«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


ИТП ларнинг электр жихозлари ва уланиш схемалари


Download 0.98 Mb.
bet21/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)

ИТП ларнинг электр жихозлари ва уланиш схемалари
Баланд частотада ( 500 - 10 000 Гц ) ишлайдиган ИТП нинг уланиш схемаси умумий холда куйидаги куринишда булади.





6 - расм. Баланд частотада ишлайдиган ИТП схемаси.

Схема таркибига кирувчи асосий жихозлар куйидагилар:


- двигатель Д ва генератор Г тизимидан иборат электр машинали частота ўзгартиргич. (амалда ВЭП, ОПЧ ва ВПЧ сериядаги ўзгартгичлар кулланилади) ;
- двигательни манбаага уловчи магнит улагич ДМ;
- С1 ва С2 дан иборат конденсатор батареяси.
Эритилаётган металл ва шу металлни эритишдаги кувват коэффициенти микдоридан келиб чикиб конденсатор батареяси таркибидаги сигимни ўзгартириш имкони бор (мазкур схемада КТ контак-торининг контакти оркали кушимча сигимни занжирга улаш ёки уни занжирдан узиш кузда тутилган).
- чизикли контакторлар КГ ;
- ажратгич ( разъединитель) ;
- улчов асбоблари ва бошкарув жихозлари ;
- кучланиш трансформатори ТН ва ток трансфор- матори ТТ.
Схемада U1 ва U2 оркали биринчи ва иккинчи печнинг индукторлари курсатилган. Машинали частота ўзгартиргичдан фойдаланиш эффективлигини ошириш максадида битта частота ўзгартиргич занжирига навбатма-навбат П1 ва П2 переключателлар ёрдамида биринчи ва иккинчи печларни улаш имконияти бор. Печлар частота ўзгартиргич занжирига бир печда эриган металлни тукиш ва янги металл билан тулдириш даврида уланади.
Куйида саноат частотасида ишловчи ИТП схемаси келтирилган



7- расм
7 - расм. Саноат частотасида ишловчи ИТП схемаси.

Схема таркибига кирувчи асосий жихозлар, булар электр манбааси 1; бир фазали печни манбаага улаш зарурати учун конденсатор 3 ва дроссель 4 дан иборат учала фазадаги юкламани мувофиклаштирувчи симметрлаш қурилмаси; конденсатор батареяси 5; печь 6; коммутацион шкаф 8; печни оғдирувчи гидравлик қурилма 7; печь индукторларини совутишга мулжалланган циркуляцион қурилма 10; контактор 2 ва хаво хайдаш қурилмаси 9.


Мазкур схема буйича ишловчи ИТП лар асосан маьлум сигимдаги печларга мансуб булиб, чўян эритишда 0,8 - 8 тоннагача ва рангли металл ёки енгил коришмаларни эритишда 0,6 дан 3 тоннагачани ташқил килади.
7 - расмда келтирилган печнинг умумий нархи 6 расмда келтирилган факат электр машинали ўзгартиргичнинг нархига нисбатан 70 - 90 фоизни ташқил килиб, электр энергиясининг бехуда сарфи баланд частотадаги ИТП га нисбатан 10 фоизга камдир.
ИТП ларнинг учинчи тури - юкори частоталарда ишловчи ИТП лар булиб, улар лампали генераторлар оркали манбаага уланадилар.
Улар асосан кичик габаритли печлар булиб, асосан кичик микдордаги металл ёки коришмаларни эритиш оркали, лаборатория шароитида янги маркадаги металл (коришма) олиш учун ишлатилади.


Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling