Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Назариянинг амалиѐт билан бирлиги тамойили


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

5. Назариянинг амалиѐт билан бирлиги тамойили. Ҳар қандай 
назарий билимнинг аҳамияти унинг бевосита амалиѐтга тадбиқи билан 
белгиланади. Амалиѐтда қўлланилмайдиган билим автоматик равишда 
ўзлаштирилиб, вақт ўтиши билан унутилади. Назарий билимнинг амалиѐтда 


27 
бевосита қўлланилиши, унинг амалий кўникма ва малакаларга айланиши эса 
билимларнинг мустаҳкам, чуқур бўлишини таъминлайди. Шу сабабли 
ижтимоий-педагогик фаолият тўғрисидаги назарий билимларни талабалар 
онгига сингдиришда маъруза, баҳс-мунозара, давра суҳбати каби 
машғулотларнинг тренинг, амалий семинар, лаборатория машғулотлари ѐки 
педагогик амалиѐтда қўлланилишига эътибор бериш мақсадга мувофиқдир.
6. 
Субъективлик тамойили. Ижтимоий-педагогик фаолиятга 
тайѐрлаш жараѐнида талабалар нафақат объект, балки фаол субъект сифатида 
иштирок этадилар. Улар ўзларининг ўқув фаолликлари, ташаббускорликлари 
ва ташкилотчиликлари билан педагогик-психологик фанлар бўйича ташкил 
этилувчи машғулотлар жараѐнига бевосита ва сезиларли таъсир 
кўрсатишлари мумкин. Бунда талабаларнинг мустақил билим олиш кўникма, 
малакаларига, шунингдек, ижтимоий-педагогик фаолиятни самарали ташкил 
этиш хоҳишига эгаликлари машғулотларнинг жонли, қизиқарли ўтишини 
таъминлайди.
7. Муқобиллик тамойили. Мазкур тамойил педагогик-психологик 
фанлар бўйича машғулотларнинг турли шакл, метод ва воситалар ѐрдамида 
ташкил этилишини ифодалайди. Муқобиллик машғулотларнинг бир қолипда 
бўлиб, зерикарли ўтишининг олдини олади. Шу билан бирга талабаларнинг 
ижтимоий-педагогик 
фаолият 
асосларини 
ўзлаштиришга 
бўлган 
қизиқишларини оширади ҳамда уларнинг ўқув фаолликларини юзага 
келтиради. Бу ўринда машғулотларнинг интерфаол методлар ѐрдамида 
ташкил этилиши янада самарали саналади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling