«Электр технологик қурилмалар ва тизимлар»


Download 0.98 Mb.
bet20/90
Sana10.02.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1185134
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   90
Bog'liq
ЭТК ва Т маъруза 2017-18 (3)


Назорат саволлари


  1. ИКП лар кандай электр манбааларига уланади?

  2. ларнинг кандай уланиш схемаларинибиласиз?

  3. Бир фазали алюминий эритиш учун белгиланган ИКП схемасининг асосий жихозлари кайсилар?

  4. ИКП ларнинг асосий электр ва ишчи параметрлари кандай аникланади?

  5. ИКП уланиш схемасида автотрансформатор нима учун белгиланган?

  6. ИКП уланиш схемасидаги конденсаторлар батареясининг вазифаси нимадан иборат?

  7. ИКП актив кувватининг қиймати кандай анкланади?

  8. Конденсатор батареяси сигими тенгламасидан кайси холларда фойдаланилади?

  9. ИКП ларнинг куввати коэффиценти қийматлари кандай катталикларга эга?

  10. Конденсатор батареясининг куввати кандай аникланади?

8 – МАЪРУЗА


Бошқариш объекти билан алоқа курилмаси. Дастурий таъминот


Режа:
1. Индукцион тигель печларининг тузилиши ва электр жихозлари.
2. Индукцион тигель печларининг уланиш схемалари.
3. Индукцион тигель печларининг афзалликлари ва асосий параметрлари


Таянч сўз ва иборалар


Индукцион тегель печлари (ИТП лар); пўлат ўзаксиз индукцион печлар; частотасига кўра ИТП лар турлари; ИТП лар геометрик улчовлари ЎРТА сидаги муносабатлар; Итп ларнинг тузилиши; ИТП ларнинг эксплуатацион параметрлари; ИТП ларнинг уланиш схемалари; тигель; частота ўзгартиргичлар; индуктор

Индукцион тигель печлар (ИТП лар) пўлат ўзаксиз индукцион печлар булиб, уларнинг асосий хусусиятлари ушбу печларда киздирилаётган электр утказувчи жисмлар ўзгарувчан электромагнит майдон ҳосил килаётган индуктор билан биргаликда иккита узаро индуктив богланган токли контурни ташқил килади.



5 - расм

5 - расмда ИТП нинг схемаси келтирилган ИТП таркибида ўзгарувчан ток манбаасига уланувчи индуктор 1; эритилаётган металл 2 ва юкори хароратларга бардош берувчи тигель 3 курсатилган. Р а с м д а г и белгиланишлар: Нu - индуктор баландлиги; Дu - индуктор диаметри; du - индукторнинг кесим юзаси буйича диаметри ; dм - тигель диаметри; hm- тигель баландлиги:


ИТП лар манбаадан истеьмол килаётган ток частотасига кўра куйидагиларга булинади :
1. Саноат частотасида ишловчи ИТП лар [ 50 Гц ], манбаага пасайтирувчи трансформаторлар оркали уланади ;
2. Баланд частоталарда ишловчи ИТПлар [ 500 Гц - 10000 Гц ] , манбаага машинали генераторлар оркали уланади ;
3. Юкори частоталарда ишловчи ИТП лар [50 - 400 кГц], манбаага лампали генераторлар оркали уланади.
ИТП томонидан истеъмол қилинаётган токнинг минимал частотаси киздирилган металлнинг солиштирма электр каршилиги “  “ ( ом.см ) ва магнит сингдирувчанлиги “  “ ларни ъсиобга олган холда тигель диаметри dм қийматига кўра куйидаги тенгсизлик оркали аникланади.
[Гц] (1)
ИТП нинг тури, печнинг сигими ва ишлаб чикарувчанлигини аниклаш металлни эритилиши буйича технологик жараён олдига куйилган вазифа ва эритилиши зарур бўлган металл микдори билан аникланади. Печнинг куввати эса ИКПларнинг эксплуатацион характеристикаларини ёритиш учун белгиланган параграфдаги ( 4 ) - ( 8 ) тенгламалардан фойдаланган холда аникланади.
Тигельнинг фойдали хажми :
[см3] (2)
бу ерда - 1 соатдаги ишлаб чикарувчанлик [т / соат ] ;
- метални юклаш ва эритилгандан сунг тукиш учун кетган вакт
- эритилган металлни солиштирма оғирлиги
ИТП элементларининг улчов размерлари ўртасида куйидаги муносабатлар аникланган
(3)
Бунда курсатилган ракамларнинг кичик кийматлари сигими 500 кГ гача бўлган ва катта кийматлари эса сигими 3 тоннагача бўлган ИТП ларга мансубдир.
нисбатининг аник киймати маoлум бўлганда, тигель диаметри куйидаги тенглама билан аникланади.
[см] (4)
ИТПнинг ф.и.к.си индуктор ва металл орасидаги масофага боглик ва умумий ф.и.к. қиймати:
=элисс (5)
бу ерда: эл - электрик ф.и.к. эл=0,60,8
исс- иссиклик ф.и.к. исс=0,480,68
ИТП лар учун га тенг булиб, реактив кувватни истеъмолини компенсация қилиш учун электр схемада конденсатор батареяларни улаш кузда тутилган.
ИТП конструкциясига кирувчи индуктор кўп холларда сув билан совутилувчи, кесим юзаси доира, овал ёки тўғри туртбурчак шаклдаги мис трубкаларидан ясалади. Мис трубканинг девори калинлиги 1,3  га тенг деб олинади ( бу ерда  - электр токининг мис утказгичга сизиб кириш чукурлиги ).
Металларни эритиш жараёнида ф.и.к. нинг қийматини катталаштириш максадида, печнинг тигели, кичик электр каршилигига эга бўлган, ток утказувчан материалдан ясалади ( пўлат, графит ). Пўлатдан ясалган тигель калинлиги 30 - 40 мм, графитдан ясалган тигель калинлиги эса 30 - 70 мм ни ташқил килади.


Download 0.98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   90




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling