электр курилмасинииг асосий кисмлари ва технологик жарайондаги
Download 483.43 Kb.
|
diplom ishi
1.1 электр курилмасинииг асосий кисмлари ва технологик жарайондаги ўрни. Электр станция ва подстанцияларига ўрнатилган куч трансформаторлари электр энергияни бир кучланишдан иккинчисига айлантириш учун хизмат қилади. Уч фазали трансформаторлар энг кўп тарқалган, чунки уларда жами қуввати худди шунча бўлган учта бир фазали трансформаторларга қараганда исрофлар 12–15%, актив материаллар сарфи билан қиймати 20–25% кам. Трансформатор созликдаги тараққиёт 220 ва 500 кВ кучланишли, қуввати 630 МВА гача, 330 кВ кучланишли, қуввати 1000 МВА ли уч фазали трансформаторларни ва 500/110 кВли, бирлик қуввати 250 кВА ли автотрансформаторларни ишлаб чиқариш имкониятини берди. Трансформаторларнинг чегара бирлик қуввати уни транспортировка қилиш шароитлари, массаси ва ўлчамлари билан чекланади. Бир фазали трансформаторлар, одатда, етарли қувватга эга бўлган уч фазали трансформатор тайёрлаш мумкин бўлмаган ёки транспортировка қилиш анча қийин бўлган ҳоллардагина қўлланилади. 2.28–расм. Трансформаторларнинг принципиал схемалари: а–икки чўлғамли; б–уч чўлғамли; в–паст кучланишли ажратилган чўлғамли. Бир фазали трансформаторлар гуруҳларининг энг катта қуввати 500 кВ кучланишда 1600 МВ А; 750 кВ кучланишда 1250 МВ А га тенг. Ҳар бир фазадаги турли кучланишдаги чўлғамлар сонига қараб трансформаторлар икки чўлғами ва уч чўлғамлигига бўлинади (2.28–расм, а, б). Бундан ташқари, айнан бир хил кучланишдаги чўлғамлар, одатда, пасайтирувчи чўлғами бир–биридан ва ерга туташтирилган қисмлардан изоляция қилинган икки ва ундан ортиқ параллел тармоқлардан ташкил топади. Бундай трансформаторлар ажратилган чўлғамли трансформаторлар деб аталади (2.28- расм, в). Юқори, ўртача ва паст кучланишли чўлғамларни қисқача ВН (высшее напряжение), СН (среднее напряжение) ва НН (низщее напряжение) деб белгилаш қабул қилинган. Юқори кучланишли қувватли трансформатор мураккаб қурилма бўлиб, кўп сонли конструктив элементлардан ташкил топади, улардан асосийлари қуйидагилар: магнит тизими (магнит ўтказгич), чўлғамлар, изоляция, чиққичлар, бак, совитиш қурилмаси, кучланишни ростлаш механизми, ҳимоялаш ва ўлчаш қурилмалари ҳамда аравачалар. Магнит тизимида трансформаторнинг асосий магнит оқими ўтади («магнит ўтказгич» номи шундан келиб чиққан). Магнит ўтказгич трансформаторнинг конструктив ва механик асоси ҳисобланади. Магнит ўтказгич бир–биридан изоляцияланган электротехник пўлатдан тайёрланган алоҳида–алоҳида листлардан йиғилади. Электротехник пўлатнинг сифати магнит индукциясининг рухсат қилинган катталигига ва магнит ўтказгичдаги исрофларга таъсир этади. Кўп йиллар давомида листининг қалинлиги 0,5–0,35 мм ли, рухсат этилган индукцияси 1,4–1,45 Тл, солиштирма қувват исрофи 2,5–3,5 Вт/кг бўлган қиздириб прокатланган ЭЧ1, ЭЧ2 пўлати ишлатиб келинди. Ҳозир рухсат этилган индукцияси 1,7 Тл гача, солиштирма қувват исрофи 0,9–1,1 Вт/кг бўлган, совуқлайин прокатланган текстурали, яъни донлари муайян тартибда жойлашган Э330, Э330 А пўлати ишлатилади. Бундай пўлатдан фойдаланиш катта магнит индукциясига йўл қўйиш ҳисобига магнит ўтказгич кесимини анча камайтириш, чўлғам ўрами диаметрини камайтириш, трансформаторларнинг массаси ва ўлчамларини камайтириш имкониятини беради. Трансформаторнинг массаси 1930 йили қувват бирлигига 3,33 т/(МВА) га етган бўлса, ҳозирги вақтда 0,74 т/(МВА) ни ташкил этади. Трансформаторнииг пўлат листлари бир-биридан пухта изоляцияланган бўлиши керак. Даставвал қоғозли изоляция қўлланилар эди. Листларнинг бир томонига юпқа махсус қоғоз ёпиштирилар эди. Қоғоз листларни бир–биридан электрик жиҳатдан тўлиқ изоляциялайди, аммо йиғишда осон йиртилади ва магнит ўтказгичнинг ўлчамларини катталаштиради. Ҳозир 0,01 мм қалинликда лок суркаб листларни изоляциялаш кенг қўлланилмоқда. Лок пардаси листлар орасида етарли даражада ишончли изоляция ҳосил қилади, магнит ўтказгичнинг яхши совишини таъминлайди, қизишга чидамлилиги юқори ва йиғиш пайтида бузилмайди. Кейинги пайтда металлургия заводларида прокатлашдан сўнг пўлат тахталарнинг икки юзасига иссиққа чидамли қоплама суркаш яна ҳам кенгроқ қўлланилмоқда, қоплама қалинлиги 0,01 мм дан кам бўлиб, магнит тизимнинг хоссасини яхшилайди. 2.31–расм. Трансформатор чўлғамлари: а–концентрик; б–алмашинадиган Магнит ўтказгич ва унинг конструктив деталлари трансформатор асосини ташкил этади. Асосга чўлғам ўрнатилади ва чўлғам билан кириш симлари ўтказгичлар ёрдамида уланиб, асосга маҳкамланади ва бу билан трансформаторнинг актив қисми ҳосил қилинади. Download 483.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling