Эрманов Лазизжон Анварович Ўзбекистон ёшлари онгига салбий таъсир этувчи омиллар


Download 0.56 Mb.
bet23/36
Sana26.02.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1233458
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36
Bog'liq
24.05.2022МД чоп этишга тайёр

Туркияда ёшлар сиёсатини ишлаб чиқариш ва амалга оширишда Диний ишлар бўйича Бошқарма ҳамда Ёшлар ишлари бўйича Олий Кенгаш томонидан ишлаб чиқилади ҳамда амалга оширилади. Ҳозирги вақтда мазкур йўналишдаги чора-тадбирлардан асосий мақсад исломлаштириш сиёсати орқали ҳокимиятни мустаҳкамлаш ва кўпроқ қўллаб-кувватловчиларга эга бўлиш ҳисобланади.
Таъкидлаш ўринлики, 2016 йилдаги давлат ҳокимиятини ағдаришга уринишлардан кейин ички сиёсий муҳитда ҳокимиятга содиқ тарафдорларни шакллантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, таркибий ислоҳотлар жараёнида тозалашлар ўтказилиб, ушбу ўринларни замонавий билимга эга, ўз навбатида диний эътиқоди юқори ёшлар билан тўлдириш бўйича ишлар амалга оширилди.
Шунингдек, Туркияда амалга оширилаётган ислом ислоҳотлари ёшлар сиёсатида яққол намоён бўлмоқда. ТР ДИБ томонидан ишлаб чиқилган «Тақводор авлод» дастуридан кўзланган асосий мақсад давлат органлари таркибини ҳукуматга тарафдорлик руҳида тарбияланган ёшлар билан тўлдириш ҳисобланади. Хусусан, парламент сайловларида қатнашиш учун ёш чегараси 25 ёшдан 18 ёшгача туширилиб, унинг таркибида ёшларнинг ўрни кўпайтирилди. Имом-хатиблар диний мактаблари битирувчиларининг ҳуқуқлари кенгайтирилди ҳамда дунёвий таълим муассасаларининг ўқув дастурларига араб тили, Қуръоншунослик ва суннат курслари киритилди.
Шу билан бир қаторда, ҳукумат томонидан ёшлар ҳаётида диннинг ўрнини ошириш чоралари кўрилди. Ҳукуматнинг яна бир муҳим ташаббуси 2019 йилда қабул қилинган «Таълим тўғрисида»ги қонун бўлди.1
Янги таҳрирдаги қонун билан ўрта мактабларда ва лицейларда диний фанлар ўргатилиши белгилаб қўйилди. Мазкур фанлар доирасида пайғамбарлар ҳаёти ва Қуръон тарихи ўргатилади, шунингдек, ўрта мактабларда Имом Хатиблар – исломшунослар тайёрланиши белгиланди.
Шунингдек, ушбу қонуннинг яна бир ўзига хос жиҳати таълим тизимида «диндор ёшлар»ни тайёрлашни расман эълон қилиниши ҳисобланади (2012 йилда ушбу дастур белгиланган). Унга кўра, ўрта таълимда 11 ёшдан айрим диний фанлар ўрганиладиган бўлди (илгари 15 ёшдан кичик бўлган ёшларга диний таълим бериш тақиқланган эди).
Шу ўринда, 2019 йилда мазкур дастурга киритилган бир қатор ўзгартиришларга мувофиқ, мактабгача таълим тизимида болаларга диний тушунчалар бериш, бошланғич таълимдан бошлаб ўқувчиларнинг мактабларда диний амалларни бажаришлари учун намозхоналар ташкил қилинди. 4 – 6 ёшдаги болалар учун ҳам алоҳида дарслар ҳамда ёз ойларида масжидларда қўшимча қуръон курслари ташкил этилади. Ҳукумат, «тақводор ёшлар»ни тайёрлаш орқали уларнинг турли хил бузғунчи ғоялар таъсирига тушишининг олдини олиш таъминланишини билдириб келади.
Анқаранинг ислом дини ролини янада ошириш ҳаракати жамиятда диний фаолиятнинг кенг тарқалишига туртки бўлди. Жумладан, шаҳарларда янги масжидлар, Куръон мактабларини қурилди, ислом дини ҳамда унинг Туркиядаги ўрни тўғрисида илмий тадқиқотлар ва конференциялар ўтказиш учун Ислом марказлари очилди. Шунингдек, диний йўналтирилган соғлиқни сақлаш марказлари, болалар боғчалари, талабалар ётоқхоналари, молия институтлари ва истеъмол кооперативлари ташкил этилди. Диний газета, китобларни нашр этиш ҳамда кўплаб исломий лойихаларнинг амалга оширилиши фаол ривожланиб бормоқда. Жамиятда диннинг аҳамиятини ошириш мақсадида кенг қамровли диний таълим тизими шакллантирилди.
Туркияда амалга оширилаётган ёшлар сиёсати исломлаштириш тадбирлари яққол намоён бўлиб, ёшларни ҳукуматга нисбатан ишончини мустаҳкамлаш ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Хусусан, хорижий давлатларга давлат гранти асосида юборилувчи талабалар кетишдан аввал диний курслардан ўтказилади. Мазкур тадбирлар натижасида диний эътиқоди юқори бўлган ёшларнинг давлатдаги ўрни ошириб, ҳукуматни мустаҳкамлаш белгиланган.
Ёшлар сиёсати бўйича халқаро тажриба таҳлили шуни кўрсатадики, бугунги кунда айни соҳада ёшлар билан ишлашнинг янгича моделларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалга оширишда инновацион механизм ва технологияларни қўллашга бўлган интилиш тенденцияси кузатилмоқда.
Миллий моделларни шакллантиришда ривожланган хорижий мамлактларнинг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги тажрибаларини тўғридан-тўғри қўллаб бўлмайди. Улар миллий ёки минтақавий хусусият, шароит ва имкониятларга мослаштирилиши лозим. Ҳар бир давлатнинг ёшлар сиёсатини амалга ошириш бўйича ўзига хос жиҳатлари бўлиб, ривожланган мамлакатларнинг бу борадаги тажрибалари замонавийлик намунаси сифатида қабул қилиниб, анъанавий хусусиятлар билан таҳлил этилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади.


Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling