Falsafa 3-joriy nazorat topshirig’i ahmadjonov elbek 651– 22 gr 11-мавзу. Мулоҳаза. Хулоса чиқариш режа
Download 341.14 Kb.
|
AHMADJONOV ELBEK
Бироқ, бу – дизайнда ҳамма нарса шакл билан боғлиқ экан, дегани эмас. Унда ҳам санъатдагидек шакл ва мазмун уйғунлиги асосий омил ҳисобланади. Бундай уйғунликка бирдан эришиш қийин, у бир неча техникавий босқичларнинг ҳосиласи сифатида вужудга келади. Масалан, «Зингер» русумли тикув дастгоҳи ХХ аср давомида ривожланиб, дастлабки қўпол кўринишидан «хоҳласанг ҳам, хоҳламасанг ҳам ишлагинг келадиган» даражада гўзаллашиб, нозиклашиб, инсонни ўзида ишлашга чақириб турадиган машинага айланди. Ёки ўзимиздаги«Даеwоо» корпорацияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилаётган «Матиз» автомобилига эътибор қилинг. У дизайн нуқтаи назаридан ўзидан аввалги кичик машиналардан, хусусан, «Тико»дан кескин фарқланади. Унинг йўлда энгил бориши кишида худди сузиб кетаётгандек тассурот уйғотади, асосий чироқлари (фаралари) ана шу таассуротингизга мос: улкан балиқнинг кўзларига ўхшайди, олдиндаги пастки икки чироқ эса, сизга бодомқовоқ – Шарқ гўзалларига ярашиб турадиган қийиқ кўзларни эслатади. Бунда автомобилнинг ташқи кўриниши билан моҳияти ниҳоятда муваффақиятли мослаштирилган: «Матиз» – балиқдек силлиқ олға интиладиган, «эпчил», гўзал, Шарқда ишланган, шарқона машина.Қисқаси, бугунги кунда биз дизайн туфайли атрофимиздаги техникавий оламни одамийлаштириб, ўзимизга, эстетик дидимизга мослаштириб боришга эришдик ва эришмоқдамиз; ҳозир қаламимиздан тортиб, компютеримизгача, машинамиздан тортиб, кўйлагимизгача – ҳаммаси бизни ҳар жиҳатдан қониқтиришга қаратилган.Дизайннинг туб илдизи, моҳият нуқтаи назаридан, кўргазмали амалий санъатга (халқ амалий санъатига) бориб тақалади: у ҳам, бу ҳам фойдалилик, манфаатлилик хусусиятига эга, яъни улар мақсадга мувофиқликка эмас, мақсадга хизмат қилади. Лекин халқ амалий санъатига асос бўлган ҳунар, айтиб ўтганимиздек, санъатга айланиши мумкин, дизайн эса, – дизайнлигича қолади. Сабаби шуки, ҳунарманд-уста ҳар бир ашёга, дейлик, узукка, қумғонга, хонтахтага ёки нақшин қутичага ўз дунёсини, харидорга мос руҳни сингдиради, яъни ҳунарманд-уста ясаган ўнта мис лаганда устанинг ўн хил руҳий ҳолатини, кечинмаларини илғаш мумкин. Дизайнда эса, ўн минглаб ёки юз минглаб ашёларга замонавий техника воситасида дизайнчи-инженернинг бир галги руҳий дунёси сингдирилади. Кейинроқ улар модернизация қилиниши мумкин, лекин унда ҳам яна бир хиллик аввалгисидан бошқачароқ намоён бўлади, уста эса, доимо янги нарса ясайди ва мана шу янгилик рангбаранглик, индивидуаллик ҳунар маҳсулини санъат даражасига олиб чиқишга хизмат қилади. Бундан ташқари ҳунарманд ҳар бир товарни бутунисича бадиий-ашёвий яхлитлик сифатида олиб қарайди ва ишлаб чиқаради. Яъни унда мазмун ҳам шакл ҳам бир руҳий дунё ва «бир қўлнинг» меҳнати. Дизайнда эса, ашёлар «турли қўл» ишлаган қисмларни бир мутахассиснинг – дизайнернинг яхлитлаштириши натижасида ўзини бутунисича намоён қилади. Шу сабабли, ҳунарманднинг маҳсулоти – санъат, дизайнернинг иши носанъат эстетик фаолият ҳисобланади. Шунга қарамай, дизайн ва дизайнернинг ижодий меҳнати Эр юзида тобора кўпайиб бораётган инсон зотининг замонавий иқтисодий-маиший ҳамда эстетик эҳтиёжини, маънавий талабларини қондириши билан муҳим ҳамда эътиборга лойиқ. Техника эстетикаси эса, дизайн назарияси сифатида эстетиканинг ўзига хос тури, усиз бугунги эстетика фанини тўлиқ тасаввур қилиб бўлмайди.Download 341.14 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling