Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар
Download 0.56 Mb.
|
24.05.2022МД чоп этишга тайёр
Ишсизлик ва миграция омили. Ишсизлик – ишлаш лаёқатига эга бўлган ва меҳнат қилиш истагини билдирган иқтисодий фаол фуқароларнинг иш топа олмаслиги бўлиб, ишсизлик натижасида кўплаб муаммоларнинг келиб чиқишига замин яратилади. Жиноятчилик ошади, оилаларда нотинчлик пайдо бўлади, болаларнинг тарбияси бузилади. Ишсизликнинг маълум даражага етиши ҳатто давлатчилик таназзулига ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Ўзбекистон аҳолиси жадал кўпаяётган, ҳар йили ўртача 700 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келаётган мамлакат. Албатта, уларнинг ҳаммасини иш билан таъминлаб бориш имконсиз. Расмий маълумотларга кўра, аҳолининг 10 фоизга яқини бугунги кунда ишсиз. Ички меҳнат бозорида банд бўлганлар, четга кетганлардан ташқари 1 442 минг фуқаро ишсиз ҳисобланади. 2021 йил ҳолати бўйича Ўзбекистонда 18-30 ёшлилар ўртасида ишсизлик 17 фоиз (2021 йил охирига келиб 14,9 фоизга тушган) ёки 844 минг нафарни ташкил этди. Кимдир муттасил иш излайди, қайсидир ташкилотлар эса малакали ходимга зор. Бунга маош камлиги, иш шароитлари оғирлиги, географик ноқулайлик каби сабаблар бўса, меҳнат бозорини муттасил тўлдириб бораётган аксарият ёшларда сабр-тоқат йўқлиги, малака етишмаслиги, нореал орзулар уларни имконияти бўла туриб ишсиз бўлиб қолишга олиб келмоқда. Жуда кўпчилик ёшлар амалда имконсиз талаблар билан ҳам қимматли вақтларини, ҳам яхши имкониятларини йўқотади. Ишсизлик омили кўпинча ёшларга салбий таъсир кўрсатиб, уларни яшаб турган манзилидан ташқарида иш излашга, ўз мақсадларидан воз кечишига олиб келиши мумкин. Ёшлар катта бўлгани сари эхтиёжлар ортиб, моддий томондан пул топиш истаги биринчи ўринга чиқа бошлайди. Айрим иродасиз ёшлар шу пайтда пул топиш мақсадида ноқонуний ҳаракатлар содир этишга, жиноят кўчасига кириб қолишга, турли норасмий диний оқимлар, миссионерларнинг тузоғига, деструктив ғоялар таъсирига тушиб қолиш эҳтимоли юқори бўлади. Миграция омили ёшларга таъсир этувчи омиллардан ҳисобланиб, ҳозирда катта ёшлилар билан бир қаторда хориж давлатларига ишлаш ва ўқиш учун бориб келувчи Ўзбекистон ёшлари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ёшларни ўз оиласидан, туғилиб ўсган жойидан узоққа кетишга нима ммажбур қилади? Бугунги глобаллашув ва ахборот алмашинуви ривожланган даврда чет эл олийгоҳларида таълим олиш, малакали мутахассис бўлиш ёки хорижда ишлаб кўпроқ пул топиш кўплаб ёшларнинг орзусига айланган. Ёшлар орзуларини амалга ошириш мақсадида ҳам ўқиб, ҳам ишлаш учун хорижга чиқиб кетмоқда. Доимий иш билан банд бўлмаган ёшлар ишлаш мақсадида Ўзбекистондан ташқарига мавсумий ишчи сифатида ишлаш учун бориб келмоқда. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирда хорижда ишлаш учун кетган фуқаролар сони 1,456.7 минг нафарни ташкил этади. 2021 йилда чет элда бўлган 1,500 минг ўзбек мигрантларининг 33,7 фоизини ёшларни ташкил этган.1 Шунингдек, маҳаллий олий таълим муассасаларига ўқишга кира олмаган абутуриентлар Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, РФ, Украина, Белоруссия, Туркия ва бошқа давлатларга ўқиш учун бориб келмоқда. Ушбу ёшларнинг аксарияти бўлиб турган мамлакатда жойлашган Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари билан доимий алоқада бўлмаслиги натижасида ҳуқуқи ва шахсий ҳаёти ҳимоясиз бўлиб қолади. Ота-она назоратидан узоқда бўлган ёшларга хорижда Ўзбекистонда таъқиқланган ноқонуний диний ташкилотлар, миссионерлик марказлар, мухолифат, “ҳуқуқ ҳимоячилари” ташкилотлари, турли мафкуравий марказлар, шунингдек чет эл махсус хизматлар томонидан таъсир ўтказиш эҳтимоли юқори ҳисобланади. Маълумотларга кўра, ҳозирда қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон давлатлари олий таълим муассасаларида шартнома тўлови асосида сиртқи ва кечки, масофавий таълим олаётган ёшлар сони йилдан-йилга ортиб бораётган бўлиб, уларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тегишли тартибда рўйхатдан ўтказиш учун талабаларнинг тўлиқ сони, ўқиш ва жойлашган жойи ҳақида ўз вақтида маълумот олишнинг имкони мавжуд эмас. Шу сабабли, турли ваъдаларга ишониб алданиб қолаётган, ёт ғоялар, деструктив кучлар таъсирига тушиб қолаётган ёшлар ҳам йўқ эмас. Ёшлар улғайган сари уларнинг онги жамиятнинг таъсири остида шаклланиб боради. Юқори бобда қайд этилганидек, ёшлар онгига таъсир этувчи омиллар таъсир натижасига кўра ёшлар учун фойдали ва салбий бўлади. Ёшлар Ўзбекистоннинг келажаги эканлигини чуқур англаган ҳолда, уларни ватанпарварлик руҳида, комил инсон бўлиб вояга етишларини таъминлаш, ёш авлодга бўладиган ташқи салбий таъсирлардан ҳимоялаш бўйича кенг миқёсда тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Download 0.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling