Экология соҳасидаги жиноятлар
Ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили
Download 30.73 Kb.
|
Экология соҳасидаги жиноятлар
Ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш жиноятининг юридик таҳлили.
(ЎзР ЖК 200-моддаси) Жиноятнинг бевосита объекти чорвачилик соҳасидаги экологик ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш мақсадида белгиланган ветеринария ва зоотехник қоидаларни тартибга солувчи ҳамда экологик хавфсизлик, инсонлар ҳаёти ва соғлиғи, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган ижтимоий муносабатлардир. Жиноятнинг предмети ёввойи ва уй ҳайвонларидир. Объектив томондан ҳайвон ёки паррандалар эпидемияси (эпизоотия) тарқалишига, уларнинг ялпи қирилиб кетишига ёки бошқача оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлган ветеринария қоидаларини бузиш ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлик билан содир этилиши мумкин (масалан, профилактик тадбирлар ўтказиш бўйича белгиланган талабларга риоя қилмаслик, юқумли касалликларга чалинган ҳайвонлар ва уларнинг маҳсулотларини, чорвадан олинган хом ашёни сотиш, касал молни сўйишдан бўйин товлаш ва ҳоказолар шулар жумласидандир). Мазкур модда диспозицияси бланкет (ҳаволаки)дир. Қилмишни квалификация қилишда айбдор шахс томонидан ветеринария ёки зоотехника қоидаларининг айнан қайси банди бузилганлиги аниқланиши зарур. Ветеринария қоидалари ва талаблари бузиш ҳаракат ва ҳаракатсизлик кўринишларида содир этилиши мумкин. Жиноят шарҳланаётган модда диспозициясида кўрсатилган оқибатлардан бири келиб чиққан пайтдан эътиборан тугалланган ҳисобланади. Субъектив томондан ветеринария қоидаларини бузиш эгри қасддан ҳам, ўзига ўзи ишониш ёки бепарволик шаклидаги эҳтиётсизлик билан ҳам содир этилиши мумкин. Жиноятнинг мотиви квалификацияга таъсир кўрсатмайди. Жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлади. Мансабдор шахслар ҳам – чорвачилик ва паррандачилик хўжаликлари, ветеринария-санитария назорати раҳбарлари, шунингдек, алоҳида фуқаролар ҳам (чорва ва парранда эгалари, карантин кордон ўрнатилган ҳудуддаги чекловларни бузиб ўтувчи транспорт воситалари ҳайдовчилари ва бошқалар) ветеринария ёки зоотехника қоидаларини бузиш субъекти бўлиши мумкин. Download 30.73 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling