Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тасдиқлаш тўҒрисида


-боб. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари


Download 482.13 Kb.
bet21/80
Sana18.06.2023
Hajmi482.13 Kb.
#1592771
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   80
Bog'liq
ЁХК 649 201020

18-боб. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари
203. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларига барча турдаги кўчма ва транспортировка қилинадиган ўт ўчиргичлар, тўкма материаллари (қум, перлит ва бошқалар) бўлган қутилар, шунингдек, ёнғинга чидамли матолар (асбест матоси, кигиз, намат ва бошқалар), бочкалар ва сув билан тўлдирилган идишлар, қўлда фойдаланиладиган механизациялашмаган ва механизациялашган ёнғинга қарши воситалар (илгаклар, ломлар, белкураклар, болталар, электр симларини кесиш мосламалари, электр двигатель томонидан бошқариладиган асбоблар, ички ёниш двигатели ва бошқалар) киради.
204. Объект ҳудуди, хоналар, бино ва иншоотлар ушбу Қоидаларга 6-иловага мувофиқ ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари билан таъминланиши керак.
205. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари уларнинг паспортларидаги маълумотларга мувофиқ сақланиши лозим.
Тегишли сертификати ёки сифат ҳужжатлари бўлмаган ёнғинни ўчириш воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
206. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларидан белгиланган мақсадлардан ташқари бошқа мақсадларда фойдаланиш қатъиян тақиқланади.
207. Хоналарда, бино ва иншоотларда жойлашган ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларининг сақланиши ва улардан фойдаланишга тайёрлиги учун жавобгарлик ушбу объект раҳбари зиммасига юкланади.
208. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари уларни ишлатиш эҳтимоли юқори бўлган ва кўринадиган жойларга ўрнатилиши ҳамда уларга олиб борувчи йўллар доимо бўш ва тўсиб қўйилмаган бўлиши лозим.
209. Объектнинг ҳудудидаги (бинонинг ташқарисидаги) ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситалари ёғингарчилик таъсиридан ҳимоя қилувчи махсус ёнғинга қарши қалқонлари ва стендларига жамланган бўлиши керак.
210. Ёнғинни ўчиришнинг бирламчи воситаларини йўлакларга, ўтиш жойларига жойлаштириш одамларни хавфсиз эвакуация қилишга тўсқинлик қилмаслиги керак. Кўчма ўт ўчиргичлар эшикдан унинг тўлиқ очилиши учун етарли бўлган масофада ва полдан 1,5 m баландликда (ўт ўчиргичнинг пастки қисмигача) жойлашган бўлиши керак.
211. Углекислотали, кимёвий, ҳаво-кўпикли, кукунли ва бошқа ўт ўчиргичларнинг беркитиш арматуралари (кранлари ва ричаг клапанлари) муҳрланган бўлиши керак.
212. Ишлатилган ҳамда муҳрлари бузилган ўт ўчиргичлар текшириш ёки зарядлаш учун дарҳол қайтарилиши керак.
213. Ўт ўчиргичлар, уларни сақлаш учун белгиланган ҳарорат диапазонига мувофиқ бўлмаган жойларда ўрнатилмаслиги керак.
214. Совуқ даврда очиқ ҳавода ёки иситилмайдиган хоналарда жойлашган ва манфий ҳароратда ишлаш учун мўлжалланмаган ўт ўчиргичлар иситиладиган хонада сақланиши лозим. Бундай ҳолларда ёнғинга қарши қалқонлар ва стендларга энг яқин иситиладиган хоналарда сақланаётган ўт ўчиргичлари тўғрисида маълумот жойлаштирилиши керак.
215. Барча турдаги ёнғинга қарши воситаларни зарядлаш, текшириш ва қайта зарядлаш амалдаги стандартга, ишлаб чиқарувчининг паспортига ёки фойдаланиш кўрсатмаларига мувофиқ амалга оширилиши керак. O’zDSt 3414: 2019га мувофиқ ўтказилган даврий текширув давомида белгиланган параметрларга мос келмайдиган оғишлар аниқланганда уларни бартараф этиш ва ўт ўчиргични зарядлаш керак.
216. Асбест мато, кигизни (наматни) қопқоқли металл қутиларда сақлаш, вақти-вақти билан (уч ойда бир марта) қуритиш ва чангдан тозалаш тавсия этилади.
217. Қум қутилари 3, 1 ва 0,5 m3 сиғимга эга бўлиши ва белкурак билан жиҳозланиши керак.
Ёнғинга қарши қалқон таркибига киритилган қум учун идишлар камида 0,1 mсиғимга эга бўлиши керак. Қутининг тузилиши қумни олиш қулайлигини таъминлаши ва ёғингарчилик тушишини истисно қилиши керак. Қумни қутига солишдан олдин қумалоқ бўлишининг олдини олиш мақсадида қуритиб, элакдан ўтказиш керак.
218. Сувли бочкалар камида 200 L сиғимга, қопқоққа эга бўлиши, қизил рангга бўялган ва оқ бўёқ билан «Ёнғинни ўчириш учун» сўзлари ёзилган бўлиши керак. Ҳар бир бочка қизил рангга бўялган ва «Ёнғин челаги» сўзлари ёзилган иккита челак билан жиҳозланган бўлиши керак.


Download 482.13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling