Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

2
 
Подласый И.П. Педагогика. Новый курс. – М.: ВЛАДОС. 2001. – Кн.2. – С.191.


47 
талабаларнинг олий таълимда ―Ижтимоий педагогика‖ фанининг ўқитилиш 
ҳолати, яратилган шарт-шароитлар тўғрисидаги фикрларини ўрганишга 
ѐрдам берган бўлса, тест сўрови уларнинг ―Ижтимоий педагогика‖ фани 
асосларини қай даражада ўзлаштирганликларини баҳолаш имконини берди. 
Тажриба-синов ишларига жами 300 нафар талабалар жалб этилиб, улар 
тасодифий танлов асосида тажриба (148 нафар) ва назорат (152 нафар) 
гуруҳларига бириктирилдилар.
Асословчи тажриба даврида респондент-талабалар анкета сўровига 
қуйидагича жавоб қайтардилар (1.3.1-жадвал). 
Респондент-талабаларнинг анкета сўровига жавоблари мазмун нуқтаи 
назардан ўрганилганда қуйидагилар маълум бўлди:
- талабаларнинг кўпчилигини ―Ижтимоий педагогика‖ фани бўйича 
машғулотларнинг анъанавий ѐндашув асосида ташкил этилиши, ―жонли‖ 
мулоқотлар асосида ташкил этилмаслиги, талабалар билан ўқитувчиларнинг 
фаол муносабатда бўлмасликлари, машғулотларда асосан ҳикоя, оғзаки 
баѐндан фойдаланилиши қониқтирмайди; 

умумий ҳисобда талабалар фан ўқитувчиларининг касбий 
малакаларини ижобий баҳолашмаган, бунга сабаб уларнинг доимий равишда 
машғулотларни ташкил этишга ижодий ѐндашмасликлари, таълим жараѐнини 
турли шакл, метод ва воситалар ѐрдамида ташкил этмасликлари, 
талабаларнинг фаол бўлишларига йўл қўймасликларидир; 
1.3.1-жадвал 
Респондент-талабаларнинг анкета сўрови бўйича жавоб кўрсаткичлари
(асословчи тажриба) 
Саволлар 
тартиби 
Тажриба-синов гуруҳлари 
n

= 148 нафар 
Назорат гуруҳлари
n

= 152 нафар 
Ижобий 
Қониқарли 
Салбий 
Ижобий 
Қониқарли 
Салбий 
Фоиз ҳисобида 
1-савол 
21,6 
46,6 
31,7 
19 
52 
29 
2-савол 
20,2 
45,2 
34,5 
22,4 
45,4 
32,2 
3-савол 
18,2 
45,9 
35,8 
16,4 
49,3 
34,2 
4-савол 
10,8 
43,9 
45,2 
11,8 
46,1 
42,1 
5-савол 
16,9 
48,6 
34,4 
18,4 
45,4 
36,2 


48 
6-савол 
16,7 
50,6 
32,4 
16,4 
50 
33,6 
7-савол 
15,5 
45,9 
38,5 
20,4 
48,7 
31 
8-савол 
17,6 
49,3 
33,1 
19,1 
51,3 
29,6 
- кўргазмали қуроллар сонининг кўп эмаслиги, фан бўйича ўқув 
манбаларининг тақчиллиги каби ҳолатлар машғулотларнинг дидактик 
таъминоти юқори бўлмаслигига сабаб бўлмоқда;
- машғулотлар ташкилий-технологик жиҳатдан бугунги кун, шу 
жумладан, талабаларнинг эҳтиѐжини қондира олмаяпти; аксарият ҳолатларда 
назарий машғулотлар маъруза (ўқитувчи ҳикояси ѐки оғзаки баѐни), амалий 
машғулотлар эса семинар шаклида ташкил этилади; талабалар эса 
машғулотларнинг фаол мулоқот ва баҳс-мунозарага асосланган ҳолда 
ишчанлик руҳида ўтишини исташади; 
- маъруза ва семинарлар машғулотларнинг асосий шакллари бўлиб, 
гарчи муайян даражада талабалар томонидан назарий билим, амалий 
кўникмаларни ўзлаштиришга ѐрдам бераѐтган бўлса-да, бироқ, юқори 
самарадорликни таъминлай олмайди; 
- машғулотлар жараѐнида кенг қўлланиладиган тушунтириш, оғзаки 
баѐн, ҳикоя, савол-жавоб каби методлар талабаларда ижодий изланиш ҳамда 
фаолликни юзага келтиришда у қадар катта имкониятга эга эмас; шу боис 
ўқитувчилар асосий эътиборни талабаларни фаолликка, ижодий изланишга, 
мустақил ва эркин фикрлашга ундовчи методлардан фойдаланишлари лозим; 
- машғулотлар жараѐнида асосий воситалар сифатида ўқитувчининг 
нутқи, кўрсатмали қуроллар ва айрим манбалар намоѐн бўлади; ахборот 
технологиялари каби воситалардан эса деярли фойдаланилмайди; бу ҳолат 
ўз-ўзидан талабаларнинг фан асосларини суст ўзлаштиришларига олиб 
келади; 
- ―Ижтимоий педагогика‖ фани бўйича ташкил этилувчи машғулотлар 
талабаларда ижтимоий-педагогик фаолликни юзага келтириши лозим, бироқ, 
улар талабаларга назарий билимларни етказиб беришдангина иборат бўлиб 
қолмоқда.


49 
Асословчи тажриба даврида талабаларнинг ―Ижтимоий педагогика‖ 
фани асослари бўйича билим, кўникма ва малакалари даражасини баҳолаш 
мақсадида тест топшириғидан ҳам фойдаланилди. Талабаларнинг тест
топшириғи бўйича жавоб кўрсаткичлари қуйидаги жадвалда ўз аксини топди 
(1.3.2-жадвал). 
1.3.2-жадвал 
Респондент-талабаларнинг тест топшириғи бўйича
жавоб кўрсаткичлари (асословчи тажриба) 
Даражалар/ 
Гуруҳлар 
Юқори 
Ўрта 
Паст 
Нафар 
ҳисобида 
Фоиз 
ҳисобида 
Нафар 
ҳисобида 
Фоиз 
ҳисобида 
Нафар 
ҳисобида 
Фоиз 
ҳисобида 
Тажриба 
(n

= 148 нафар) 
29 
19,6 
55 
37,2 
64 
43,2 
Назорат 
(n

= 152 нафар) 
32 
21,1 
53 
34,8 
67 
44,1 
Асословчи тажриба даврида, шунингдек, респондент-талабаларнинг
таълим муассасаларида ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга оид 
амалий кўникма ва малакаларга эгаликлари ҳам ўрганилди. Талабаларнинг 
кўникма ва малакаларга эгаликлари уларга амалий (лойиҳалар яратиш, кичик 
тадқиқотлар олиб бориш каби) ҳамда педагогик масалаларни ечиш
топшириқларини бериш орқали ўрганилди. Натижалар қуйидаги жадвалда ўз 
аксини топган (1.3.3-жадвал): 
1.3.3-жадвал 
Респондент-талабаларнинг ижтимоий-педагогик фаолиятни
ташкил этишга оид амалий кўникма ва малакалари
даражаси (асословчи тажриба)
Даражалар/ 
Гуруҳлар 
Юқори 
Ўрта 
Паст 
Нафар 
ҳисобида 
Фоиз 
ҳисобида 
Нафар 
ҳисобида 
Фоиз 
ҳисобида 
Нафар 
ҳисобида 
Фоиз 
ҳисобида 
Тажриба 
(n

= 148 нафар) 
22 
14,9 
40 
27 
86 
58,1 
Назорат 
(n

= 152 нафар) 
26 
17,1 
34 
22,4 
92 
60,5 


50 
Асословчи тажриба якунлари гарчи олий таълим муассасаларида 
талабаларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлаш йўлида муайян ишлар 
амалга оширилаѐтган бўлса-да, бироқ ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар 
ҳам мавжудлигини кўрсатади. Бизнинг назаримизда бундай вазифалар 
қуйидагилардан иборат: 
- педагогика олий таълим муассасаларида ижтимоий-педагогик 
фаолиятни ташкил этишга масъул бўлган ижтимоий педагогларни 
тайѐрлашни йўлга қўйиш;
- Ўзбекистон 
Республикасининг ижтимоий ҳаѐти, тараққиѐт 
йўналиши ҳамда минтақанинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда 
―Ижтимоий педагогика‖ фани бўйича замонавий, хусусан, янги авлод 
дарсликларига қўйилган талабларга тўла жавоб бера оладиган, шунингдек, 
таълим олувчиларга мустақил таълим олиш имконини берадиган янги авлод 
дарсликларини яратиш; 
- мазкур дарсликларда педагогика олий таълим муассасалари 
факультетлари (жумладан, ―Педагогика-психология‖, ―Бошланғич таълим‖, 
―Мактабгача таълим‖ факультетлари) ички хусусиятларининг инобатга 
олинишига эришиш; 
- талабаларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашда ижтимоий 
ташкилотлар (ички ишлар органлари, прокуратуралар қошидаги ―Вояга 
етмаганлар билан ишлаш Комиссияси‖, соғлиқни сақлаш, физиологик ѐки 
психологик нуқсонга эга болаларни қайта тиклаш, мактабгача таълим, 
умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва ахлоқ тузатиш 
муассасалари, болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари) билан ҳамкорликни 
йўлга қўйиш; 
- ―Ижтимоий педагогика‖ фани бўйича машғулотларни ташкил 
этишда талабаларнинг ўқув ва ижтимоий фаол, мустақил бўлишлари, эркин 
фикрлашлари учун шароит яратиш; 
- назарий билимлар берувчи машғулотларнинг амалиѐт билан 
интеграциялашувини таъминлаш; 


51 
- таълим олувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашнинг 
бир неча босқич (жумладан, педагогик умумий ўрта махсус ва олий таълим 
муассасаларида ижтимоий педагогларни тайѐрлаш)дан иборат бўлишига 
эришиш. 
Дастлабки – асословчи тажриба даврида ―Ижтимоий педагогика‖ фани 
бўйича нашр этилган ўқув манбаларининг камлиги, аксарият адабиѐтларнинг 
рус тилида эканлиги маълум бўлди. Ўқув машғулотларини кузатиш, 
талабалар фаолиятини ўрганиш, қуйидаги муаммоларнинг ҳал этилиши 
бўлажак мутахассисларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашда юқори 
самарадорликни кафолатлай олишини кўрсатди:
- ижтимоий-педагогик фаолият мазмунини пухта ўзлаштириш 
имконини берувчи туркум ижтимоий-гуманитар фанлар ўртасида ўзаро 
интеграциянинг юзага келмаганлиги; 
- талабалар ўртасида ―Ижтимоий педагогика‖ фани асосларини 
тарғиб қилишга нисбатан технологик ѐндашувнинг қарор топмаганлиги; 
- ―Ижтимоий педагогика‖ фани ўқитувчиларини методик ишланмалар 
билан етарли даражада таъминланмаганлиги; 
- Талабаларда 
таълим 
муассасаларида 
ижтимоий-педагогик 
фаолиятни самарали йўлга қўйиш омили бўлган ижтимоий ва ўқув фаоллиги 
ҳамда мустақил таълим олиш малакаларининг шаклланмаганлиги; 
- талабалар томонидан ривожланган хорижий мамлакатларнинг 
таълим муассасаларида ижтимоий-педагогик фаолиятни йўлга қўйиш 
тажрибаларини ўрганиш учун зарур шарт-шароитларнинг яратилмаганлиги; 
- талабалар онгига ―Ижтимоий педагогика‖ фани асосларини чуқур 
сингдиришнинг мақбул механизмларининг яратилмаганлиги; 
- талабаларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлаш йўлида олий 
таълим ва таълим муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг юзага 
келмаганлиги. 
Шундай қилиб, 
бўлажак ўқитувчиларни 
ижтимоий-педагогик 
фаолиятга тайѐрлашнинг назария ва амалиѐтдаги ҳолатини ўрганиш бу 


52 
борада ҳал этилиши зарур бўлган вазифалар мавжудлигини кўрсатди. 
Респондент-талабалар билан ишлаш, улар ўртасида анкета ва тест 
сўровларини ўтказиш, суҳбат ва савол-жавобларни уюштириш тажриба-
синов ишларига қадар бўлган даврда уларнинг таълим муассасаларида 
ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишга тайѐрликлари қониқарли 
аҳволда эмаслигини кўрсатди. Талабаларнинг аксарияти ―Ижтимоий 
педагогика‖ фани асосларини назарий жиҳатдан пухта ўзлаштирган 
бўлсалар-да, бироқ, таълим муассасалари ўқувчиларини ижтимоий ҳаѐтга 
мослаштириш, ижтимоий муносабатлар ва мактаб таълимига тайѐрлаш, 
уларни салбий ижтимоий таъсирлардан ҳимоялаш, шунингдек, оилаларга 
ижтимоий-педагогик ѐрдам кўрсатиш малакаларига эга эмасликларини 
намоѐн этдилар. Бу эса тажриба-синов ишларининг асосий босқичларида 
махсус методика ѐрдамида бўлажак ўқитувчиларда ижтимоий-педагогик 
фаолиятни 
самарали 
ташкил 
этиш 
малакаларини 
шакллантириш 
зарурлигидан далолат беради. Асосий босқич тажриба-синов ишлари даврида 
муаммонинг ана шу жиҳатига эътибор қаратилади. Ишнинг навбатдаги 
бобида тажриба-синов ишларининг асосий босқичи ва талабаларни 
ижтимоий-педагогик 
фаолиятга 
тайѐрлашга 
оид 
илмий-методик 
тавсияларнинг амалиѐтга татбиқи хусусидаги мулоҳазалар ѐритилади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling