ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 7
Маълумки, бугунги фан ва техника жадал суръатлар билан
ривожланган ва ахборотлар оқими глобаллашган кунда инсо-
ният томонидан тўпланган билимлар миқдори шунчалик
чексизки, инсон томонидан мазкур илмларнинг барчасини
тўлиқ эгаллаш имконияти чекланган.
Шахснинг илмий дунёқараши асосида
табиат ва жамият қонунлари таҳлил этилади,
улар эътиқодга
айланади, атрофимиздаги
оламни аниқ тасаввур қилиш, органик дунё-
нинг муайян қонуниятлар асосида ривожла-
нишини билиши натижасида, касбий фаолият,
табиат ва жамиятда
юзага келадиган муам-
моли вазиятларни идрок этиши, мутахассис ва
жамиятнинг ижтимоий фаол фуқароси сифа-
тида уларни ҳал этишнинг муқобил вариант-
ларини ишлаб чиқишига имкон яратилади.
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар
таълими муассасаларида ўқитиладиган биоло-
гияга оид фанларнинг давоми сифатида олий
таълим муассасаларининг бакалавриат йўна-
лишида ўқитиладиган «Эволюцион таълимот»
курси мазмунан ва мо ҳиятан
шахснинг
та биий-илмий дунёқара шини шакллантириш
ва ривожлантиришда муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: