«эволюцион таълимот» курсини ўҚитишнинг методологик масалалари


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 2.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana17.09.2023
Hajmi2.86 Mb.
#1679952
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
evolyutsion-talimot-kursini-itishning-metodologik-masalalari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 7
назариянинг кейинги тараққиётидаги аҳа-
мияти ни тўғри баҳолай олмаганликларида-
дир
1
. Генетикларни дарвинизм ва ламар-
кизмга нисбатан бу қадар қарши позицияда 
туришга нима мажбур қилди? Энг аввало 
генетикада очилган янгиликлар бунга сабаб 
бўлди. Генетик тадқиқотлар натижасида қуйи-
даги хулосалар чиқарилган эди: 
1. Генетиклар ўзгарувчанликнинг икки типи 
– наслдан-наслга берилмайдиган модифика-
цион ўзгарувчанлик ва наслдан-наслга бери-
ладиган мутацион ўзгарувчанликларни ажрат-
дилар. 
2. Генетик материалнинг ўзгариши, яъни 
мутация натижасида бўладиган ўзгаришлар 
наслдан-наслга берилади, ташқи муҳит шаро-
итлари таъсирида ўзгарадиган белгилар насл-
дан-наслга берилмайди. 
Дарвин эволюцион назарияни яратиши 
билан биргаликда унинг фандаги хизматлари-
дан яна бири – у органик дунёни ўрганишдаги 
қўллаган услубиётлардан, жумладан кузатиш, 
индукция (хусусий кузатиш асосида умумий 
хулоса чиқариш) ва дедукция (умумий хулоса-
дан хусусий ғоялар чиқариш) фалсафа ва 
педагогика йўналишларида бугунги кунгача 
кенг фойдаланиб келинмоқда. Мазкур усуллар 
фанда мантиқий хулосалар яратишда жуда қўл 
келади.
Шу кунгача талабаларни фақат тайёр 
билим ларни эгаллашга ўргатиб келинаётгани 
ҳаммага маълум. Бундай усул талабаларда 
мустақил, мантиқий фикрлаш, ижодий изла-
ниш ва ташаббус кўрсатиш қобилиятларини 
ривожлантиришга имкон бермайди. Яъни 
талаба пассив, ўқитувчи фаол бўлиб келган. 
Эндиликда фан, техника ва инновацион техно-
логияларнинг 
ривожланиши 
натижасида 
таълим-тарбия жараёнида интерфаол услуб-
лар (инновацион педагогик ва ахборот техно-
логиялари)дан фойдаланиб, таълимнинг сама-
радорлигини оширишга бўлган қизиқиш кун-
дан кунга кучайиб бормоқда. Таълим тизи-
мида замонавий технологияларни қўллаш 
тала балар томонидан ўзлари қидириб топиш-
лари, мустақил ўрганиб, уларни таҳлил қи лиш-
1
Мусаев Д.А ва бошқалар. Генетика ва селекция асос-
лари. - T.: «Fan va texnologiya», 2011. -309-б.
лари, ўз билимларини баҳолашлари ва тўғри 
хулосалар чиқаришга қаратилган
2
.
Шундай экан, бугунги кунда эволюцион 
таълимотни ўқитишда репродуктив методлар 
билан бир қаторда интерфаол методлардан 
фойдаланиш самарадорликни кафолатлаш 
баробарида талабаларнинг шахс сифатида 
ривожланишини таъминлайди.
Эволюцион таълимотни ўқитишда фойда-
ланиладиган фаол методлар гуруҳига ўқитиш-
нинг муаммоли-изланиш, мантиқий, мустақил 
ишлаш, талабалар фаолиятини рағбатлантириш 
ва асослаш, назорат ва ўз-ўзини назорат 
қилиш методлари киради. Юқорида қайд 
этил ган фаол методлар муаммоли вазият-
ларни вужудга келтириб, талабаларнинг кичик 
гуруҳларида ҳамкорликда ишлаб, муаммони 
ҳал этиш, мураккаб саволларга жавоб топиш 
жараёнида алоҳида объект, ҳодиса ва қонун-
ларни таҳлил қилиш кўникмалари ва билим-
ларни фаоллаштиришга асосланган фаол 
билиш фаолиятини тақозо этади. Эволюцион 
таълимотни ўқитишда муаммоли изланиш 
методлари муҳим аҳамият касб этади. Мазкур 
курс мазмунидаги барча мавзуларни муам-
моли изланиш методи ёрдамида ўрганиш, 
машғулотлар давомида изчил ва мақсадга 
йўналтирилган ҳолда вужудга келтирилган 
муаммоли вазиятларни талабалар аввал 
ўзлаштирган билим ва кўникмаларини янги 
вазиятларда қўллаши орқали ўқув материа-
лини фаол ўзлаштиришига хизмат қилади. 
Мазкур метод гуруҳига мансуб муаммоли-
изланиш характеридаги суҳбат методидан 
фойдаланганда, аввалдан тайёрланган муам-
моли саволлар занжири баён этилади, талаба-
ларнинг ўқитувчи билан биргаликда мантиқий 
мулоҳаза юритишига, ўқув фаразларини ҳосил 
қилиш ва исботлаш, суҳбат жараёнида муам-
моли саволларга жавоб топишига имкон яра-
тилади
3

Муаммоли методлардан фойдаланиладиган 
машғулотларни ақлий ҳужум шаклида ўтказиш 
мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун ўқитувчи 
қайси мавзуларни ақлий ҳужум шаклида 
2
Ишмуҳамедов Р., Юлдашев М. Таълим ва тарбияда 
инновацион педагогик технологиялар. - Т.: «Nihol», 2013. 
-9-б.
3
Рахимов А.К. Эволюцион таълимот фанидан амалий 
ва семинар машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш 
методикаси. - Т.: ЎзМУ, 2011. –26-34-б.
7
ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ НАЗАРИЯСИНИНГ ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ / 
ФИЛОСОФСКИЕ АСПЕКТЫ КОНЦЕПЦИЙ ОБРАЗОВАНИЯ И ЭТИКИ ВОСПИТАНИЯ



Download 2.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling