Экология соҳасидаги жиноятлар


Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили


Download 30.73 Kb.
bet7/7
Sana19.04.2023
Hajmi30.73 Kb.
#1362379
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Экология соҳасидаги жиноятлар

Зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили.

(ЎзР ЖК 201-моддаси)
Жиноят бевосита объекти инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишни, фаровон табиий муҳитни таъминлашни ўз ичига олувчи экологик хавфсизлик муҳофазаси манфаатлари ҳисобланади.
Кимёвий ва биологик моддалар, минерал ўғитлар ва препаратлар жиноят предмети бўлиши мумкин.
Объектив томондан жиноят ўсимликларни ҳимоя қилишнинг кимёвий воситалари, минерал ўғит, ўсиш биостимулятори ёки бошқа кимёвий дориларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши, ҳайвонлар, паррандалар ёки балиқларнинг қирилиб кетиши ёхуд бошқача оғир оқибатларнинг келиб чиқишида ифодаланади.
Ушбу модда диспозицияси бланкетли бўлиб, қонуннинг ҳар бир алоҳида бузилган ҳолларида зарарли кимёвий моддалар билан муомалада бўлишнинг қайси қоидаси бузилганлигини аниқлаш зарур бўлади.
ЖК 201-моддаси 1-қисмининг диспозициясида санаб ўтилган оқибатлардан лоақал биттаси рўй берган пайтдан эътиборан жиноят тугалланган ҳисобланади.
Жиноятнинг субъектив томони айбнинг эгри қасд ёки эҳтиётсизлик шаклида содир этилади. Жиноят субъекти ҳар қандай ўн олти ёшга тўлган ақли расо шахс, шу жумладан зарарли кимёвий моддалар билан ишлаш учун масъул мансабдор шахслар (корхона, лаборатория, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўйича раҳбарлар ва ҳоказолар) бўлиши мумкин.
ЖК 201-моддасининг 2-қисми одам ўлиши тарзидаги оғир оқибатни назарда тутади, шу сабабли оғирроқ жавобгарликни келтириб чиқаради.



  1. Ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш жиноятининг юридик таҳлили.

(ЎзР ЖК 202-моддаси)
Жиноят бевосита объекти Ўзбекистон ҳудудида тарқалган ҳайвонот ва ўсимликлар дунёси муҳофазасини, улар яшайдиган нормал экологик муҳитни таъминлаш ҳамда биоресурслар ва ўсимликлардан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича, шунингдек, атроф табиий муҳитнинг ажралмас қисми сифатида ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг ирсий фондини сақлаш шароитларини яратиш бўйича муносабатлар ҳисобланади.
Жиноят предмети ёввойи, уй ҳайвонлари, паррандалар, ҳар қандай балиқлар ва бошқа турдаги ҳайвонлар, шунингдек, доривор, истеъмолбоп, манзарали ўсимликлар ёввойи турларининг ҳар қандай хиллари ҳисобланади.
Жиноятнинг объектив томони:
1) овчилик қоидаларини; 2) балиқчилик ёки ҳайвонот дунё­сининг бошқа турларини ушлаш қоидаларини; 3) ноёб ҳайвонларни тутишнинг белгиланган тартиби ёки шартларини; 4) ўсимликларнинг дори-дармон, истеъмолбоп ва манзарали (декоратив) турларини йиғиш ёки тайёрлашнинг белгиланган тартибини; 5) махсус қўриқланадиган табиий ҳудудлардаги ҳайвонот ва ўсимлик оламидан фойдаланиш тартибини бузиш анча миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлишида ифодаланади.
Ушбу модда ҳам бланкет диспозицияли бўлиб, унда жавобгарлик назарда тутилган қилмиш содир этилган ёки этилмаганлигини аниқлаш учун бошқа норматив ҳужжатларга мурожаат қилиш лозим бўлади.
ЖК 202-моддасининг 1-қисмидаги жиноят, анча миқдордаги зарар етказилган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан ҳам, эгри қасддан ҳам содир этилади. Шахс ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини ва оқибатлари-нинг келиб чиқиши аниқлигини англайди ва шундай бўлишини хоҳлайди. Зарар етказилганда, шахс буни келиб чиқишини хоҳламаган бўлиши мумкин, лекин бундай оқибатларга онгли равишда йўл қўяди ва уларга бефарқ муносабатда бўлади.
Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.
ЖК 202-моддасига мувофиқ табиатни муҳофаза қилувчи органларнинг ходимлари ва мансабдор шахслари жавобгарликка тортиладилар. Агар мансабдор шахс браконьерлар билан жиноий битим тузса, жиноят содир этилишига ёрдам берса ёки ўзи ҳам шундай жиноятни содир этса, у табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги ва тегишли мансаб жинояти учун жавобгарликка тортилади.
ЖК 202-моддаси 2-қисми қуйидаги квалификация қилиш белгиларини мустаҳкамлаган:
а) ҳайвонлар, паррандалар, балиқ, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсининг Қизил китобига киритилган бошқа турларини нобуд қилиш билан;
2) кўп миқдорда зарар етказган ҳолда;
3) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган жиноят.
ЖК 202-моддаси 3-қисми қуйидаги махсус квалификация қилиш белгиларини мустаҳкамлаган:
а) хавфли рецедивист томонидан;
б) шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб;
в) ер, сув ёки ҳавода ишлатиладиган механизациялаштирилган воситалардан фойдаланиб;
г) портлаш қурилмалар, заҳарли кимёвий моддалар ёки бошқа ялпи қириб юборадиган ёки нобуд қиладиган усулларни қўллаган ҳолда;
д) уюшган гуруҳ томонидан;
е) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган жиноят.
ЖК 202-моддаси 4-қисмига мувофиқ, агар етказилган зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.


Фойдаланилган адабиётлар

  1. Жиноят-ижроия ҳуқуқи. Дарслик. Муаллифлар жамоаси. Масъул муҳаррир-ю.ф.н., дотс. Б.Ж.Ахроров. –Т.: Ўқитувчи, 2002. – 208б.

  2. Жиноят-ижроия кодексига шарҳлар. Рустамбоев М.Ҳ., Ахраров Б.Ж. ва бошқалар. Маъсул муҳаррир: ю.ф.д., проф. М.Ҳ.Рустамбоев. – Т.: ТДЮИ, 2007. – 574 б.

  3. Комментарий к Исправително-трудовому кодексу Республики Узбекистан. –Т.: Узбекистан, 1997. - 345с.

  4. Абдухалиқов М.А., Пайзуллаев Қ., Абдуқодиров Ш.Й. Жиноят -ижроия ҳуқуқи (альбом схемалар). –Т.: ТДЮИ, 2005. – 142 б.

Download 30.73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling