Доклад Medatov. R кириш


Download 2.24 Mb.
bet12/13
Sana08.11.2023
Hajmi2.24 Mb.
#1758885
TuriДоклад
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Доклад

Олинган иммобилланган липазани юқори ҳароратга чидамлилиги 4.3-расмда келтирилган. 14 слайда тақдим этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, иммобилизациядан сўнг ферментнинг термик барқарорлиги сезиларли даражада ошади. Агар фермент 50 °C да 40 дақиқа давомида инкубация қилинганида, эркин ферментнинг фаоллигини пасайиши 50% ни ташкил этса, иммобилизацияланган липазаа шу вақт давомида фаоллигини 20% га камайтиради.


Rhizopus microsporus замбуруғидан олинган липазани эркин ва имобилизацияланган холатдаги барқарорлиги (50°C).
1 - эркин липаза, 2 - иммолизацияланган липаза.
Иммобилизацияланган ферментларни олишда асосий мақсад нафақат юқори ҳароратга чидамлилигини ошириш, балки ферментни турли технологик жараёнларда қўллашда юзага келадиган турли денатурацияловчи моддаларнинг таъсирини камайтиришдир.
15-слайдда эркин ва иммобилланланган липазага этанол ва ацетонни таъсири келтирилган.

15-слайд. Эркин ва иммобилланган липазани фаоллигига этанол (а) ва ацетонни (б) таъсири.

  • 15-слайд. Эркин ва иммобилланган липазани фаоллигига этанол (а) ва ацетонни (б) таъсири.
  • 1-эркин липаза, 2- иммобилланган липаза.
  •  
  • Эркин липаза фаоллиги реакцион мухитда этанол концентрацияси ошиши билан унинг гидролитик фаоллиги камаяди. Мухит таркибида 30% этанол бўлганда ўзини гидролитик фаоллигини 90% гача йўқотади. Иммобилланган липаза эса бор йўғи 10% фаоллигини йўқотади. Ацетон ҳам эркин липазани гидролитик фаоллигига сальбий таъсир этади ва ацетонни концентрацияси 30% бўлганда фаоллик тўлиқ йўқотилади. Ацетон иммобилланган липазага ижобий таъсир этади.

16-слайдда сув-спиртли мухитда хосил бўлаётган реакция маҳсулотлари юпқа қатламли хроматография (ТСХ) пластинкасида келитирилган. Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики ёғ-кислоталарини этилли эфирларини хосил бўлиши мухит таркибида 25-30 хажм% этанол бўлганда максимал бўлади. Этанолни миқдори 40 хажм% ошганда ёғ кислоталарини этилли эфирларини хосил бўлиши камаяди.

  • 16-слайдда сув-спиртли мухитда хосил бўлаётган реакция маҳсулотлари юпқа қатламли хроматография (ТСХ) пластинкасида келитирилган. Келтирилган маълумотлардан кўриниб турибдики ёғ-кислоталарини этилли эфирларини хосил бўлиши мухит таркибида 25-30 хажм% этанол бўлганда максимал бўлади. Этанолни миқдори 40 хажм% ошганда ёғ кислоталарини этилли эфирларини хосил бўлиши камаяди.

16-слайд. Мойларни иммобилланган липаза билан гидролизланганда реакция махсулотларини хосил бўлишига этанолни таъсири
1 – этанолсиз, 2-6 - мухитда 10, 25, 40, 55 ва 58 хажм % этанол бўлганда.
Шундай қилиб, липазани гидрофоб хоссали сорбентларда иммобилизациялаш ферментни фаоллигини ва барқарорлигини ошишига имкон беради.
Биз кейинги тадқиқотларимизда иммобилланган липазани пахта мойи таркибидаги эркин ёғ кислоталарни ферментатив нейтраллаш жараёнига таъсирини ўргандик.
Ушбу ёндошувни мохияти шундаки эркин ёғ кислоталар липаза ферменти ёрдамида мой таркибидаги моно- ва диглицеридларга бириктириб қўйиш ётади. Олинган натижалар 17 слайдда келтирилган. Тақдим этилган маълумотлардан кўриниб турибдики, пахта ёғига эркин липаза билан ишлов бериш пахта мойини кислота сонини пасайишига олиб келади (1-эгри чизиқ). Кислота сонини камайиши ферментацияни давомийлигига боғлиқ.

Download 2.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling