Dunyoqarash tushunchasi va mohiyati. Falsafaning asosiy yo’nalishlari. Ҳозирги вақтда компьютер«компьютер фалсафаси»
Download 203.15 Kb.
|
1-мавзу.docx
4. Фалсафа категориялари
Категория юнон тилидан олинган бўлиб, «изоҳлаш», «тушунтириш», «кўрсатиш», деган маъноларни англатади. Категорияларни фалсафа тарихида биринчи бўлиб Арасту таърифлаб берган. У ўзининг «Категориялар» деган асарида уларни объектив воқеликнинг умумлашган инъкоси сифатида қараб, туркумлаштиришга ҳаракат қилган. Хусусан, унингча қуйидаги категориялар мавжуд: «моҳият» (субстанция), «миқдор», «сифат», «муносабат», «ўрин», «вақт», «ҳолат», «мавқе», «ҳаракат», «азоб-уқубат». Бу туркумлаштириш, ўз вақтида илмий билишда жуда катта аҳамиятга эга бўлган. Кейинчалик Арасту «Метафизика» асарида «моҳият», «ҳолат» ва «муносабат» категорияларини ҳам изоҳлаган. Умуман, категорияларни фалсафа тарихида илмий мавзу сифатида ўрганишни айнан Арасту бошлаб берганлиги эътироф қилинади. Маълумки, унгача Юнонда кўпроқ политика ва риторика (нотиқлик санъати) фанлари системалашган, яъни фан сифатида тизимга туширилган эди. Чунки ўша даврда қўшинни, мамлакатни ва одамларни бошқариш учун сиёсат ва нутқ маданияти сирларини билиш катта аҳамиятга эга бўлган. Аммо ўша даврларда фалсафанинг қонунлари, категориялари ва асосий таянч тушунчалари муайян тизимга туширилмаган, изчил баён қилинган билимлар системаси сифатида шакллантирилмаган эди. Ҳатто Юнонистоннинг машҳур олими ва мутафаккири Суқротни ҳам ана шундай, ҳали гўёки шаклланмаган фан билан шуғуллангани ва ёшларни бу илм йўлига бошлаб, уларнинг нотўғри тарбиясига сабаб бўлганликда айблаган ҳам эдилар. Бу ҳол Суқротнинг буюк шогирди Арастунинг мазкур фанни аниқ система тарзида ифодалашга киришиши учун туртки бўлган. Олим фалсафанинг қонун ва категорияларини биринчи марта системалаштирган, таърифлаган ва фалсафани фан даражасига кўтарган. Ўша даврдан бошлаб фалсафа ўз қонунлари, тамойиллари, категориал тушунчаларига эга бўлган фанга айланган. Шарқда бу масалага Форобий, Беруний ва ибн Синолар ҳам катта аҳамият берганлар. Инъикос этилаётган алоқадорлик ва боғланишалрни, борлиқнинг универсал хислатлари ва қонуниятларини миқёси ва мазмунини назарга олиб фалсафий категорияларни уч туркумга бўлиш мумкин: Борлиқ тўғрисидаги таълимот категориялари (борлиқ, олам, субстанция, материя, ҳаракат, макон ва вақт, чеклик ва чексизлик ва бошқалар) Билиш назариясига оид категориялар (билиш, инъикос, ҳақиқат, адекватлик, образ, тафаккур ва бошқалар) Диалектика категориялари (яккалик ва умумийлик, ходиса ва моҳият ва бошқалар) Download 203.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling