Экология соҳасидаги жиноятлар


Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили


Download 30.73 Kb.
bet4/7
Sana19.04.2023
Hajmi30.73 Kb.
#1362379
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Экология соҳасидаги жиноятлар

Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили.

(ЎзР ЖК 197-моддаси)
Жиноятнинг бевосита объекти ер ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг белгиланган тартиби ҳисобланади.
Жиноятнинг предмети ер бағри ва ер қаъри.
Объектив томондан жиноят ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш натижасида оғир оқибатлар келиб чиқишида намоён бўлади.
Жиноят таҳлил қилинаётган модда диспозициясида кўрсатилган қилмишларни содир этиш натижасида оғир оқибатлар келиб чиққан вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузиш натижасида келиб чиққан оғир оқибатларга одамларнинг касалланиши, ҳайвонот ва ўсимликларнинг қирилиб кетиши, қишлоқ хўжалик экинлари унумдорлиги пасайиши ҳамда хизмат соҳасининг емирилиши, ернинг устки қисмида бўшлиқлар ҳосил бўлиши, фойдали қазилмалар ўз қимматли хусусиятини йўқотганлиги учун уларни кавлаб олиш тўхтатилишига олиб келган атроф табиий муҳитга зарарли таъсирини киритиш мумкин.
Субъектив томондан жиноят ҳам қасддан, ҳам эҳтиётсизлик орқасида содир этилиши мумкин. Шахс ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузишнинг ижтимоий хавфлилигини англайди, унинг ижтимоий хавфли оқибатларга олиб келишига кўзи етади ва уларнинг юз беришига онгли равишда йўл қўяди ёки бунга бепарво муносабатда бўлади. Айбнинг эҳтиётсизлик шакли – ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш шартларини ёки уларни муҳофаза қилиш талабларини бузган шахс оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига кўзи ета туриб, эҳтиёткорлик чора-тадбирларига онгли равишда риоя этмаган ҳолда, бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига асоссиз равишда умид қилганликда ёки оғир оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигига кўзи етмаса-да, лекин кўзи етиши лозим ва мумкин бўлганлигида ифодаланади.
Жиноят субъекти – ўн олти ёшга тўлган, ер, ер ости бойликларидан фойдаланиш бўйича хўжалик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи шахс.



  1. Download 30.73 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling