Фалсафа 2-семестр Ражаббоев Равшанбек


Мутафаккирнинг фикрича, билимлар икки қисмга бўлина-ди. Ҳақиқатга яқин эҳтимол ва ҳақиқий (аподейктик) билим


Download 304.91 Kb.
bet11/63
Sana16.06.2023
Hajmi304.91 Kb.
#1496315
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63
Bog'liq
FALSAFA

Мутафаккирнинг фикрича, билимлар икки қисмга бўлина-ди. Ҳақиқатга яқин эҳтимол ва ҳақиқий (аподейктик) билим.
Диалектика, дейди файласуф, ўзида кдрама-қарши бўлган эҳти-молликдан хулоса чиқаради.
Дсмак, диалектика қарама-қарши таърифлар доирасида иш юритади ва бевосита қарама-қаршиликлар билан шуғулланади.
Диалектика — бу илмий гадқиқот жараёнидир. Аристотел диалектикасига кўра, ҳақиқат тадқиқот предмсти эмас, балки мақсаддир. Диалектика асосида инсоннинг ҳақиқатга эриши-шидаги фикрлаш жараёни ётади.
Аристотел гарчанд, эҳтимол билимлар доираси билан диа-лектикани чеклаб қўйган бўлса-да, бироқ ана шу чекланиш орқали диалектиканинг кейинги ривожи йўлида катта қадам қўйди, ҳамма эҳтимол билимлар билан ҳақиқий билимлар ўрта-сида аниқ чегара қўйишга муваффақ бўлди.
Ҳар қандай илмий мулоҳазада, файласуфнинг фикрича, уму-мий ҳолатлар бўлиб, тадқиқотни улар асосида олиб бориш керак. Аристотел ўз диалектикасида универсал диалектик услубга аҳами-ят берган эмас. Бироқ у биринчи маротаба диалектикага илмий ва фалсафий талқиқот услуби деб онгли равишда қаради.
Хулосалар фанга тааллуқли муҳокамадан келтириб чиқари-лади. Масалан, физика фанида ахлоқ, ҳуқуқ тўғрисида хулоса чиқариш мумкин эмас. Аксинча, диалектика Аристотсл фикри-ча, барча фанларга бир хил тегишли бўлган умумий ҳолатлар билан иш юритади.
Аристотелнинг диалектик тадқиқот услуби айни бир вақтда соф, мавҳум бўлиши мумкин эмас, у барча фанлар учун маз-хсунли ва фойдалидир.
Аристотел диалектикаси шундай услубни ўргатиши керак-ки, у орқали силлогизмни кўра олсак, шу орқали ҳақиқатга яқин, эҳтимолли билимлар асосида аниқ ва ҳақиқий билим-ларга эга бўламиз.
Диалектика борлиқ ва тафаккурнинг ҳақиқий асосини аниқ-лаш билан боғлиқ.
Диалектиканинг вазифаси факат ишонтнриш эмас, балки ҳар бир конкрет ҳолда ишонтириш усулларини топишга қдра-тилган. Диалектика ҳақиқатни қидирибгина қолмасдан, балки ҳақиқий илмий далил-исботни топишни мақсад қилиб қўйиши лозим.
Аристотел фалсафа ва диалектикани хусусий фанлардан аж-ратмайди. Диалектиканинг вазифаси айрим фанлар миқёсида уларнинг умумий таърифини қидиришдир. Масалан, тиббиёт-нинг моҳияти, дейди Аристотел, бу Суқрот учун соғликдир, дегани бўлмай, балки саломатлик умуман инсонларга керак, деган фикрдан иборатдир. Умумийликнинг бу ҳолати, унинг фикрича, диалектика доирасига киради. Ҳеч бир санъат диа-лектика сингари хусусий ҳоллардаги умумий ҳолларни текшир-майди.
Нотиқпик, Аристотел фикрича, диалектиканинг баъзи бир қисмини ташкил этади. Нотиқликдан қироат фани сифатнда ижобий ва салбий мақсадда фойдаланиш мумкин. Нотиқ но-тиқлик маҳорати билан ҳақиқатни топишга харакат қилса, у ҳақиқий диалектикага яқинлашиши мумкин. Лекин нотиқ ўз нотиклигини ҳақиқатга қарши қаратган бўлса, у софистикага яқинлашади. Софистик диалектика ҳақиқатни ўргатиш учун эмас, балки ғалабага эришиш учун сафсатабозлик санъатидан фойда-ланишдир. Нотиқлик ҳақиқат йўлида қўлланса, диалектиканинг қисмига айланади.
Аристотслнинг мантиғи билан диалектикаси ўртасида қан-дай муносабат бор экан — деган саволга Аристотел фалсафаси-да мантиқ ва диалсктиканинг ажралмаслиги аниқ кўрсатилган. Бу ҳақда унинг мантиқ асослари гувоҳлик беради.

Download 304.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling