Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Download 0.56 Mb.
bet26/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

ХУЛОСА


Онг ҳақида ҳам моддий ҳам диний қарашлар мавжуд бўлиб, онгнинг шаклланиши инсон руҳияти, иродаси, тили, ахлоқи билан боғлиқ ҳисобланади. Онгнинг моҳиятини, унинг коинот эволюциясининг табиий натижаси эканлигини тушуниш, у билан боғлиқ бўлган жараёнларни талқин этиш олам ва одам бирлигини англаш имконини беради. Онгнинг моҳиятини англаш инсоннинг ўзлигини, яшашдан мақсади, ҳаётининг маъно-мазмуни каби масалаларни чуқурроқ тушунишга йўл очади. Бу онг ва у билан боғлиқ масалалар амалий аҳамиятга эга эканлигидан далолат беради.
Инсон фарзанди онгли бўлиб туғилмайди. Унинг онги оила, жамият таъсирида шаклланади. Ҳар бир миллатнинг ўзига хос онги хам шундай шаклланади. Миллий онг миллатларнинг ижтимоий ишлаб чиқариш фаолияти, меҳнати, бошқа миллатлар билан мулоқоти ҳамда мулоҳазаси жараёнида пайдо бўлиб, тил билан узвий боғлиқдир. Миллий онг – ота-боболардан келгуси авлодларга ўтиб келаётган неъмат бўлиб, уни авайлаб асраш, келгусида комил инсон бўлиб етишиш учун ҳозирги авлод ўз тарихини, маданияти ва маънавиятини, қадриятлар ҳамда анъаналарни ҳар томонлама ўрганмоғи лозим.
Ёшларнинг онги шаклланишига хизмат кўрсатувчи биринчи омил бола туғилиб ўсган оила муҳити, ота-она, бобо-бувиларининг тарбияси ҳисобланади. Бола ўзи улғайётган жамият, атроф-муҳит, тенгдошлари, таълим масканлари, маҳалла таъсирида шаклланиб боради. Ёшлар масаласи жамиятнинг ҳар бир жабҳаси, ҳар бир тизими, ташкилот фаолияти билан узвий боғлиқ ҳисобланиб, Ватан ҳам ўз келажагини ёшлар билан қуради. Ёшлар бунёдкор бўлса, Ватанпарвар бўлса, Ватанни севса, юрт равнақ топади, камолотга эришади. Аксинча, ёшларга ўз вақтида аҳамият берилмаса, уларни келажакда муносиб ўрниларини топиши учун шарт-шароит яратилмаса, ўз холига ташлаб қўйилса, Ватаннинг келгуси равнақига, тинчлигига ва хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатади.
Ёшлар улғайган сари уларнинг онги жамиятнинг таъсири остида шаклланиб боради. Ёшлар Ўзбекистоннинг келажаги эканлигини чуқур англаган ҳолда, уларни ватанпарварлик руҳида, комил инсон бўлиб вояга етишларини таъминлаш, ёш авлодга бўладиган ташқи салбий таъсирлардан ҳимоялаш бўйича кенг миқёсда тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Бугунги кунда ҳар бир давлатнинг тараққиёти глобаллашув асосида шаклланаётган бўлиб, ҳозирда жамиятни бошқариш, маънавиятини ва қадриятларини ўзгартириб юбориш осонлашган. Турли мафкуравий марказлар ёшларга таъсир кўрсатиш орқали ўз мақсадини амалга ошириши, ёшлар учун дастурлар қабул қилиши ҳозирда маълум. Шу сабабли, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадриятлар, маънавиятимизни уларнинг онгига сингдириб бориш орқали ёшлар онгига ташқи таъсирларни минималлаштиришга эришиш мумкин.
Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ҳар ташкилот ва муассаса келгуси авлод тақдири учун ўзининг ҳиссасини қўшиши, ёш авлоднинг ўсиб-улғайиши учун масъул бўлиши зарур. Зеро бугунги ёшларга берилаётган эътибор эртага ўзининг самарасини бериши Ватан равнақи учун хизмат қилиши мумкин. Ҳозирги глобаллашув ва ахборот даврида ёшлар онги тўғри шаклланиши муҳим ҳисобланиб, уларни турли ташқи салбий таъсирлардан, ёш авлод онгини ёт ғоялардан ҳимоялаш, шунингдек ёшларнинг онгу тафаккурини маърифат асосида шакллантириш ва тарбиялаш энг муҳим вазифалардан ҳисобланади.
Тадқиқот иши якунида билдирилган фикр ва мулоҳазалар умумлаштирилиб, қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
- Ўзбекистон ёшларини маънавий, интеллектуал, жисмоний соғлом этиб, ватанпарварлик, бағрикенглик, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга шахс сифатида тарбиялаш.
- Ёшларда мардлик, шижоат, миллий ғурур, меҳнатсеварлик, иродалилик, масъулиятлилик каби маънавий-ахлоқий фазилатларни шакллантириш, ёшларнинг сиёсий онгини ошириш, уларнинг сиёсий жараёнлардаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш.
- Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларининг ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.
- жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, фарзанд тарбияси, оилавий қадриятларимизга зид бўлган турли маънавий таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган профилактик тадбирларни ташкил этиш орқали уларга эътибор қаратиш.
Таълим тарбия бериш нафақат давлат идораларининг балки ҳар бир Ўзбекистон фуқаросининг бурчи ҳисобланади. Болага тарбия беришда оиланинг, маҳалланинг ролини ота-онани масъулиятини ошириш, унинг қизиқишлари, интилишларини эътиборга олган ҳолда тўғри йўл кўрсатиш, келгусида етук инсон бўлиб етишишига кўмаклашиш жамиятнинг муҳим вазифасидир.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини мувофиқлаштирувчи асосий давлат органи - Ёшлар ишлари агентлиги таркибидаги ахборот-таҳлилий бўлинма фаолиятини мувофиқлаштириш орқали ёшлар қизиқишлари, орзу-истаклари, уларнинг эхтиёжлари, ёшлар дуч келаётган муаммолар, ҳозирги ёш авлод онги шаклланишига таъсир этувчи ташқи омиллар тенденцияларини ўрганиб тизимли таҳлил этиб бориш. Ёшлар билан ишлашнинг устувор йўналишларини белгилаб олишда тизимли таҳлил натижаларини эътиборга олиш.
- Республика ҳудудлари бўйлаб социологик сўровлар ва бошқа методлар ёрдамида ёшларнинг қизиқишлари, интилишлари, ишсизлик ва бошқа ижтимоий муаммолари, келгуси режа ва мақсадларини аниқлаш юзасидан давлат идоралари билан бир қаторда нодавлат, нотижорат ташкилотларининг ёшлар сиёсати йўналиши бўйича ваколатларини кенгайтириш имкониятларини кўриб чиқиш, ёшлар фикрини ўрганиш натижалари тизимли таҳлил қилиниб, ёшларга оид давлат сиёсатини белгилашда ҳисобга олинишини таъминлаш.
Ёшларнинг маънавий, интеллектуал, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш йўналишида:
- ОАВ, ижтимоий тармоқларда ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш, бунда таниқли шахслар, маданият ходимлари, спортчилар томонидан инсон маънавияти шаклланишига хизмат қиладиган ёшларга оид асарлардан намуналарни мутолаа қилиб бориш.
- маҳаллаларда, таълим муассасаларида, жамоат жойларида, ёшлар марказларида уларнинг маънавиятини оширишга қаратилган миллий ва жаҳон адабиёти дурдона асарлари билан бойитилган кутубхоналарни жорий этиш имкониятларини кўриб чиқиш.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling