Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар


Download 0.56 Mb.
bet24/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

3.3. Ёшлар онгига салбий таъсир кўрсатувчи омилларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуннинг 5-моддасида ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, 2025 йилгача ёшларга оид давлат сиёсатини ривожлантириш Концепциясининг 4 бобида ушбу йўналишда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 70 мақсади ёшларга оид давлат сиёсатини такомиллаштириш банди киритилган бўлиб, 13 йўналиш бўйича ёшларни ривожлантириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган. Давлат идора ва ташкилотлари томонидан ҳозирги кунда ушбу йўналишлар бўйича амалга оширилиши керак бўлган устувор вазифалар белгиланиб, юртимиздаги барча ёшлар тоифалари билан ишни ташкил этиш тизими йўлга қўйилмоқда.


Ёшлар билан ишлаш, ёшларга ташқи салбий омиллар таъсирини минималлаштириш, келгусида уларни миллий қадриятлар ва анъаналарни қадрлайдиган, маънавиятли, маданиятли, ватанпарварлик руҳида комил инсон бўлиб вояга етишларини таъминлаш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ёшларда Интернет тармоғидан тўғри фойдаланиш саводхонлигини ошириш, ёшлар онгига ахборот хуружларини камайтиришга қаратилган қуйидаги таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади:
- Интернет тармоғидан унумли фойдаланиш механизмини ишлаб чиқиш. Бунда Ахборот-мафкуравий хавфсизлик соҳасидаги ҳуқуқий базани шакллантириб (қонун, концепция, стратегия ва бошқ. ишлаб чиқиб), ёшлар орасида тизимли комплекс асосда интернетдан тўғри фойдаланиш, IT, дастурлаш бўйича саводхонлигини ошириб бориш. Ёшлар орасида бу соҳада иқтидорлиларни рағбатлантириб бориш имкониятларини кўриш (Ўзбекистонда 2019 йилдан бери “One million Uzbek Coders” яъни, “Бир миллион дастурчи лойиҳаси” амалга ошириб келинаётган бўлиб, ёшлар орасида кенг тарғиб этилмоқда. Аммо, лойиҳа ижроси назоратидаги камчиликлар туфайли амалга оширилаётган айрим ишлар қоғозда қолиб кетмоқда).
- Ахборот маконини мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ўзгаришлар, аҳолининг қизиқиши юқори бўлган масалалар ҳақидаги объектив ва позитив ахборот билан доимий равишда тўлдириб бориш.1

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling