Доклад Medatov. R кириш


Download 2.24 Mb.
bet8/13
Sana08.11.2023
Hajmi2.24 Mb.
#1758885
TuriДоклад
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Доклад

Назорат намунасида тўйинган ёғ кислоталарни улуши 30,32% бўлса, эркин липаза билан олинган переэтерификат таркибида 24,61%ни, иммобилланган липаза билан олинган переэтерификатда эса 16,37% ни ташкил этди. Тўйинмаган ёғ кислоталарни улуши эса мос равишда 69,73; 75,39 ва 83,09% ташкил этди.

Тўйинмаганг ёғ кислоталар ичида ЭПКни миқдори сезиларли даражада ўзгармайди. ДГК миқдори эса намунада 10,32% бўлса, иммобилланган липаза билан переэтерификат олинганда 16,66% ташкил этади..

Ушбу тадқиқотлар зайтун ва кунгабоқар мойларида хам олиб борилганда кузатилди.

Шундай қилиб сувсиз мухитда липаза ферментидан фойдаланиб ациллаш ва переэтерификациялаш жараёнларини олиб бориш мумкин.

Ушбу жараёнларни ферментатив усулда амалга оширишда ўсимлик мойларини тозалиги мухим ахамиятга эга. Чунки мойлар таркибидаги хамрох моддалар ферментларни фаоллигига сальбий таъсир этиши мумкин.

Ушбу жараёнларни ферментатив усулда амалга оширишда ўсимлик мойларини тозалиги мухим ахамиятга эга. Чунки мойлар таркибидаги хамрох моддалар ферментларни фаоллигига сальбий таъсир этиши мумкин.

Хом ўсимлик мойлари мураккаб кўп компонентли табиий бирикмалар мажмуаси хисобланади. У турли хил ҳамроҳ моддалардан ва турли хил таркибдаги триглицеридлардан, шу жумладан зарарли моддалардан иборат бўлиб, уларни мой таркибидан холос этиш керак.

Ёғни тозалашнинг биринчи босқичида, яъни ёғларнинг гидратациясида ёғ таркибидаги гидрофил хоссали ҳамроҳ моддаларни сезиларли даражада олиб ташлашга ёрдам беради. Бу жараёнда гидролитик ферментларни ишлатиш жараёнга ижобий таъсир этади. Ҳамроҳ моддаларни гидролизланиши натижасида хосил бўлаётган қутбли бирикмалар хисобига моддаларнинг гидрофиллиги янада оширилади ва гидратация жараёни тўлиқроқ кетади.

Ёғни қайта ишлашнинг иккинчи босқичи ёғларни нейтраллаш жараёнини ўз ичига олади. Бу жараёнда ёғ таркибидаги эркин ёғ кислоталар олиб ташланади.

Ёғни қайта ишлашнинг иккинчи босқичи ёғларни нейтраллаш жараёнини ўз ичига олади. Бу жараёнда ёғ таркибидаги эркин ёғ кислоталар олиб ташланади.


Download 2.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling