Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Н.Маматханова диссертация
Биринчи боб бўйича хулоса
1. Бўлажак ўқитувчи учун ижтимоий-педагогик компетентлиликнинг муҳимлигини алоҳида эътироф этган ҳолда, ушбу сифатнинг ривожланиши унинг ўзгарувчан ижтимоий-иқтисодий шароитларга мослашишига, мазкур ўзгаришларга ўз вақтида ва педагогик жиҳатдан мақсадга мувофиқ жавоб беришга тайѐрлигига ижобий таъсир кўрсатади, деган хулосага келинди. Бунда ўқитувчиларнинг касбий педагогик функцияларини ривожлантиришда сифат ўзгаришлари содир бўлиб, улар ижтимоий- педагогик фаолияти асосида ѐтадиган ахлоқий қадриятларни амалга ошириш; ўқувчиларга педагогик ѐрдам кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш; 53 ижтимоийлашув жараѐнида болага яқиндан ѐрдам бериш, таълим жараѐнининг барча субъектлари ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштиришга йўналтирилганлиги (ўқитувчилар, ота-оналар, ўқувчилар); индивидуал ва гуруҳий фарқларни ҳурмат қилишда яққол намоѐн бўлади. 2. ―Компетентлик‖, ―педагогик компетентлик‖, ―ижтимоий-педагогик компетентлик‖ тушунчаларини таҳлил қилиш, ўқитувчи касбий фаолияти хусусиятлари, унинг ижтимоий-педагогик функцияларининг ўзига хослиги асосида ўқитувчининг ижтимоий-педагогик компетентлиги тузилмаси аниқлаштирилди. Ижтимоий-педагогик компетентликнинг биз томонимиздан таклиф этилган мазкур тузилмаси қатор ўзига хосликларга эга: ИПФТнинг когнитив ва касбий-фаолиятли, касбий-фаолиятли ва касбий-шахсий компонентлари ўзаро бир-бирига мос келади. Тузилма компетентликнинг қайси даражалари инсоннинг психик ва шахсий ривожланиши ва қайсилари касбий педагогик фаолиятни ўзлаштиришнинг психологик қонуниятлари асосида шаклланишини белгилаб беради. Шунингдек, компетентлик тузилмаси нимани махсус топшириқлар орқали ва нимани ўқув жараѐнида шакллантириш зарурлигини ҳам белгилаб беради. 3. Ижтимоий-педагогик фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган қобилиятларни гуруҳлаш тамойилини асос қилиб олган ҳолда, ўқитувчининг қуйидаги ижтимоий-педагогик малака тавсифи аниқлаштирилди: диагностик, коммуникатив, ташкилий. 4. Бўлажак ўқитувчининг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантиришнинг асосий воситаларидан бири сифатида ―Ижтимоий педагогика‖ модули хизмат қилади. Бу эса, мазкур модулнинг мазмуни, имкониятлари ва ўзига хосликларини батафсил таҳлил қилишни тақозо этди. 5. Ижтимоий педагогикани инсон ва жамият ўртасидаги муносабатлар, шахсни ижтимоийлашув омиллари, усуллари ва методлари, унинг атроф- 54 муҳитга мослашиши, шахсни ривожлантириш ва ижтимоий муҳит субъектлари ўртасидаги муносабатларни уйғунлаштириш мақсадида жамиятнинг (оилалар, муассасалар, ташкилотлар, корхоналар, идоралар) педагогик салоҳиятини аниқлаш, бойитиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги билимларнинг алоҳида фан тармоғи, деб ҳисоблаш мумкин. 6. ―Ижтимоий педагогика‖ бўлажак педагогларда мактаб ва мактабдан ташқари муносабатларнинг бутун тизимида ўқувчининг ижтимоий шаклланиши жараѐнининг яхлит андозасини ишлаб чиқишга ѐрдам беради. Айнан ижтимоий педагогика ўзининг интегратив хусусиятига эга бўлиб, мутахассиснинг тизимли ижтимоий-педагогик тафаккурини ривожлантириш, ўқитувчининг касбий вазифаларни яхлит ҳал қилиш жараѐнида маълум бир фан материалининг бошқа фанларнинг ўзаро муносабатлари ҳамда алоқалари тизими билан уйғунлигини таъминлаш қобилияти сифатида муҳим аҳамият касб этади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling