Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


 Мақсадга йўналтирилганлик тамойили


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

1. Мақсадга йўналтирилганлик тамойили. Ҳар қандай фаолият 
муайян мақсадни кўзлаган ҳолда амалга оширилади. Мақсаднинг аниқлиги ва 
муайян объектга йўналтирилганлиги талабаларни ижтимоий-педагогик 
фаолиятга тайѐрлашга йўналтирилган педагогик фаолиятнинг педагогик 
нуқтаи назардан тўғри ташкил этилиши, шакл, метод ва воситаларнинг тўғри 
танланиши ҳамда кутилган натижанинг кафолатланишини таъминлайди.
2. Жараѐнга яхлит, мажмуавий ва технологик ѐндашув тамойили. 
Педагогик жараѐн кўп қиррали ва мураккаб бўлиб, унинг кечишига жуда 
кўплаб ижтимоий, иқтисодий ва психологик омиллар ўз таъсирини ўтказади. 
Шу боис жараѐнни ташкил этишда барча омилларни инобатга олиш ҳамда 


26 
уларнинг имкониятини муайян нуқтада тўплаш (мажмуавий ѐндашув) унинг 
самарали якунланишига шароит яратади. Замонавий шароитда эса 
талабаларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлаш жараѐнида илғор 
педагогик технологияларни қўлламаслик мумкин эмас. Таълимнинг барча 
замон ва маконларда ҳам жамият тараққиѐти билан уйғун бўлганлигини 
инобатга олган ҳолда талабаларни касбий тайѐрлаш жараѐнига технологик 
ѐндашув қисқа муддатларда кутилган натижани қўлга киритиш имконини 
беради. 
3. Илмийлик тамойили. Замонавий таълимнинг муҳим белгиларидан 
бири – унда илмий далилларга асосланган билимларнинг тарғиб этилиши 
саналади. Педагогик-психологик фанларнинг илмий-назарий, методологик ва 
методик билимларга асосланиши ҳамда талабаларни умумий ўрта таълим 
мактабларида ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга тайѐрлашда 
уларнинг асос қилиб олиниши мазкур жараѐнда илмийлик тамойилининг 
устувор аҳамиятини тасдиқлайди. 
4. Узлуксизлик ва тизимлилик тамойили. Ҳар қандай билим 
узлуксиз ва тизимли ўзлаштирилгандагина мустаҳкамликка эга бўлади. 
Узлуксизлик педагогик-психологик фанларнинг узлуксиз таълим тизимининг 
муайян босқичларида ѐки бир босқичдаги таълим муассасаларида семестрма-
семестр поғонама-поғона ўзлаштирилишини назарда тутади. Бунда дастлаб у 
қадар мураккаб бўлмаган назарий билимлар талабалар онгига сингдирилиб
юқори босқичларга кўтарилган сари билимларнинг мураккаблашиши ўзига 
хослик касб этади. Тизимлилик ҳам педагогик-психологик фанларнинг 
талабаларга муайян тизим асосида оддийдан мураккабга, қуйидан юқорига, 
назарий билимдан амалий кўникма ва малакаларнинг ҳосил бўлишигача 
қадар бўлган даврни ўз ичига олади. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling