Ф. Хўжаев, К. Рахимқулов, Б. Нигманов


«Тўпни уриб тушир» ўйини (37-расм)


Download 276.34 Kb.
bet71/72
Sana16.06.2023
Hajmi276.34 Kb.
#1504912
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72

«Тўпни уриб тушир» ўйини (37-расм)


Ўйинчилар бир-бирларига қараб 10-15 м масофада икки қаторли шеренгада саф тортиб турадилар. Икала команда ҳам тартиб билан санайди. Ҳар икала команда ўйинчиларнинг оёқлари учи олдидан тўғри чизиқ тортилган бўлади. Ҳар бир команданинг ўртасида бир хил масофада стул ва унинг устига тўп қуйилган бўлади. Ўқитувчининг сиганлидан кейин ўша номерли ўйинчилар қарама-қарши томонидаги шеренгага югуриб бориб, чизилган чизиқни босиб орқасига қайтиб стулдаги тўпни уриб тушириш керак. Тўпни уриб туширган команда ўйинчисига бир очко берилади. Кўп очко тўплаган команда ғолиб ҳисобланади.


  1. «Байроқчалар орқасидан югуриш» ўйини (38-расм)


Ўйинчилар тенг икки командага бўлиниб, майдончада бир-бирига қарама-қарши томонларда саф тортиб турадилар. Шу чизиқларга параллель қилиб, майдончанинг ўртасидан 1,5-2 м кенгликда йўл чизилиб, ўнг томонга байроқчалар қўйилган бўлади.
Тарбиячининг сигналидан кейин икала команданинг ўйинчилари майлонча ўртасидаги йўлакчалардан иложи борича кўпроқ байроқчалар йиғиб олиб, ўз қаторига келиб туради. Команда копитанлари ўз ўйинчилари олиб келган байроқчаларни олиб санайдилар. Олиб келинган ҳар бир байроқчага биттадан очко берилади. Кўп очко тўплаган команда ғолиб ҳисобланади. Байроқчаларни олаётган пайтда бир-бирларининг қулларидан тортиб юлиб олиш мумкин эмас. Кимда-ким тортиб олса, унда командага бита штраф очко берилади.


  1. «Олтита булава» ўйини.


Ўйинчилар икки командага бўлиниб, старт чизиғида саф тортиб турадилар. Ҳар бир команданинг олдида тўғри чизиқ чизилган бўлиб, унга орасидаги масофа 1 м қилиб булавалар қуйилган бўлади. Тарбиячининг сигналидан сўнг биринчи турган ўйинчилар югуриб бориб булаваларни йиғиб олиб келадилар. Булавани биринчи бўлиб ҳамда ерга туширмасдан олиб келган команда ғолиб ҳисобланади.


  1. «Доирага торт» ўйини (39-расм)


Ўйинчилар иккита тенг командага бўлиниб, биринчи команда айлананинг ташқи томонида, иккинчи команда ички томонида бир-бирига қараб турадилар. Доиранинг ичида турган ўйинчилар доиранинг ташқарисида турганларни, доиранинг ташқарисида турганлар доиранинг ичида турганларни тортадилар. Ўйин 1-2 минут давомида ўтказилади. Доиранинг ичида ёки ташқарисига тортилганлар ўйиндан чиқадилар. Рақибининг қулидан ёки белидан ушлаб тортилади. 4-6 марта олишувдан кейин ўйинчи кўпроқ қолган команда ғолиб ҳисобланади.



  1. Download 276.34 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling