Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа


Download 341.14 Kb.
bet85/113
Sana18.12.2022
Hajmi341.14 Kb.
#1031419
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   113
Bog'liq
AHMADJONOV ELBEK

Санъат – эстетик фаолиятнинг ўзига хос тури, сеҳрли маънавий кўзгу. Сеҳри шундаки, санъат асарини идрок этаётган одам унда ҳам шу асарни яратган инсон дунёсини, ҳам ўз дунёсини қадриятлар призмаси орқали кўради; ўзининг қандайлигини ва қаердалигини, ютуқларини ва нуқсонларини, ақлини ва ҳиссиётларини аниқлаштириб олади. Унинг эстетик моҳияти макон ва замондаги воқелик воситасида гўзаллик, улуғворлик, фожеавийлик, кулгилилик, хунуклик, тубанлик в.б. эстетик хусусиятларни инъикос эттириши ҳамда уларни баҳолаши билан белгиланади. Санъат қадриятларнинг қадрланишини ва қадрсизланган қадриятларни кўрсатиб беради, бир одам ёки бир неча одам тимсолида одам билан оламнинг яхлит, умумлашган қиёфасини яратади, уларнинг уйғунлигини таъминлайди. У кишини яшашга ўргатади, гўзалликка даъват этади, маънавий юксалтиради. Шу сабабли инсоният тарихида санъациз яшаб ўтилган бирорта ҳам давр йўқ.

Файласуф-нафосатшунослар ўртасида санъатнинг келиб чиқиши муҳим муаммолардан бўлиб келган. Санъатнинг келиб чиқиши деганда кўпчилик ғорларнинг тош даврларига ибтидоий даврларда чизилган ов манзалари ва ов ҳайвонларининг тасвирини назарда тутади. Ваҳоланки гап бу эрда санъатнинг қандай пайдо бўлганлиги эмас, балки нимадан пайдо бўлганлиги тўғрисида бориши керак. Баъзилар уни тақлиддан, бош: эротик ҳиссиётлардан, кимлардир ўйиндан, кимдир меҳнатдан келиб чиққан деб ҳисоблайдилар. Бундай назариялар ва консепсиялар анчагина, лекин улар орасидаги иккитасининг тарафдорлари кўпчиликни ташкил этади. Улардан бири – инсонни ҳайвонлик даражасидан одамлик поғонасига кўтарган нарса меҳнат, санъат ҳам меҳнатдан, инсоннинг оламни ўзгартиришга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан, санъат фақат ижтимоий ҳодиса деган моддиятчилар илгари сурган қараш. Иккинчиси – санъат инсонга берилган илоҳий завқнинг, маънавий оламнинг ўйин орқали намоён бўлиши, деган маънавиятчилар назарияси. Биз ана шу иккинчи қараш тарафдоримиз. Бунинг сабаби шуки, меҳнат, қанчалик қадрламайлик, қанчалик шарафламайлик, у – мажбурият билан боғлиқ, мақсадга йўналтирилган ижтимоий ҳодиса, ўйин эса ҳар қандай мажбуриятдан йироқ, мақсадга мувофиқлик билан шартланадиган индивидуалижтимоий ҳодиса. Демак, меҳнат –зарурият, ўйин – эркинлик. Инсон моҳиятан эркин ва эркинликка интилиб яшайдиган мавжудот сифатида ўз эркинлигини энг аввало ўйинда намоён қилади. Ўйинсиз инсоннинг яшаши мумкин эмас, усиз инсон ҳаёти жаҳаннам. Бу ўринда яна бир бор Шиллернинг машҳур фикрини келтириш ўринли: «Инсон фақат том маънода инсон бўлгандагина ўйнайди ва ўйнаётган пайтдагина тўлиқ инсонга айланади.


Download 341.14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling