«эволюцион таълимот» курсини ўҚитишнинг методологик масалалари


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ


Download 2.86 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana17.09.2023
Hajmi2.86 Mb.
#1679952
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
evolyutsion-talimot-kursini-itishning-metodologik-masalalari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2017, 7
ўтказиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаши, 
мазмундан келиб чиққан ҳолда муаммоли 
савол лар занжирини тузиши, табақалашти-
рилган ёндашувни амалга ошириш учун 
қийин чилик даражаси турлича бўлган қуйи-
дагича дарс ишланмасини тузиши лозим.
Мисол сифатида «Табиий танланиш ва 
унинг шакллари» мавзусидаги семинар машғу-
лотининг замонавий педагогик технология 
асосида ташкил этилиши келтириб ўтилади.
Машғулотнинг 
таълимий 
мақсади: 
табиий танланиш ва унинг таъсирида янги 
турлар, мослашган организмларнинг пайдо 
бўлиши тўғрисида тушунча ҳосил этиш.
Машғулотнинг 
тарбиявий 
мақсади: 
табиат даги организмларнинг турли-туманлиги, 
мослашувчанлиги табиий танланиш натижаси 
мисолида талабаларнинг илмий дунёқарашини 
кенгайтириш.
Ривожлантирувчи мақсад: талабаларни 
мантиқий фикр юритишга ўргатиш.
Жиҳозлар: табиий танланиш, унинг шакл-
лари, организмларнинг мослашишига оид 
жад валлар.
Машғулотда фойдаланиладиган техно-
логия:
Локал даражада 
Венн диаграммаси, кластер
Хусусий методик даражада
Муаммоли таълим 
технологияси
Машғулотнинг бориши.
I. Ташкилий қисм.
II. Ўтилган мавзуни оғзаки ва тестлар ёрда-
мида сўраш ҳамда талабаларни баҳолаш.
III. Талабаларни кичик гуруҳларга ажратиш 
ва улар фаолиятини муаммоли масалаларни 
ҳал этишга йўналтириш.
IV. Янги мавзуни режа асосида ёритиш.
1. Табиий танланиш тушунчаси.
2. Табиий танланишнинг шарт-шароитлари:
а) индивидларнинг гетерогенлиги;
б) кўпайишнинг тараққиёт йўлида амалга 
ошиши;
в) яшаш учун кураш;
3. Табиий танланиш тушунчасини белгилаш:
а) танлаш объекти;
б) табиий танланишнинг таъсир доираси;
в) табиий танланишни тажрибада ўрганиш;
г) табиий танланиш таъсирининг самара-
дорлиги ва тезлиги.
4. Табиий танланишнинг асосий шакллари:
а) ҳаракатлантирувчи табиий танланиш;
б) стабиллаштирувчи табиий танланиш;
в) дизруптив табиий танланиш.
5. Табиий танланишнинг бошқа шакллари:
а) мувозанатловчи;
б) дестабиллаштирувчи;
в) жинсий;
г) индивидуал ва гуруҳий.

Download 2.86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling