Эркнп Охуижонов


ШЎРО МУСТАБИД ТУЗУМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА КУТУБХОНАЧИЛИК ИШИ (1924-1945)


Download 376.94 Kb.
bet8/33
Sana21.06.2023
Hajmi376.94 Kb.
#1642541
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33
Bog'liq
2008 А 489 Ватан кутубхоначилиги тарихи

БОБ

ШЎРО МУСТАБИД ТУЗУМИНИНГ
ШАКЛЛАНИШИ ВА ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ
ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА
КУТУБХОНАЧИЛИК ИШИ (1924-1945)



1-§. Жамиятда ижтимоий-сиссий, маданий, маънавий-
маърифий ўзгаришлар ва кутубхоначилик иши



Кутубхоначилик ишининг инсон ақлий фаолиягига, маориф, маданият ва ишлаб чиқаришга хиэмат кўрсатадиган маънавий ва ижтимоий-амалий фаолият тармоғи сифатида ривожланиши 1924— 1945 йилларда жамият ижтимоий-сиёсий, халқхўжалиги ва мадаиий ҳаётининг барча жабҳаларидаги муҳим ҳодисалар билан узвий боғлиқпикда содир бўлди. Хўш, Ўзбекистон халқининг тарихи ва ижтимоий-маданий ҳаётидаги қайси воқеа-ҳодисалар ва омиллар мазкур тарихий босқичда кутубхоначилик ишининг ривожланиши учун муҳим аҳамият касб этди?
Бу, энғ аввало, коммунистик партия ва шўро давлати олий органлари ташаббуси, олдиндан ишлаб чиққан режаси ва ғоявий- ташкилий раҳбарлиги остида «Ўрта Осис халқчаринин! миллий-даваат чегараланиши» дсган баҳопада амалга оширилган Туркистоп АССР, Бухоро ва Хоразм халқ шўро рсспубликаларининг гутатилиши ва уларнингҳудудида Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССРнинг (1924 йил 27 октябрь), Ўзбскистон ССР таркибида Тожикистон АССРнинг (1929 йил октябрда — Тожикистон ССРнинг), РСФСР таркибида Қирғизистон АССРнинғ (1936 йил 5 декабрда - Қирғизистон ССРнинғ) ташкил топишидир. 1936 йили Қорақалпоғистон ЛССР Россия Федерацияси таркибидан чиқарилди ва Ўзбекистон ССР таркибиға киритилди. Шу тариқа, зўравонлик ва маъмурий тазйиқ ўтказиш йўли билан суперэтник, диний, маданий, ижтимоий ҳолати, табақаланиши, турмуш тарзи, урф-одатлари, ахлоқи, маънавий- маърифий меъёрлари, эстетик ва бадиий қарашлари жиҳатидан ягона бўлган Туронзамин халқини қисмларға ажратиш амалға оширилди. ҳукмрон мустабид марказ ў^ сиёсатининғ жўғрофий-сиёсий ва мустамлакачилик жиҳатлари иуқгаи назаридан, Туронзаминда ҳатго Туркистон АССРдек шўро мухторияти шаклидаги ягона ва яхлит


103




давлат тузилмаси мавжуд бўлишидап манфаатдор эмас эди. 1925 йили СССР Советларининг П1 съездида Ўзбекистон ССР ва Туркманистон ССР Иттифоқ таркибига қабул қилинди. Совет Итгифоқи номига федератив, «ўз моҳияти билаи унитар' давлат эди», шу сабабли «Ўзбекистон (Иттифоқ таркибидаги бошқа республикалар каби — Э.О.) фақат номигагина СССР таркибидаги суверсн республика ҳисобланган... Ўзбекистон Итгифоқпартия-совет органларигатўла қарам бўлиб, унинг раҳбарияти ва директиваларини, шу жумладан, республиканинг ички ижтимоий-сиёсий ҳаётига тааллуқли кўрсатмаларини оғишмай бажарйшга мажбур эди»<
20—30-йиллар оралиғида истнқлолчилар кураши, барча ихтилофдаги сиёсий партиялар тугатилиши натижасида собиқ Иттифоқда коммунисғик партиянинг ҳокимиятга нисбатан монополиясига ва чсвданматан дикгаторлик ваколатларига эга бўлган шахс бошчилигидаги партия раҳбарлари иерархиясига асосланган мустабид-авгоритар ҳокимият тизими шаклланди. Партия ҳокимняти давлат сиёсий тизими ва маъмурий-буйруқбоалик иқтисодиёти доирасида жамиятпи.бошқаришнииг барча дасгаклари усгидан муглақ назорат ўрнатди. Совег социализми тизимининг шаклланиши билан бир вақгда кенг миқёсда қатағонлар, жамиятда ялли қўрқўвнинг кучайиши, ҳурфикрлиликнинг ҳдр кзндай шаклларига қарши аёвсиз кураш, шунингдск, очарчилик йиллари. (1929—1934, 1945—1948), озиқ-онқат маҳсулотларини сотиш қатъий меъёрга солинған, аҳолига нон карточкалар бўйича берилган, Иттифоқ душман давлатлар қурпювнда ва халқаро изоляцияда бўлган шароитларда мамлакатни саноатлаштириш, қишлоқхўжалигини ялпи жамоалаштириш, таълим, илм-фан ва маданий-маърифий муассасалар тизимини ташкил этиш ишлари амалга оширилди\
Маъмурий буйру1фоа!1ик усуллари мустаҳкамланиб бориши билан, ялпи кўрсазкичлар ортвдан қувиш, большевикча «инқилобий» йўллар на уеушшр устиворлик қила боишади. «Халқнинг маърифатга, фанга ва миллий маънавиятга бўлган интилиши ҳукмрон кучлар томонидан узоқпи кўзламай ва яхши ўйламай олиб борган сиёсатлари натижасида, сиёсий манфаатлар йўлига бурилди. Янги зиёли кадрларни шакллаптириш, эски мавжуд миллий зиёлиларни йўққилиш ана шу мақсадларпи кўзлаб амалга оширилди. Саводхонлик даражасининг ўсиши бюрократик бошқарув тизимининг мусзаҳкамланиб бориши, техпика тараққиёти томон юриш ва илмий муассасаларнинг ташкил топиш жараёнлари улар устидан қаттиқ мафкуравий назоратнинг ўрнатилиши билап ҳамоҳанг равишда юз берди»'*.
Жамиятда муайян бирфиқрлиликни қарор топтириш учун бошқача


104




фикрлопчиларга қдрши умумий мафкуравий кураш йўиалишида ўзбск ёзувини ислоҳ кмлиш амалга оширилди. Аини ҳолда ўзбек алифбссини Туронзаминда 742 йилдаи бошлаб қўлланилиб келинган араб ёзувидан 1929—30 йилларда лотин ёзувига, сўнгра илмий жамоатчилик томонидан муҳокама қилинмасдан, «юқори»нинг кўрсатмасига биноан, 1940 йилда русча (кириллча) ёзувга ўгказилиши тўғрисида сўз юритилмоқаа’.
Моҳият эътибори билан, 1930 ва 1940 йилларда Ўзбскистонда ва умуман Гуронзаминда халқ ижтимоий онгида иккита туб ўзгаримнта асос ясалди. Авлодлар маданий-тарихий ворисийлиги табиий жараёнига, халқиинг ўз маданий, маънавий ва маърифий меросидан ва шахснинг шаклланиши ва ижтимоийлашувида иштирок этувчи аждодлардан қолган бутун интеллектуал бойлигидан баҳраманд бўлишига қақшатқич зарба берилди. Халқнинг тарихий хотирасига жуда катта зарар етказилди. Бугунги кунда ўзбек адабий матни инқирози муаммоларини гақлил қилар экан, тилшунос олим, Ўзбекисгон Миллий университети профессори А.Б.Жўрасв шундай деб қайд этади: «ўзбек адабий матни инқирози муаммоси ўзбек тилшунослигида ижтимоий лингвистик муаммо сифагида ишлаб чиқилмаган. Ваҳоланқи, матндан оммавийтарзда қониқмаслик XX асрдаўзбск адабий матнини яратувчилар ва ундан фойдаланувчилар учун одатдаги бир ҳол бўлган эди. Бу араб, лотин иа кирилл ёзувларига ҳдмда турли имло қоидаларига асослагн ан ўзбекча матш1ар ўртасвдаги тўқнашув билан чамбарчас боғлиқ. Тўқнашув матн анъаналарининг бузилишида, хусусан, матнлар ўртасидаги график-имло ва функнионал-стилистик номутаносибликда намоён бўлди. Ҳар сафар бошқа ёзув ва имлога ўтишда бир матн ҳдмжамиятига якун ясалар ва текстуал хотира йўқолар, янги мазн ҳдмжамияти вужудга келиб, янги матн анълналари ва тсксгуал хотира шаклланар эди. Матнни стандартлаштириш ва ностандартлаштириш жараёнлари кетма-кет содир бўларди. Ўзингиз бир ўйлаб кўринг-а, охирги 80 йил ичида ўзбек тили ўз ёзуви ва имлосини 1922, 1929, 1934, 1940, 1956, 1993, 1995 йилларда ислоҳ қилди на бу жараён ҳануз давом этмоқла»*.
Модомики, ўзбек алифбеси лотин ёзувига ўгказилганидан сўнг республика кутубхоналаридан қўлёзма китоблар ва бу ерда миллий матбаачилик вужудга келган пайтдан (1883 йил) бошлаб то XX асрнинг 20-йиллари охиригача араб ёзувида нашр этилган барча китоблар олиб қўйилган, 1940 йилда кириллча ёзувга ўтилганидан кейин эса, кутубхоналарнинг фондларидан лотин ёзувида чоп этилган барча ўзбекча китоблар эскирган ва тўзган нашрлар сифатида чиқариб


105




олинган экан, 1940 йилгача миллий китоб фонлларининг қаццай ўсиши ёки бойиши тўғрисида сўз юритиш мумкин?! Ўз-ўзидан равшанки, 1940 йилгача Ўзбекистон кутубхоналари фондларининг ўсиши ва бойиши тўғрисида сўз юритилганида рус ва бошқд хорижий тиллардаги китоблар назарда тутилади.
Араб сзувидаги миллий қўлёзма китоблар репертуари масаласига кслсак, унинг такдири жуда фожиали ксчди. Вақги-вақти билаи кескинлашиб турган динга, одамлар онгидаги «ўтмиш сарқитлари»га қарши кураш ва ялпи қурқув ҳукм сурган шароитларда, қатто уйда араб ёзувидаги қўлёзма китоблар сақлаганлик учун ҳам, сиёсий қатағонга учраш мумкин бўлган бир пайтда кўпчилик ўзининг на яқинларинингтақдирини ўйлаб, қўлёзма китобларни тунда яширинча саҳрога олиб чиқиб кўмиб қўйишар, эски қудуқпарга ташлашар, дарёга оқизишар эди. Одамлар билан бирга китобларга ҳам қирғин келган эди. Шу тариқа бизгача етиб келмаган илмий, фалсафий, тарихий ва бадиий адабиётларни ўзида жамлаган ўзбек, туркий, форс, араб тилларидаги юз минглаб ноёб қўлёзмалар нобуд бўлди. Аммо ҳамма ҳам шундай иш тугмади Бундай иш тутишга имони йўл қўймаган одамлар ҳам бўдди.
Ўтмишнинг аксарият қўлёзма китоблари ҳоэирги замон учун жуда муҳим аҳамият1л эп1 эканлитини зиёлиларнинг илғор вакиллари яхши тушунар эди. Айнан шарқ1пунос олимларнинг қатьий талабига ҳамда ўз ташаббуси вя эътиқодигз кўра Ўзбекистон халқ комиссарлари Кенғашининг раиси Файзулла Хўжаев 1933 йил 25 апрелда ♦Республика қўлёзма фондлариии бирлаштириш тўғрисида» қарор қабул қилди. Мазкур қарорга биноан Тошкентдаги Данлат кугубхонаси Ўзбекистондаги қўлёзмалар сақланадиган марказий ташкилот деб эълон қилинди ва республиканинг барча муассасаларига ўзларида сақпанаётган ҳар қандай мазмундаги шарққўлёзма китобларини икки ой муддат ичида ўэ ҳисобидан юқорида зикр этилган кутубхоиага етказиш мажбурияэини юклади. Қдрорда аҳолвдан қўлёзмаларни сотиб олишга маблағлар ажратиш ҳам назарда тутилган эди. 1944 йили Данпат кутубхонасининг шарқ бўлими негизида Шарқ қўлёзмаларини ўрганиш ииститута ташкил этилганидан сўнг, қўлёзмаларни сақловчи марказий ташкилот функцияси шу институтга ўтказилди. Бу^уиги кунда бу ташкилот Ўзбекистои Республикаси фанлар Академиясининг Абу Райхон Беруний номидаги шарқшунослик институти деб номланади.


106


2-§. Кутубхоначилик иши тизимининг ривожланиши




  1. Универсал оммавий кугубхоналар тизими


Мамлакат миқёсида универсал ва махсус кугубхоналартизимига 'гашкилий раҳбарликни Туркистон Маориф халқ комиссарлиги ўрнига янги
туэилган Ўэбекистон Маориф халқ комиссарлигининг Кугубхоначилик бўлими амалга оширар эди. Кутубхоиачилик бўлими ўзи^д тобе бўлган Давлат Оммавий кухубхонаси орқали умумистифода кутубхоналарга мегодик ёрдам кўрсатар эди. 1934 йили бўлим Кугубхона бошқармасига айлан гирилди.
1924 йили республика ҳудудидаги бугун кутубхоналар тармоғи расмий ма^ьлумотларга кўра, китоб фонди 171700 нусхадан иборат бўлган 43 кутубхонани уз ичига олар эди, 1928 йил охирига келиб кутубхоналар сони тўрт баравар кўнайди ва ] 87 тага етди, уларнинг китоб фонди эса 358800 нусхаки ташквд қилди. Аммо шуни таъкидлаб ўтиш керакки, мазкур кугубхоналар аксариятининг китоб фондлари жуда камбағал бўлиб, 200—2000 нусхадан ибораг эди. Ўн бештага яқин кугубхона фондидагина китоблар сони 15—20 минг нусхага егарди. Аиабиётларнинг аксарият қисми рустилвда эди. Ўзбектилидаги ва бошқа маҳаллий халқларнингтилларидаги китоблар ҳатго округ ёки шаҳар аҳамиятига молик кутубхоналарда ҳдм кам учрарди.
2930 йил июнда республиканинг' маъмурий-,ҳудудий бўлинишида ўзгаришлар рўй берди: округлар тугатилди, реснублика эса 73 та йириктуманга ва 1696 та қишлоқ шўросига бўлинди. Энди ҳар бир гуман ўз марказида кутубхонага эга бўлиши лозим эди. Биринчи навбатда собиқуезд кугубхоналари туман марказий кутубхоналарига айлантирвдди. Маориф хаг^қ комиссарлиги маълумотларига қарагацда, 1932 йили республикада 234 қишлоқ ва 117 шаҳар стационар кугубхоналари, шунингдек гсгишинча 79 ва 37 та кўчма кугубхоналар фаолият кўрсатган.
Маориф халқ комиссарлиги томонвдан 1932 йили ишлаб чиқшлдн ва тасдиқланган «1933—1937 йилларда республика кутубхона муассасалари тармоғини кенгайтириш режаси»га кўра кутубхоначилик қурилишини ривожлантиришнинг кенг дастури белгиланди. Кўрсатилган йиллар давомида кугубхоналарнинг умумий миқаорини 2,5 баравар, уларнинг китоб фондини эса, 5 барявар кўпайтириш режалашгирилли.
1934 йвд баҳорида кугубхоначилик ишининг ҳолати аа уни янада


107




ривожлашириш йўллари Ўзбекистон Олий Кенгаши Марказнй Ижроия Қўмитасининг «Ўзбекистон ССРда кугубхоначилик иши тўғрисида»ги қарорцца таҳлил қилинди. Кутубхоначилик қурилишида эришилган маьлум ютуқларни қайд этиш билзн бирга, қарорда кутубхоначилик ишига раҳбарлик, кутубхоналарнинг фондларини жамлашни ташкил этишда йўл қўйилган камчиликлар ҳам очиб берилди. Маориф халқ комиссарлигининг Кугубхоначилик бўлими Куубхоначилик Бошқармасига айла1ггирилли. Унинг вазифасига энди барча кутубхоналарни, улар қайси идорага қарашли эканлигидан қатъи назар, назорат қилиш на уларнинг фаолиятини мувофиқпаштириш, кутубхоналар тармоғини тартибга келтириш кирар эди. Шу мақсадда Бошкдрма қошида идоралараро кузубхоналар кенгаши тузилди. Бошқарма республика кутубхоналар тизимини режалаштириш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларга умумий раҳбарлик қилиш, универсал кугубхоналар тизими фондларини жамлаш, шунингдек кутубхона ходимларини танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва малакасини ошириш фаолиятини олиб бориши лозим эди.
Ўэбекистон Олий Кенгаши Марказий Ижроия Қўмитаси умумистифода кутубхоналар тармоғини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш мақсадида қишлоқларда совхозлар қошида ҳамда машина-трактор станцияларида таянч кутубхоналар ташкил этишга қарор қилди. Шу мақсадда кўрсатиб ўтилган ташкилотларга колхозларнииг кутубхоналарига методик ёрдам кўрсатиш, колхозларнинг раҳбар ходимларига кутубхона хизматлари кўрсатиш мажбурияти юкланди.
Қарорда кугубхоналарнинг модций ҳолатини яхшилаш ва ҳар йили кутубхоначилик ишини ривожлантиришга ажратиладиган маблағлар миқдорини кўнайтириш зарурлиги алоҳида таъкидлаб ўгилди.
Қарор 1934 йили республикада кугубхоналарни рўйхатга олиш ва шундан кейин улариингдаврий ҳисоботини юритиш мажбуриятини юклади.
Шундай қилиб, ЗО-йилларнинг ўрталарида биринчи марта данлат даражасида кутубхоналар фаолиятининг асосий йўналишлари, уларнинг бош вазифалари белгилаб берилди, рсспубликада кугубхоначилик ишини бошқаришнинг ўз даврига мос тизими гаигкил этилди.
Кутубхона қурилишига ва кутубхоналарнинг фондларини жамлашга республика бюджстидан ва маҳаллий бюджетлардан ажратиладиган маблағларнинг маълум даражада оширилиши умумистифода универсал кутубхоналар тизими фаолиятини 108




фаоллаштирди. 1938 йили республикада инг олиб бораётгаи кутубхоналар сони 1440 тадан ошиб кетди, шулардан 975 таси қишлоқларда жойлашган эди. I'арчи қишлоқкутубхопалари сони шаҳар кутубхоналаридан икки баравар кўп бўлса-да, ўз китоб фондларининг ҳажми ва сифатига кўра улар шаҳар кутубхоналаридан анча орқада эди. Кутубхоналарни жойлаштиришминг пухта ўйлапган ягона режасининг йўқлигл ҳам кугубхоначилик ишипинг ривожланишига тўсқинлик қиларди. Масалан, 1936 йили республикада гахминан 10 минг аҳоли пунктида 6 млн. киши истиқомат қилар эди Умумистифода кугубхоналар эса асосан йирик шаҳарларда ватуман марказларида жойлашган эди. Айрим туманларда кутубхоналар умуман йўқ эди, айримларида эса кутубхоналарда китоблар ва кутубхона ходимлари етишмасди. Маҳзллий миллатлар тилидаги китоблар ҳам жуда оз эди.
Шу билан бирга, Иккинчи жаҳон уруши арафасида ЎзбекиСтондаги кутубхоначилик ишининг ҳолатига умумий баҳо беришда ўша даврда мавжуд ижтимоий ва сиёсий омилларни ҳам ҳисобга олиш зарур. Жамиятда ялпи қўрқув ҳамда бошқача фикрловчиларга қдрши курашнинг кучайтирилиши, оммавий сиёсий қатағонлар, қишлоқ хўжалигипи ислоҳ қилишдаги қарама- қаршиликлар, мажбурий ва жадал суръатларда жамоалаштириш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашнинг кескин ёмонлашиши ҳолатлари барчага маълум бўлган бугунги кунда кеятирилган рақамлар ортида бутунлай бошқача манзара намоён бўлади «Сопиализм галабалари на ютуқлари»нинг тинимсиз кўкларга кўгарилиб мақгалиши айрим маҳаллий раҳбарларни партия ва мафкура ходимларига бўйсунишга, ҳар хил қўшиб ёзиш ва кўзбўямачиликларга қўл уришга мажбур қилар эди. Натижада, жойлардан туман марказларига, у ердан эса, пойтахт Тошкентга колхозлар, совхозлар, машина-трактор станциялари ва уларнинг қошида кутубхоналар ташкил этилганлиги ҳақида рапортлар юбориларди. «Ютуқлар ва ғалабалар»нинг рақамлари шу тариқа «ўсиб» борарли. Ҳатто жойларда шундай кутубхоналар ташкил этилган тақдирда ҳам улар одатда қишлоқлардаги мослаштирилмаган, чала-чулпа жиҳозлангап биноларда жойлаштирилар, фондлари кугубхона коллектори орқали ёки тухган раҳбарлари шаҳарлардан амал-тақал қилиб топган адабиётлар билан таъминлапарди. Китоблар маҳаллий аҳолининг талаблари1а жавоб бериши лозимлиги тўғрисида ўйлаб ҳам кўрилмас эди.
Омма кенг миқёсда жалб қилинган узлуксиз кураш ва маданий инқилоб психологияси муттасил равишда ҳар хил мажлислар, танловлар ташкил этишга, ғалабалар ҳақида ахборот беришга


109




интилишда акс эгар эди. Хусусан, 1935 йили бутун Ип ифоқ миқёснша қишлоқца кутубхоначилик ишини йўлга қўйган энг яхши туман танлови угказилди. 1981 йилги ўқун қўлланмасида мазкуртанловнинг ўтиши тартиби қуйидагича тавсифланган:
«Ўзбекистонда таилов нафақат мустақил кутубхоналарни, балки маданият уйлари ва клублар қошидаги кутубхоналарни ҳам қамраб олди. Танловни ўгказишга партия на жамоат ташкилотлари фаол ёрдам берди. Кутубхоналар фаолияти колхозларнингбошқарувлари, туман ва қишлоқ Кенгашларининг мажлисларида вақти-вақ™ билаи муҳокама қилинар эди. Республика миқёсида ўтказилган танлов кутубхоналар тармоғини кенгайтиришга ва уларнинг иш сифатини яхшилашга туртки берди. Танлов жараёнида намунали кутубхоналар сони кўпайди. Масалан, Чиноз туманидаги «Политотдел» колхозида янги намунали-гажриба кузубхонаси очилди. Самарқанддаги Беҳбудий номидаги кутубхона ҳам намунали кутубхона мақомини олди. Кутубхонага қўшимча маблағлар ажратилди, республика кугубхоналар коллекгорига уни китоблар билан биринчи навбатда таъмиилаш ҳақида кўрсатма берилди. Танлов нагижаларига кўра Ўзбекистон иттифоқдош республикалар орасида (РСФСР ва Украинадан кейин) учинчи ўринни эгаллади.
Танлов ўтказилган давр мобайнида 18 янги туман, 68 қишлоқва 122 клуб кутубхоиаси очилди. Кутубхоналарни жойлаштиришнинг нотўғри тартибига чек қўйиш чоралари кўрилди. Қишло10;д кутубхона хизматлари кўрсатишни яхшилаш ва қишлоқ кутубхоналарининг мувозий тармоғини ташкил этиш чора-тадбирлари белгиланди. жамоатчиликнинг кенг ердами билан қишиоқ ва туман кугубхоналари 1935 йили 115 минг нусха кигоб олди. Аксарияг қишлоқ 1отубхоналари янги биноларга жойлаштирилди. Цехларда, корхоналарда, колхозлар ва совхозларда кўчма кутубхоналар ташкил этилди.
Бироқ, кўрилган чора-задбирларга қарамай, танлов вақгинчалик компания сифатида қабул қилинди. Қишпоқ кутубхоналари ишида маълум силжишлар рўй берганига қарамай, қўйилган вазифалар тўлиқ ҳал қилинмади»’
Танлов китоб Ўзбекисгоннинг энг олис ҳудудларига хўжакўрсинга оммавий тарзда жорий этилган эса-да, китоб орқали билим олиш имконияти жуда кам эканлигини кўрсатди. Қискд муддатли оқартув курслари ўтказишни мўлжаллаган бундай ва бошқа танловлар ва кўрикларнинг ташкилотчилари малакаси ва обрўси паст бўлиб, жойлардаги дунёвий ҳокимият ва диндорлар билан рақобатлаша олмас эди. Ислоҳотлар жараёнини жадаллаштиришга интилиш, марказ талаблари ва сўровларининг ҳамда жойлардан бсриладиган 110




ахборотларнинг уалукситлиги шунга олиб кслдики, ♦ғалаба» ҳзқида рапорт бериш мақсадида қирқ-элликта китобдан иборат мослаштирилмаган бинолар ҳам «кутубхона» деб атала бошланди Ўзбекистоннинг чет ҳудудларида умумистифода кутубхоналарни ривожлантиришдек жуда зарур ва муҳим иш аксарият ҳолларда малакаси ва саводи пасг кишиларга топшириб қўйилган эди. Кугубхона ходимлари профессионал жиҳатдан яхши тайёрланмаганлиги, улар жамиятда рўй бераётган ўзгаришларнинг моҳиятини яхши тушунмаслиги бир томондан на қишлоқларда хўжакўрсинга ташкил этилган кутубхоналар, аниқроғи, «китоб жавонлари», иккинчи томондан билимга, маданиятга чанқоқ аҳолининг талабларини қаноатлантира олмас эди.
Мамлакатнинг бош универсал илмий кутубхонаси - Ўзбекистон Давлат Оммавий кутубхонасида аҳвол бугунлай бошқача эди. Мазкур кугубхонада кутубхоначилик иши соҳасидаги етакчи мутахассислар ва илмий ходимлар жамланганди. Кутубхона фаолиятининг асосий йўналишлари ва кутубхона ходимлари меҳнатининғ маэмуни фонд билан ишлаш, упи жамлаш па каталогларга акс этгириш қандай олиб борилиши лозимлиги, кутубхона хизматлари кўрсатиш, китобхонлар билан ишлаш, кадрларни ўқитиб-ўргатиш ва қайта тайёрлаш, кутубхона фаолиятини илмий ва методик жиҳатдан таъминлаш қандай ташкил этилиши эарурлигининг ўзига хос намунаси эди.



  1. Download 376.94 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling