Экология соҳасидаги жиноятлар


Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст


Download 30.73 Kb.
bet5/7
Sana19.04.2023
Hajmi30.73 Kb.
#1362379
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Экология соҳасидаги жиноятлар

Экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст

етказиш ёки уларни нобуд қилиш жиноятининг юридик таҳлили.
(ЎзР ЖК 198-моддаси)
Жиноятнинг бевосита асосий объекти ўрмон, экинзор ва бошқа дов-дарахтларни атроф табиий муҳитнинг табиий қисми ва бойлиги сифатида улардан тегишли даражада фойдаланиш йўли билан сақлашни таъминлаш соҳасида юзага келадиган ва шаклланадиган ижтимоий муносабатлардир.
Жиноят содир этилиши натижасида нобуд бўлган мева, маҳсулотларга бўлган мулк ҳуқуқи қўшимча бевосита объект бўлиши мумкин.
Жиноятнинг предмети ўрмонлардаги дарахт, бутазорларнинг ҳар хил турлари ҳамда ўрмон фондига кирмайдиган ёки кесиш тақиқланган дарахтлар, бутазор, экинзор ва бошқа дов-дарахтлардир.
ЖК 198-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят, агар олов билан эҳтиёткорона муносабатда бўлмаслик натижасида экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга кўп миқдордаги зарар етказилса ёки улар нобуд қилинса ёхуд бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса, тугалланган жиноят деб топилади.
Субъектив томондан таҳлил этилаётган модданинг 1-қисми айбнинг эҳтиётсизлик шаклида ифодаланади.
ЖК 198-моддасининг 2-қисми объектив томон сифатида шахснинг ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларни қонунга хилоф равишда кесиши натижасида кўп миқдорда зарар келиб чиқишида ифодаланган ҳуқуққа хилоф ҳаракатини назарда тутади.
Жиноят қонунга хилоф равишда дарахт, бута ва бошқа дов-дарахтларни кесиш натижасида кўп миқдордаги зарар етказилган вақтдан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
ЖК 198-моддаси 2-қисмининг субъектив томони тўғри қасддан содир этилади, чунки шахс қонунга хилоф равишда дарахт, бута ва бошқа дов-дарахтларни кесишни амалга ошира туриб, махсус рухсатномасиз ёки унда кўрсатилганидан бошқа майдонда, кўп миқдорда ёхуд дарахтнинг бошқа навини кесаётганини англаган, бундай ҳаракатлар натижасида кўп миқдордаги зарар келиб чиқишига кўзи етган ва буни хоҳлаган, бундай оқибатлар юз беришига онгли равишда йўл қўйган бўлади.
ЖК 198-моддаси 3-қисмининг объектив томони: экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга қасддан шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилиш; оқибат – кўп миқдорда зарар етказиш, шунингдек, ҳаракат билан келиб чиққан оқибат ўртасидаги сабабий боғланишдан иборат.
Жиноятнинг субъектив томони – қасд, шахс ўз қилмишининг ижтимоий хавфлилик хусусиятини англаган ва унинг ижтимоий хавфли оқибатлар – экинзор, ўрмон ёки бошқа дов-дарахтларга шикаст етказиш, уларни пайҳон қилиш, нобуд қилишнинг юз беришини истаган ва онгли равишда йўл қўйган ва бунга бепарво муносабатда бўлади.
Жиноят субъекти ушбу моддадаги барча ҳолларда ўн олти ёшга тўлган шахс ҳисобланади. Ўрмонда ва унга яқин жойда ишлаганда ёнғинга қарши хавфсизлик чораларига риоя қилмаган, ёки хизмат ваколатидан ўрмонни кесиш учун ёхуд бошқа йўл билан кўп миқдорда зарар, оғир оқибатлар келтириб чиқариш учун фойдаланган мансабдор шахслар ЖК 205, 206, 207-моддалари билан жиноятлар мажмуи бўйича жавобгарликка тортиладилар.
Таҳлил қилинаётган модданинг 4-қисмига мувофиқ, «етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди».


  1. Ўсимликлар касалликлари ёки зараркунандалари билан кураш талабларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили.

(ЎзР ЖК 199-моддаси)
Жиноят бевосита объекти экологик ҳуқуқий тартибот ва экологик хавф-сизлик таъминланишига қаратилган ўсимликлар касалликлари ва зараркунан-далари билан курашиш бўйича ўрнатилган қоидалар ва талабларни тартибга солиш борасидаги ижтимоий муносабатлар ҳисобланади.
Жиноятнинг предмети маданий кўчатлар, табиий ўрмонлар ва бошқа ўсимликлар бўлиши мумкин.
Объектив томондан жиноят ўсимликлар касалликлари ёки зараркунан-даларига қарши кураш талабларини бузиш оғир оқибатларга сабаб бўлишида ифодаланади.
Мазкур модда диспозицияси бланкет (ҳаволаки)дир.
Оғир оқибатларнинг бошланиши вақтидан жиноят тугалланган ҳисобланади жиноятнинг қай даражада оғирлиги суд томонидан белгиланади.
Ўсимлик касалликлари ва зараркунандалари билан курашиш талабларини бузишнинг субъектив томони: эгри қасд бўлиб – шахс ўз қилмишларининг қонунга хилофлигини англайди, ижтимоий хавфли оқибатлар келиб чиқиши мумкинлигини кўра олади ва онгли равишда йўл қўяди ёки бунга бефарқ муносабатда бўлади, ёхуд эҳтиётсизликдан – шахс бундай жиноятнинг оғир оқибатлари келиб чиқиши мумкинлигини олдиндан кўра олади ва бундай оқибатлар келиб чиқмаслигига ассосиз ишониб, онгли равишда эҳтиёт чораларни кўрмайди ёки ўз ҳаракатларининг бундай оқибатларини кўриши лозим ва мумкин бўлган вазиятда, уларни олдиндан кўра олмайди.
Жиноятнинг субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Аксарият ҳолларда, агрономлар, бригадирлар ва шу каби мутахассислар таҳлил қилинаётган жиноятнинг субъекти бўладилар. Ўсимлик касалликлари ёки зараркунандаларига қарши кураш талабларини ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда бузган мансабдор шахслар мансабдорлик жинояти учун жиноий жавобгарликка тортилишлари керак.




  1. Download 30.73 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling