Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


- “uz” доменида илм-фан, ахборот олиш, алмашиш, ўзбек тилида электрон китобларни юклаб олиш имкониятларини кенгайтириш, маълумотлар базасини кучайтириш. -


Download 0.56 Mb.
bet25/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

- “uz” доменида илм-фан, ахборот олиш, алмашиш, ўзбек тилида электрон китобларни юклаб олиш имкониятларини кенгайтириш, маълумотлар базасини кучайтириш.
- Миллий Интернет порталига рақобатбардош веб-сайтларни яратиш мақсадида грант танловларини эълон қилиш ва бунга маҳаллий мутахассислар ва ёшларни кенг жалб этиш.
- Ёшлар онгини ёт ғоялар, турли ахборот хуружларидан сақлаш мақсадида, маънавий, улар орасида (таълим муассасалари, маҳалла ва бошқа масканлар) маърифий-тадбирларни самарали амалга ошириб борилишини таъминлаш, жойларда Ёшлар ишлари агентлиги ва тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан ўтказиладиган бу каби тадбирлар самарадорлиги ва натижасини мониторинг қилиб бориш.
- Интернетдан тўғри фойдаланиш, ёшларни ахборот хуружларидан асраш бўйича хорижий давлатлар амалиётини ўрганиб чиқиш, самарали ва мақсадга мувофиқ деб топилган чора-тадбирларни Ўзбекистон шароитида қўллаш имкониятларини кўриб чиқиш.
Ёшлар орасида “оммавий маданият” таҳдидларини олдини олиш мақсадида:
- Ёшларда ҳаётга бўлган онгли муносабатни шакллантириш, уларга атрофда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш.
- Оммавий маданият ниқобидаги таҳдидлар айнан нимага қаратилганлигини ҳар томонлама англаб олиш ва уни кенг жамоатчиликка айниқса ёшларга етказиш.
- Тегишли мутасадди ташкилотлар имкониятлари орқали ўқув муассасалари, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказилишини таъминлаш чораларини кўриш, ёшларни миллий-маънавий мерос намуналари билан мунтазам равишда таништириб бориш.
- Ёшларда оммавий маданият ниқобидаги таҳдидларга қарши мафкуравий иммунитетни шакллантириш, шунингдек, уларда соғлом турмуш тарзи тамойилларини қарор топдириш. Ёшларнинг четдан кириб келаётган зарарли таъсирлар яъни ахлоқсизликни оммавий маданият деб билишларига йўл қўймаслик.
- Барча таълим муассасалари ўқув дастурларига ёшлар қалбини, руҳиятини, ақл-идроки ва маънавиятини диний-ақидапарастлик, жаҳолатпарастликлар хатаридан ташқари, айни пайтда жаҳонда юз бераётган сиёсий, мафкуравий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва эстетик манфаатлар ёўналишидаги ошкора ва хуфя курашларнинг кенг миқёсдаги хатарли жиҳатларидан янада тўлиқроқ хабардор этиб бориш.
- телевидение, радио, интернет тармоқлари орқали миллий маданиятни тарғиб этувчи кўрсатувларни, шунингдек, оммавий маданият таҳдидларидан инсонларни, ота-оналарни ва ёшларни хабардор қилиб борувчи, огоҳликка даъват этувчи кўрсатувлар сонини кўпайтириш хамда бошқа тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ.
Таълим тизимидаги муаммоларни ижобий ҳал этиш ва уларнинг оқибатларини ёшларга салбий таъсири камайтириш мақсадида:
- Давлат таълим стандартларини ўқувчилар ўзлаштириши керак бўлган маълумотлар, уларнинг ёшига доир хусусиятлари, фанлар ўртасидаги алоқаларни эътиборга олган ҳолда холисона кўриб чиқиш. Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритиб келаётган хусусий мактаблар, олийгоҳларга тайёрлайдиган ўқув курслари ўқитиш методларини таҳлил қилиб, самарали методларини халқ таълими тизимига жорий қилиш имкониятларини кўриб чиқиш.
- Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда педагогларни қайта тайёрлаш, малака ошириш курслари фаолиятини танқидий ўрганиш, бунда ўқитувчиларга билим бериш билан бирга, уларни педагогик маҳоратини ошириш, ўқувчиларга фанларни қизиқарли тарзда етказиб бера олиш қобилиятини ошириш чораларини кўриш. Мактабларга янги келган ўқитувчиларнинг педагогик маҳоратини ошириш мақсадида муассасаларда “устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантириш.
- Халқ таълими вазирлиги ва тегишли маҳаллий ҳокимият идоралари томонидан таълим тизимининг қуйи раҳбарлари тайинловида уларнинг таълим сифатини ошириш бўйича имкониятларини эътиборга олиш, шунингдек ўқув тизими рейтингини кўтариш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, ижро этилишини таъминлаш.
- Ёшларни билим олишга қизиқтириш, ўқув фанларининг муҳимлилиги, уларнинг ҳаётда тутган аҳамияти хусусида уларга тўлақонли тушунчалар бериш, ўқувчиларни илм-фан билан шуғулланиб, келажакда улардан фан олимлари, профессор ва бошқа етук кадрлар етишиб чиқиши учун пойдевор яратиш мақсадида, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хамда бошқа илмий текшириш институтлари билан ҳамкорликда мактабларга фан докторлари, профессорлар ва бошқа малакали мутахассисларни жалб эттириб, физика, математика, кимё, биология ва бошқа фанлардан маҳорат дарслари ўтишини таъминлаш.
- Ўқувчиларни маданиятини ошириш, уларни бадиий китоб ўқишга қизиқтириш, ёшларни маънавиятини юксалтириш мақсадида, адабиёт, маънавият ва бошқа маърифий дарсларига таниқли санъаткорлар, фан арбоблари ва бошқа машҳур маданият ходимларини жалб этиб, уларнинг ўқувчилар учун машҳур асарлар, ҳикоя ва романларни мутолаа этишини таъминлаш, очиқ дарс шаклида адабиёт дарсларида маҳорат дарсларини ўтаб бериш.
- Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш институтлари ва жамоатчиликни маҳалла ҳудудидаги мактабларда таълим олаётган ёшлар тарбияси устидан назорат этиб боришини таъминлаш, оғир характерли, ёмон хулқли болалар билан МФЙ фаоллари, психолог мутахассислар ёрдамида якка тартибда профилактик тушунтириш ишларини олиб бориш, таъсир кўрсатиш қийин бўлган, тарбияси оғир ўқувчиларнининг ғайриқонуний ҳаракатларини ота-онаси ва бошқа яқин қариндошлари иштирокидаги кенг жамоатчиликда муҳокама қилиш.
Ёшлар орасида ишсизликни олдини олиш, уларнинг бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
- Ўрта таълим тизимида ўқувчиларни касб-ҳунарга жалб этиш мақсадида малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда мактабларда қизиқарли кимё, қизиқарли арифметика, физика ёш ҳуқуқшунос, ёш иқтисодчи каби фан тўгараклари, ёш авиасозлар, фотоҳаваскорлар, рассомчилик ва бошқа касб-ҳунар тўгараклари ташкил этиш, уларни тегишли жиҳозлар билан таъминлаш. Фан тўгаракларидан турли мусобақа ва беллашувларни ташкиллаштириш, иштирокчи ёшларни моддий ва маънавий рағбатлантириш имкониятларини кўриш.
- Ўсиб келаётган ёш авлодни касб-ҳунарга қизиқтириш мақсадида таълим муассасалари жойлашган ҳудудда фаолият юритувчи ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатувчи корхоналар, давлат идора ва ташкилотлари билан таълим муассасалари, маҳалла идоралари, ёшлар марказлари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш. Ўқувчилар учун ташкилотлар фаолияти билан танишув экскурсияларини ташкиллаштириш, ўша жойларнинг ўзида малакали мутахассислар томонидан маҳорат дарслари ўтилишини таъминлаш.
- Ёшларни қайси касб эгаллашга мойиллигини аниқлаш мақсадида ёшлар бўйича ишлайдиган давлат ва нодавлат ташкилотлари имкониятлари орқали улар орасида социологик сўровнома ўтказиб бориш, таҳлил натижалари бўйича ҳар бир ёшнинг истагидан келиб чиқиб, ўзи истаган касбга йўналтириш чораларини кўриш.
- Олий таълим вазирлиги тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қайси касб мутахассисларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш, зарурий касблар рўйхатини шакллантириш, келгусида ушбу йўналишлар бўйича мутахассис тайёрлаш чораларини кўриш.
- Ўзбекистон ёшларини ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган, ҳаётга бўлган қатъий ишонч ва қарашларга эга қилиб тарбиялаш. Бунда тегишли ташкилотлар билан босқичма-босқич тарзда амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Мактаб пайтидан бошлаб тарихда ўчмас из қолдирган улуғ саркарда, илму маърифат намоёндаларининг ҳаёт йўли, ютуғлари, мардонавор ишлари ҳақида факультатив дарслар ўтилишини таъминлаш.
- Асосий аудиторияси ёшлардан ташкил топган теле-кўрсатувлар, ижтимоий тармоқларда ватанпарварлик руҳидаги хужжатли ва бадиий фильмлар, асарларни ёритиб бориш, шу йўналишда тарғибот тадбирларини жадаллаштириш (аксарият таълим муассасаларида тарихий шахслар, уламоларнинг фотосурати ва автобиографиялари қўйилган бўлишига қарамасдан, тарғибот тадбирлари деярли амалга оширилмаслиги сабабли, ҳозирги ёшларда улар акс этган деворий газеталар қизиқиш уйғотмайди, ёшлар уларни ўқишмайди), таълим масканларидаги маънавият соатларини интерфаол усулларда ўтиш.
- Ёшларнинг доимий яшаш манзилларида улар устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, ота-оналар, бобо-бувиларнинг фарзандлар таълим ва тарбиясидаги масъуллиги ҳақида кенг миқёсда тарғибот ишларини амалга ошириш, ёшларнинг уюшмаган қисми билан, шунингдек, тарбиясида нуқсони бўлган оғир тоифадаги ёшлар билан ишлашда ИИОФМБ, маҳалла, ёшлар етакчилари, ота-оналари назоратидан ташқари, ёшлар билан ишлайдиган психологларни жалб этиш.
- “Бир болага етти маҳалла ота-она” шиори остида қўни-қўшниларининг фаоллигини ошириш.
Ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан, терроризм ва диний экстремизм, сепаратизм, фундаментализм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилиш йўналиши бўйича: маълумки мактаб даври ёшлар онги ривожланишининг асосий босқичи ҳисобланиб, боланинг онги ташқи таъсирлар натижасида шаклланиб боради. Ёш шаклланаётган онг учун нотаниш бўлган янгилик қизиқарли ҳисобланиб, ахборот қабул қилишда илк эшитган маълумот кўпроқ ёдда қолади. Болаларни турли ёт ғоялар, диний оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш мақсадида мактаб давридан бошлаб қўшимча дарс сифатида диншунослик фани ўтилишини таъминлаш, унда бошланғич тарзда дунё динлари ҳақида, диний оқимлар, уларнинг салбий оқибатлари ҳақида маълумот бериб бориш (Дин соҳасида малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда. Маълумки, диний вазият юқори бўлган ҳудудларда ота-оналар томонидан фарзандларини бўш пайтларида, ёки таътил вақтида диний таълим бериш учун норасмий диний таълим муассасалари, ўқув марказлари, ҳужраларга бериш ҳолатлари мавжуд). Бунда ҳудудлардаги диний вазият, ўша жойдаги доимий аҳолининг динга муносабатидан келиб чиқиб намуна сифатида амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқиш зарур.


Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling