«эволюцион таълимот» курсини ўҚитишнинг методологик масалалари
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Download 2.86 Mb. Pdf ko'rish
|
evolyutsion-talimot-kursini-itishning-metodologik-masalalari
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 7
нинг асосчилари – икки буюк олим Ж.Б.Ламарк ва Ч.Р.Дарвиннинг эволюциянинг ҳаракатлан- ти рувчи кучлари ҳақидаги фикрларини ҳамда ҳозирги замон эволюция синтетик назария- сини таҳлил қилиб ўтиш жоиз. Эволюция қандай содир бўлади? Эволю- цион жараён қандай ҳаракатлантирувчи куч- лар асосида содир бўлади? Бу саволларга жавобан ҳар икки олимнинг эволюция наза- риясининг моҳиятини қуйидаги учлик омил- лари ёрдамида кўрсатиш мумкин. Ламарк мулоҳазасига кўра, эволюцияни ҳаракатлантирувчи кучлар учлиги қуйидаги кўринишга эга: 1. Ўзгарувчанлик. 2. Ирсият. 3. Такомиллашишга бўлган ички интилиш кучи. Ҳақиқатан ҳам барча ҳайвон ва ўсимликлар организмлари ўзгаради: вариацияларнинг узлуксиз қаторини ҳосил қилади. Бунда чекка вариантлар оралиқ формалар орқали бири иккинчиси билан боғланган. Ламарк қара- шининг ўзига хос томони шундаки, у ирсий бўлмаган модификацион ўзгарувчанлик билан ирсий ўзгарувчанлик – мутацион ўзгарувчан- ликни фарқлай олмаган. Унинг учун ҳар қандай ўзгарувчанлик ирсий ва эволюцион аҳамиятга эга. Ламарк, кейинчалик Дарвин ҳам ташқи муҳит ва унинг ўзгаришлари янги белгиларнинг шаклланишига катта таъсир кўр- сатишига эътибор берганлар. Бу ўзгаришларга жавобан тирик организмлар қайта шаклланиб, ҳаётнинг янги шароитларига мослаша бора- дилар. Ламарк қарашларига кўра, ташқи таъ- сир турлари, айниқса ўсимликларга тўғридан- тўғри таъсир этиш жараёнида унда ўзгариш- ларни вужудга келтиради. Масалан, сув айиқ- то вонининг сув ичидаги барглари қирқилган қайчибарг шаклида бўлиб, тола-ипсимон; сув юзасидаги барглари эса энли, шапалоқ- шапалоқ ва панжасимондир. Бу ўсимлик нам жойда ўсса, пояси қисқа ва барглари қирқил- маган бўлади, шакли ипсимон бўлмайди. Уни ботаниклар алоҳида тур сифатида қабул қилади. Машқ қиладиган органларга озиқ моддалар кўп келиб тургани учун уларнинг кўлами ортади. Аксинча машқ қилмайдиган органларга озиқ моддалар камроқ келиши сабабли улар кучсизлана боради ва ривожлан- майди. Касб этилган янги белгилар ирсият ор қали авлодларга берилади. Шундай қилиб, модификацион ва мутацион ўзгарувчанлик- ларни айнан бир хил нарса деб қарашдан келиб чиққан Ламаркча ирсият касб этилган бел гиларнинг ирсийланишидир. Организм- ларнинг мураккаблашувига томон «ички инти- лиши» тўғрисидаги Ламарк мулоҳазалари Download 2.86 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling