электр курилмасинииг асосий кисмлари ва технологик жарайондаги
Download 483.43 Kb.
|
diplom ishi
Мойни пуфлаш ва мойни ҳаво совитгичлар орқали мажбурий циркуляциялаш йўли билан совитиш (ДЦ) қуввати 63000 кВА ва ундан катта бўлган трансформаторлар учун қўлланилади.
2.32- расм. Уч фазали мойи пуфлаб совитиладиган трансформатор: 1–ВН киргичи; 2–НН киргичи; 3–ВН нинг нолинчи киргичи; 4–кенгайтиргич; 5– контакторлар қопламаси; ,6 - РПН механизмининг юритмаси; 7 - пуфлаш электр двигажли; 8–айланувчи каретка; 9–каток; 10–трансформатор кўтариш учун тиргаклар; 11–мой қуйқаларини тушириш учун тешик пробкаси; 12–мойни олиш учун кран;13–пуфлашни автоматик бошқариш шкафи; 14–РПН механизми автоматикасининг шкафи; 15–мойни тўлдириш учун кран; 16–ҳаво қуриткич; 17–термосифон фильтр. Созитгичлар ташқарисига вентилятор ҳаво ҳайдайдиган қиррали юпқа трубалар тизимидан ташкил топган. Мой трубаси ичига жойлаштирилган электр насослари мойнинг совитгичлар орқали узлуксиз мажбуран циркуляциясини ҳосил қилади (2.33-расм). 2.33–расм. ДЦ тизими совиткичнинг принципиал схемаси: 1–трансформатор баки; 2–электр насоси; 3–адсорб фильтр; 4–совиткич; 5– пуфлаш вентиляторлари. Мой катта тезликда циркуляцияланиши, совитиш юзалари катталашгани ва жадал пуфлаш ҳисобига совитгичлар иссиқликни кўп узатади ва ихчамдир. Совитишнинг бундай тизимига ўтиш трансформаторларнинг ўлчамларини анча камайтириш имкониятини беради. Совитгичлар трансформаторлар билан бир пойдеворга ёки трансформаторнинг баки ёнидаги алоҳида пойдеворга ўрнатилиши мумкин. ДЦ совитиш тизимли трансформаторларда мойнинг максимал йўл қўйилган ҳарорати +75° С. Мой мажбуран циркуляцияланадиган мой–сувли совутиш (Ц) принципиал жиҳатдан ДЦ тизимига ўхшаш тузилган фақат фарқи шундаки, ундаги совитгичлар трубалардан иборат бўлиб улар ичида сув айланади, трубалар орасида эса мой юради. Мой совитгичга кираётган мой ҳарорати +70° С дан ошмаслиги лозим. ДЦ ва Ц совитиш тизимли трансформаторларда мойни мажбуран циркуляциялаш қурилмаси трансформатор ишга тушиши билан бир вақтда автоматик уланиши ва трансформаторнинг юкламасидан қатъи назар узлуксиз ишлаши керак. Шу билан бирга, ишга тушириладиган совитгичлар сони трансформаторнинг юкламасига қараб аниқланади. Бундай трансформаторлар мойнинг ва совитувчи сувнинг циркуляцияланишини тўхтатиш, вентиляторни тўхтатиш кераклиги ҳақидаги сигнализацияга эга бўлиши керак. Ҳар бир трансформатор қуйида кўрсатилган тартибдаги шартли ҳарфий белгиларга эга: 1) фазалар сони (бир фазали учун–0, уч фазали учун–Т); 2) совитиш тури–юқорида келтирилган тушунтириш асосида; 3) турли кучланишли тармоқларда ишлайдиган чўлғамлар сони (агарда у иккитадан ортиқ бўлса); уч чўлғамли трансформаторлар учун Т, ажратилган чўлғамли трансформатор учун Р (фазалар сонидан кейин кўрсатилади). 4) чўлғамлардан бири РПН қурилмаси билан тайёрланган бўлса, қўшимча Н ҳарфи билан белгиланади; 5) автотрансформаторларни белгилаш учун биринчи ўринда А ҳарфи қўшилади. Ҳарфий белгидан кейин номинал қувват ва кучланиш синфи кўрсатилади. Бир хил параметрли, бир хил конструкцияли турли корхоналарда ишлаб чиқариладиган трансформаторлар учун, шу конструкциядаги трансформаторлар қайси йилдан бошлаб ишлаб чиқарилиши кўрсатилади. Масалан: ТМН-10000/110–67–уч фазали, икки чўлғамли, мой билан табиий совитилувчи, РПН ли номинал қуввати 10000 кВ.А, 110 кВ синфли, 1967 йилда яратилган конструкцияли трансформатор. Вакуум ўчиргичлар. Маълумки, вакуум оралиқнинг электр мустаҳкамлиги атмосфера босимидаги ҳаво оралиғига нисбатан бир неча марта катта. Бу хусусиятдан вакуум ёй сўндирувчи камералар КДВ да (4.72–расм) фойдаланилади. Контактлар бир–биридан ажраганда уларнинг контакт юзалари тез камаяди, шунинг учун тегиб турган нуқтада ундан ўтаётган ток ҳисобига ҳарорат кескин кўтарилиб, эриган металлдан кўприкча ҳосил бўлади. Бу кўприкча жуда қисқа вақт ичида қизийди ва буғланади. Металл буғлари муҳитида ёй ёнади. Кучли вакуум остида зарядланган заррачалар атрофдаги бўшлиққа тез диффузияланади. Ток нолдан ўтишида ёй сўнади. Тахминан 10 мкс дан сўнг контактлар орасидаги вакуумнинг мустаҳкамлиги тикланади. Металл буғлари камеранинг шиша корпусини ифлосланишдан сақловчи пўлат экранлар 5 ва 8 га ўтиради. Контактларнинг буғланишини камайтириш учун қийин эрийдиган металлдан тайёрланган контакт учликлар қўлланилади. КДВ–5 камераси (4.72–расм) цилиндрик шиша корпусга эга бўлиб, унинг ичига юқориги фланец 10 орқали қўзғалмас контакт киради, пастки фланец билан сильфон зичлагич орқали эса қўзғалувчан контакт киради. Қўзғалувчан контакт 4 мм гача сўрилади. Камерадан ҳаво юқориги фланецга пайвандланган ниппель орқали чиқарилади. Камерадаги босим 10-4Па. Камеранннг ҳамма қисмларини вакуумли — зич чоклар билан бириктирилади. Узишдаги контактларнинг буғланиши ҳисобига вакуум пасаяди, бироқ контактлар қийин эрувчи металлдан тайёрланса, у ҳолда камера катта узиш миқдорларига чидайди. 10 кВ кучланишли кўрилаётган камера 600 А ли токни 500 мартадан кўп узади, 200 А ли токни эса 30000 мартагача узади. Ток бўлмаганда камера вакуумни бузмасдан 100000 операцияга чидайди. Камеранинг энг катта узиш токи 1000 А, синаладиган кучланиши 42 кВ. Узиладиган ток нисбатан кичик бўлганлиги учун вакуум ўчиргичларни қисқа туташув токини узиш учун ишлатиб бўлмайди. Улар сиғим токларини узиш учун қўлланилади, (юқори кучланишли юксиз линиялар, конденсаторлар батареялари). Юқори кучланишли ўчиргичлар яратиш учун бир неча ёй сўндирувчи камералар кетма–кет уланади. Узиладиган токни кўпайтириш учун ҳам магнитли пуфлаш қўлланилиб, у ёйнииг контактлар сирти бўйича тез айланишига олиб келади. Вакуум ёй сўндирувчи камералар КДВ-12 ва КДВ-21 асосида ёй печларини коммутациялаш учун РМВАК-10 320 юклама ўчиргичлари ва 10 кВ га ҳамда 320 А га мўлжалланган конденсатор батареяларини улаш ва узиш учун ВНВ-10 320 юклама ўчиргичлари яратилган. ВНВ-10/320 ўчиргичи комплект тақсимлаш қурилмасининг ячейкаларида қўлланилади ва у юрадиган аравачага монтаж қилинади. Бундай ўчиргич 2000 А ли узиш токига мўлжалланган. Ёй сўндирувчи камерани иш токи ўтадиган бош контактлар билан шунтлаш, вакуум ўчиргичлардаги номинал токни кўпайтириш имконини беради. Бу ҳолда ёй сўндирувчи камера занжирга фақат улаш ва узиш операцияларидагина уланади. Дунё практикасида юкламанинг вакуум ўчиргичлари 500 кВ ва ундан кичик кучланишли тизилмаларида қўлланилади. 1.2 Электр курилмасининг ишлаш режимлари. Download 483.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling