Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Download 0.56 Mb.
bet16/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

Интернет тармоғи. Бугунги глобаллашув даврида ахборот тарқатиш ниҳоятда замонавий қиёфага кирди. Интернет тармоғининг жадал ривожланиши жамият ҳаётини тубдан ўзгартириб юборди. Одамлар иш кунини интернетдан бошлаб интернет билан тугатадиган бўлиб қолган. Интернет ёшлар онгига таъсир этувчи асосий омиллардан ҳисобланиб, ёш авлоднинг таълим олиши, дарс тайёрлаши, бўш вақтини ўтказиши ҳаммаси интернет билан боғлиқ равишда амалга оширилади. Интернетдан маълумот олиш, ахборот алмашинувини амалга ошириш, мулоқот қилиш билан бирга инсон онгига нотўғри маълумотлар олиш, ахборот хуружлари, турли ғоявий ҳужумлар таъсири остига тушиб қолиш хавфи юқори ҳисобланади. Одатда интернет шу жумладан мобил интернетдан фойдаланиш чегараси, назорати бўлмайди. Ёшларда интернетга бўлган қизиқишнинг юқорилигидан фойдаланган турли мафкуравий марказлар, диний экстремистик ва террористик оқим аъзолари, “оммавий маданият”ни, бузғунчи, вайронкор ғояларни, беҳаёлик, зўравонлик, бир жинслиликни тарғиб қилувчилар ёшларнинг онгини эгаллаш учун катта миқёсда тарғибот-ташвиқотларни олиб бормоқда. Шу сабабли кишилар онгини прогламмалаштириш, ахборот экспанцияси, маданий гегемонлик ёки маданий империализм деган тушунчалар тез-тез қўлланилаётган бўлиб, интеграциялашув даврида инсонларни интернетдан узиб қўйиш амалда мумкин эмас. Интернетнинг ёшлар онгига салбий таъсири қуйидагиларда намоён бўлади:

  • Ёт, бузғунчи ғояларнинг кириб келиши (диний экстремизм, миллатчилик, ирқчилик, зўравонлик ва бошқалар);

  • ғарб яшаш тарзига хос бўлган, лекин миллий минталитетига зид ғоялар, қарашлар, маданият кўринишларининг ёшларга таъсир этиши (кийиниш маданиятидан тортиб, ўзини тутиш, муомала маданияти, миллий қадриятларнинг йўқолиши кабилар);

  • порнографик, бир жинслиликни тарғиб қилувчи, текширилмаган ахборотлар (фитна, уйдирма, бўҳтонлар)нинг тарқалаётганлиги вояга етаётган ёш авлоднинг тарбиясига, хулқ-одобига салбий таъсири;

  • аҳоли онгида мавжуд сиёсий вазиятга нисбатан нотўғри тушунча уйғотиш, сиёсий вазиятни издан чиқаришга, оммавий тартибсизликлар келтириб чиқаришга, ижтимоий-иқтисодий танг аҳволни келтириб чиқарадиган ҳолатларга солишга қаратилган чора-тадбирлар ва бошқа таъсирлар.1

Бугунги кунда Интернет тармоқларида бузғунчилик, зўравонлик, экстремизм ва терроризмни тарғиб қилувчи вебсайтлар 10 мингдан, ахлоқсизлик ва беҳаёликни тарғиб қилишга қаратилган веб-сайтлар 50 мингдан ошиқни ташкил этмоқда. Ушбу веб-сайтлар ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ёшларнинг онгини бузиш учун фаол тарғибот-ташвиқот ишларни олиб бормоқда. Мутахассислар фикрича, виртуал оламда инсоннинг вақтни идрок қилиш тизими бузилади, ижтимоий фаоллиги камаяди. Энг даҳшатлиси, бу жараёнда виртуал воситаларнинг салбий таъсири маънавий-ахлоқий таназзул билан чегараланиб қолмай, кўп касалликларни ҳам келтириб чиқариши мумкин.
Интернет тармоғининг самарадорлиги шундан иборатки, у орқали диний оқимларга даъват этиш, оммавий тартибсизликлар келтириб чиқариш (Белорусь ва Қозоғистон давлатларидаги тартибсизликлар), миллий қадриятларни топташга, қадрсизлантиришга йўналтирилган тарғиботларни амалга ошириш, “оммавий маданият” элементларини кенг тарғиб қилиш, таъқиқланган махсулотлар ноқонуний савдосини амалга ошириш, виртуал ўйинларга ёшларни жалб этиш орқали улар онгини эгаллаш мумкин.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling