Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Download 0.56 Mb.
bet18/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

Оммавий маданият тушунчаси фақат бизнинг эмас, балки бутун дунё аҳолисини қийнаётган, ўйлантираётган масала десак янглишмаймиз. Биринчи Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Ҳозирги пайтда “оммавий маданият” ниқоби остида ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм ва эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг махнавий негизларига беписандлик, уларни қўпоришга қаратилган маънавий таҳдидлар одамларни ташвишга солмай қўймайди”.1
Оммавий маданиятга ўзбек файласуф олимлари ҳам ўзининг фикрларини келтириб ўтишган. Жумладан, олим М. Қуронов “оммавий маданият” ниқобидаги маънавий таҳдидларга қуйидагича таъриф беради: “Оммавий маданият” бирор халқ ёки миллатнинг маданияти эмас. Агар у бирор-бир халқ ёки миллатга мансуб бўлишганда эди, уларнинг тарихий ва замонавий идеаллари асосига қурилган бўлар эди. Ҳеч шубҳасиз, бундай идеаллар ҳар бир халқ ва миллат маданиятида бор... “Оммавий маданият” – роботдек бир хил ўйлайдиган, бир хил нарсага қизиқадиган ўртамиёна одам маданияти”. 2
Оммавий маданиятнинг ёшлар онгига салбий таъсири бу - инсонларда аҳлоқий бузуқликни келтириб чиқариб, кашандалик, алкоголизм, порнографияни тарғиб қилиш, старизм (эстрада артистлари, актёрлар, спортчилар ва бошқа омма орасида машҳур шахсларни илоҳийлаштириш), билимсизлик, ахлоқсизлик, маданиятсизлик, тартибсизликни қўллаб-қувватлаш, баданга турли хил татуировкалар чизиш, бир жинсли никоҳ, лоқайдлик, жамоат жойларида кийиниш маданиятини бузиш, катталарга беҳурматлик, эркакларнинг аёлларга хос характери ортиб бориши ёки аёлларнинг эркаклашиб кетиши ва бошқа миллий ахлоқ-одоб қоидаларига зид ҳаракатлар ва одатларни келтириб чиқаради. Оммавий маданият мусиқа, телевидение, интернет, фильмлар, адабиёт, газета ва журналлар, мода ва дизайн ёрдамида ёшлар онгига бевосита таъсир кўрсатиб, уларда шу таъсирларга интилиш, ўзида синаб кўриш, тақлид қилиш, орзу-ҳавас қилиш ҳиссиётини уйғотади.
Оммавий маданиятнинг асосий мақсади шахсни ишлаб чиқарувчи ёки маълум бир ғоя муаллифига айлантириш эмас, балки тайёр маҳсулотларнинг истеъмолчиси қилиб ташлашдир. Шахс фақат ҳаётда оддийгина истеъмолчи сифатида намоён бўлса, у фақат бир оқим бўйича сузаверади ва улар миллий менталитет, миллийлик, ўзлик деган нарсалардан узоқлашади. Оммавий маданиятнинг асосий функцияси (вазифаси) оммавий маданият ўз таъсир доирасига яширган мақсадни тарқатиш, яъни оммалаштиришдан иборат.
Оммавий маданиятнинг муайян мақсадни кўзлаб яратиладиган маҳсулотларида таъсир объекти бўлиб инсон мўлжалга олинади. Уни амалга оширадиган функциялари ҳам бевосита шу билан боғлиқ бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:

  • Кўнгилочарлик функцияси.

  • Тижорат функцияси

  • Инсонларни фақат истеъмолчига айлантириш функцияси.

  • Тижорат функцияси.

  • Компенсаторлик (чалғитиш) функцияси.

  • Меъёрий-бошқарув функцияси.1

Оммавий маданиятни тарқатувчи манба ва воситалар қуйидагилардир:

  • урбанизация жараёни;

  • хорижий телеканаллар;

  • интернет ва ундаги турли ижтимоий тармоқлар;

  • турли виртуал (компьютер) ўйинлар;

  • тижорат мақсадида айрим чет эл ва хусусий студияларда олинган фильмлар;

  • савиясиз, маъносиз (енгил-елпи) қўшиқлар;

  • уяли алоқа телефонлар;

  • сариқ матбуот;

  • дабдабали тантаналар ва тўйлар;

  • ёлғон ахборот тарқатувчи радиоканаллар;

  • ёшлар ўртасидаги ўзаро мулоқот ва бошқалар.

Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, маънавий қадриятларни менсимасдан эскилик сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ҳамда кўпчилик бугунги жаҳонда бамислои бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб етмоқда.
Шунинг учун ҳам бугунги кунда замонавий таълим тизимига яна бир муҳим вазифа — болаларни турли манбалардан, телевизор, интернет ва мобил телефони каби ахборот узатувчи воситалардан олинаётган турли ахборотларни тўғри қабул қила олишга ўргатиш вазифаси юклатилмоқда. Фарзандларимиз ҳар қандай ахборотларнинг сифати ва ишончлилигини баҳолай олишлари, ахборотлардан тўғри фойдалана билишлари, ҳар бир маълумотни муҳокама қилиб, танқидий фикр билдира олишлари зарур. Шу билан бирга, Интернет, телевидение, кино, радио, видео, мобил телефони, турли маълумотлар акс этган слайд ва суратлар каби алоқа ва маълумот узатувчи воситаларнинг жадал ривожланиб бориши ҳаётимизни сифат жиҳатдан ўзгартириб, кўплаб янги муаммоларни, масалан, ахборот маданиятини шакллантириш ҳамда ўсиб келаётган авлоднинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоларини юзага келтирмоқда. Ёшлар ўртасидаги кўр-кўрона тақлид инстктидан фойдаланиб, моддий манфаат кўзлаган турли оқимлар томонидан янгидан янги урфлар, ёшлар онггига, энг ачинарлиси жонига зарар етказувчи омиллар ўйлаб топилмоқда. Турли туман миллий менталитетга зид моддий ва маънавий маҳсулотларни билиб билмай қабул қилиш натижасида ҳам жисман ҳам маънан таназзул майдонга келади. Бу каби аянчли ҳолатлар юзага келмаслиги учун биринчи навбатда ёш авлод, миллат тарбиясига катта эътибор қаратиш лозим. Шу ўринда ўзбек маданиятининг улкан вакилларидан бири, педагог, жамоат арбоби ва ёзувчи Абдулла Авлонийнинг тарбия ҳақидаги фикрларини келтириб ўтиш мақсадга мувофиқ ҳсобланади. “Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир”.1

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling