«эволюцион таълимот» курсини ўҚитишнинг методологик масалалари
Download 2.86 Mb. Pdf ko'rish
|
evolyutsion-talimot-kursini-itishning-metodologik-masalalari
Эволюция атамаси негизида бошланғич
ҳолатнинг макон ва замонда муайян омил таъсирида янгилик пайдо бўлишига олиб келувчи аста-секинлик билан бўладиган ўзгариши тушунилади. Эволюцион ёндашиш биологиянинг бар ча тармоқлари учун муҳим. Биологияда ҳар қандай фактни табиий-илмий равишда эволю- ция нуқтаи назардан ёндашмасдан туриб тушунтириш мумкин эмас. Фандаги илмий- назарий ва илмий-амалий ҳамда ил мий- услубий ютуқлар талабалар илмий дунё қа- раши, билим салоҳиятини юксалтириш, ижо- дий қобилиятини ривожлантиришда намоён бўлади. А.Т.Ғофуров, С.С.Файзуллаевлар томони дан чоп этилган «Эволюцион таълимот» дарс- лигида 1 келтирилганидек, инсонни қа дим замонлардан буён органик оламнинг икки хоссаси қизиқтириб келган. Булардан бири – органик оламнинг ниҳоятда хилма-хиллигидир. Ҳозирги вақтда ўсимликларнинг 500000 дан, ҳайвонларнинг 2 500 000 дан, замбуруғларнинг 1 G’ofurov A.T., Fayzullayev S.S. Evolyutsion ta’limot. - T.: «Aloqachi», 2009. -4-b. 100 000 дан ортиқ турлари мавжуд. Агар шулар қаторига қадимги геологик эра ва даврларда яшаб, сўнгра қирилиб кетган 7 000 000 ҳайвон, 300 000 ўсимлик турларини қўшсак, ҳақиқатан ҳам органик оламнинг хилма-хиллигига шубҳа қолмайди. Органик оламнинг иккинчи хоссаси – организмлар ўзларининг тузилиш ва ҳаёт фаолиятларига кўра атроф-муҳитга мослаш- ганлигидир. Организмларнинг хилма-хиллиги ва мосла- шиш сабабларини тушунтиришда идеалистик ва материалистик оқим тарафдорлари ўрта- сида асрлар мобайнида қисман кураш давом этиб келган. Мазкур баҳсда қуйидаги саволлар асосий ўринни эгаллаган: 1. Нима учун баъзи тирик организмлар та комиллашиши баробарида айримлари сод да ҳолда мураккаблашмасдан қолган? 2. Тирик организмларда тузилиш ва функ- ционал бирлигига асосланган мақсадли тузилма қандай омиллар натижасида вужудга келган? 3. Тирик организмлар яшаш муҳитига мос- лашиш механизми қай тарзда шаклланган? Бу саволларга ХIХ асрнинг иккинчи ярмида инглиз олими Ч.Р.Дарвин жавоб берди. Чарлз Роберт Дарвин 1859 йил 24 ноябрда ўзининг «Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши, яъни яшаш учун курашда энг яхши мослашган зотларнинг сақланиб қо лиши» 2 деган машҳур асарини нашр эттирди. Бу асарда у ҳозир мавжуд бўлган барча ўсимликлар, ҳайвонлар тўсатдан пайдо бўл- масдан, балки миллион йиллар давом этган тарихий ривожланиш маҳсули эканлигини исботлаб берди. Шу билан бир қаторда, орга- низмларнинг хилма-хил мослашиш сабабла- рини табиий-илмий нуқтаи назардан асос- лади. Тарих ва бугунги кунни келажак авлодга тўғри тушунтириш учун эволюция назарияси- 2 Ўша жойда, 66-б. 5 ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ / ФИЛОСОФСКИЕ АСПЕКТЫ КОНЦЕПЦИЙ ОБРАЗОВАНИЯ И ЭТИКИ ВОСПИТАНИЯ |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling