масаласининг турлари


Download 312.47 Kb.
bet7/17
Sana13.04.2023
Hajmi312.47 Kb.
#1355634
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17
Bog'liq
“ДИСКРЕТ МАТЕМАТИКА” ФAНИДAН

Бўлинишлар бирлашмаси масаласининг турлари.



н элементдан тузилган ихтиёрий тартибланган чекли тўпламнинг ҳар бир элементи билан натурал қаторнинг 1 дан н гача сонлари ўртасида бир қийматли мослик ўрнатиш мумкин бўлса ва бўлгандагина тенгсизлик бажарилса, берилган тўплам қатъий чизиқли тартибланган тўплам дейилади. А тўпламнинг ихтиёрий элементлари лардан иборат.
Бирдан ортиқ элементли тўпламни бирдан ортиқ усулда тартиблаш мумкин. Шунинг учун биз бундан кейин элементларига фақатгина юқоридаги тартиблаш усули қўлланилган чекли тўпламни тартибланган тўплам деб атаймиз.
Энди ўрин алмаштириш, ўринлаштириш ва гурухлаш таърифларини тўпламлар назариясининг терминлари орқали берамиз.
А тўпламнинг элементларидан ҳосил бўладиган турли хил тартибланган тўпламлар ўрин алмаштириш дейилади.
н элементли тўпламнинг к элементли тартибланган қисм тўплами н элементдан к тадан тузилган ўринлаштириш дейилади.
н элементли тўпламнинг к элементли қисм тўпламига н элементдан к тадан тузилган гурухлаш (комбинация) деб аталади.
3-мавзу. Мантиқий мулохазалар алгебраси (6 соат)
1-маъруза машғулоти

  1. Мантиқий мулоҳазалар.

«Рост» ёки «ёлғон» деган маънога эга бўлгадиган ҳар қандай тасдиқни (чапки) мулоҳаза дейилади. Мулоҳаза бир вақтда ҳам рост, ҳам ёлғон бўлиши мумкин эмас. Мулоҳазанинг ростлик қиймати рост ёки ёлғонда ташкил топган тасодифий миқдорнинг элементларидир, яъни {рост, ёлғон} ёки {р, ё} ёки {1, 0}.
Мулоҳазалар А, В,…ёки А1, А2 …. Ҳарфлари билан белгиланади.
Бошланғич содда мулоҳазалардан мураккаб мулоҳазаларни ҳосил қилиш учун қўлланиладиган амаллар логик операциялар дейилади. Бошланғич мулоҳазаларнинг ростлик қийматлари берилган бўлса, логик операциялар ёрдамида тузилган мураккаб мулоҳазаларнинг ростлик қийматлари бир қийматли равишда аниқланади.




  1. Download 312.47 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling