Экология соҳасидаги жиноятлар


Атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш жинояти учун жавобгарлик


Download 30.73 Kb.
bet2/7
Sana19.04.2023
Hajmi30.73 Kb.
#1362379
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Экология соҳасидаги жиноятлар

Атроф табиий муҳитнинг ифлосланганлиги тўғрисидаги маълумотларни қасддан яшириш ёки бузиб кўрсатиш жинояти учун жавобгарлик

(ЎзР ЖК 194-моддаси)
Жиноятнинг бевосита объекти – хўжалик юритувчи комплексларнинг тегишли тармоқларида экологик хавфсизликни таъминлашдан келиб чиқадиган ижтимоий муносабатлар ҳамда атроф муҳит, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидир. Факультатив бевосита объект – инсон ҳаёти ва соғлиғи ҳисобланади.
Жиноятнинг объектив томони зарарли экологик оқибатларни келтириб чиқарган авариялар ва атроф табиий муҳитнинг бошқача тарзда ифлосланганлиги ҳақидаги маълумотларнинг қасддан яширилиши ва бузиб тақдим этилиши натижасида атроф муҳитга, инсон соғлиғи ва ҳаётига ҳамда ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига зарар ва шикаст етказишда ифодаланади. Бундай қилмишлар ҳаракат ёки ҳаракатсизлик оқибатида содир этилиши мумкин.
Жиноятни тугалланган деб топиш учун, маълумотларни яшириш ёки бузиб тақдим этиш натижасида шарҳланаётган модданинг диспозициясида кўрсатилган оқибатлар – аҳолининг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёки бошқача оғир оқибатлар келиб чиққан бўлиши керак. Бошқа ҳолларда маъмурий жавобгарлик юзага келади.
Субъектив томондан жиноят тўғри ёки эгри қасддан содир этилади. Айбдор шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфли хусусиятини англайди, унинг ижтимоий хавфли оқибатларига кўзи етади ва уларнинг юз беришини истайди ва онгли равишда уларнинг юз беришига йўл қўяди. Бундай маълумотларни эҳтиётсизликдан тақдим этмаслик ёки уларни бузиб тақдим этиш жиноят таркибини ҳосил қилмайди.
Жиноятнинг субъекти ўн саккиз ёшга тўлган, юқорида кўрсатилган маълумотларни тақдим этишга махсус ваколатли бўлган шахс бўлиши мумкин. Бундай шахсларга раҳбарлар, уларнинг ўринбосарлари, бош муҳандислар, атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари ҳамда атроф муҳитнинг эҳтимол тутилган ифлосланиши билан боғлиқ бўлган ишлар хавфсизлигига масъул бўлган, бундай маълумотларни мустақил равишда тақдим этиш ҳуқуқига эга корхона ходимлари киради.
Агар ЖК 194-моддаси 1-қисми диспозициясида кўрсатилган ҳаракатлар натижасида битта одам ўлса ҳам, шарҳланаётган модданинг 2-қисми бўйича жавобгарлик юзага келади.

Download 30.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling