Эҳтимоллар назариясининг предмети. Ҳодисалар турлари. Тасодифий ҳодиса. Эҳтимолликнинг
Download 290.36 Kb.
|
1-2-maruza.pdf filename=utf-8 1-2-маъруза(1)
Мустақил ишлаш учун мисоллар.Қутида бир хил ўлчамдаги 10 та шар бор . Уларнинг 3 таси қизил , қолганлари кўк . Таваккалига олинган шарнинг кўк чиқиш эҳтимолини топинг. Талаба программадаги 20 саволдан 18 тасини билади. Талабанинг имтиҳон олувчи таклиф этган 3 та саволни ҳам билиш эҳтимолини топинг. Қутида 6 та қора, 9 та оқ шар бўлиб, ундан таваккалига 4 та шар олинди. Олинган 4 та шарнинг 3 таси оқ бўлиш эҳтимолини топинг. Ўйин кубиги ташланганда тоқ сон чиқиш эҳтимоли топилсин. Лото ўйини иштирокчилари 1 дан 100 гача номерланган лото шарлари жойлаштирилган қопдан таваккалига шар олишганда биринчи сон 5 га каррали бўлмаслиги эҳтимолини топинг. Танга 12000 марта ташланди. Герб тушишлар сони 6007 та. Герб тушишлар сонини нисбий частотасини топинг. Текширишда 100 та детал ичидан 6 та ностандарт детал топилди. Ностандарт деталнинг топилиш нисбий частотаси аниқлансин. сўнгра кетади. Агар ҳар бир студент келиш вақтини (соат 1200 ва 1300 орасидаги) ўзлари тасодифий танлашса, уларнинг учрашиш эҳтимоллари топилсин. Текисликда бир-биридан 2a масофада ётувчи параллел тўғри чизиқлар ўтказилган. Текисликка узунлиги 2l ( l a ) бўлган игна таваккалига ташланган. Игнанинг бирорта тўғри чизиқни кесиш эҳтимолини топинг. Радиуси R бўлган доира ичига тавакаллига нуқта ташланган. Ташланган нуқта доирага ички чизилган: а) мунтазам олтибурчак ичига. б) мунтазам ўн икки бурчак ичига тушиш эҳтимолини топинг. Download 290.36 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling