Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)
Download 307.03 Kb. Pdf ko'rish
|
4-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гносеологик йўналиш
Онтологик йўналиш бўйича Ф.Бэкон субстанция борлиқнинг энг туб асосида ётади деб
ҳисоблаган ва субстанцияни муайян нарсаларнинг шакли билан айнанлаштирган. Р.Декарт борлиқнинг асосида икки хил мустақил субстанция: моддий ва маънавий субстанция ётади дейди. Моддий субстанция борлиқнинг кўлами билан, маънавий субстанция эса тафаккур билан белгиланади. Б.Спиноза эса тафаккур ва кўлам - икки хил мустақил субстанция эмас, балки ягона субстанциянинг икки хил атрибутидир (атрибут - ажралмас хусусияти дегани). Г.Лейбницнинг фикрича, оламнинг асосида кўплаб мустақил субстанциялар (монадалар) ётади. Гносеологик йўналиш бўйича, субстанция оламнинг асосида ётувчи шартли ғоялардан иборатдир (Ж.Локк). Ж.Беркли эса ҳам моддий, ҳам маънавий субстанциянинг мавжудлигини инкор этган ва субстанция деб, дунёни идрок қилишнинг гипотетик ассоциациясини англаган. И.Кантнинг нуқтаи назарича, «у шундай бир доимий нарсаки, фақат унга нисбатангина ҳамма вақтинчалик, ўткинчи ҳодисаларни аниқлаш мумкин». Хегел «абсолют ғоя», «абсолют руҳ» ни субстанция деб қараб, уни нарсаларнинг муҳим, ўзгарувчан, ривожланувчи томонларининг яхлитлигидир, деб ҳисоблайди. Оламнинг тузилишини тушуниш яна бир тушунча «субстрат» категорияси билан ҳам боғлангандир. Субстрат (лот. substratun - асос, тўшама, таглик) нарса ва ҳодисаларнинг умумий моддий асоси, нисбатан оддий ва сифат жиҳатдан элементар бўлган моддий ёки ғоявий тузилмалар мажмуаси. Айрим фалсафий концепцияларда субстрат деб дунёни ташкил этувчи мутлақ элементар ва бўлинмас асослар тушунилган. Масалан, қадимги Ҳинд фалсафасида оламнинг асосида тўртта бўлинмас унсур - сув, ҳаво, тупроқ ва олов ётади деб таълим берилади. Бундай қараш Марказий Осиёда яратилган «Авесто» да ҳам учрайди. Қадимги Юнон фалсафасида Левкипп, Демокрит, Эпикур, Лукреций фикрича, дунё атомлар ва бўшлиқдан ташкил топган, Анаксимандр - апейрондан, Афлотун - ғоя, руҳдан, Фалес - сувдан, Гераклит - оловдан иборат деб таълим берган. Форобийнинг ёзишича, қадимги юнон файласуфлари ҳар қандай нарса қандайдир 1 Спиркин А.Г. Философия. М., 2000. 243-б. 4 бир субстратдан ташкил топганлигини уқтириш билан бир қаторда, унинг абсолют ва ўзгармаслигини таъкидлашган. Хуллас, ҳар қандай объектнинг нималардан ташкил топганлиги, системанинг асосида шу системани ташкил этувчи асосни ахтариш - субстратни ахтаришдир. Масалан, РНК, ДНК ва оқсиллар биологик организмлар учун субстрат бўлса, ЭҲМларнинг асосида ахборотлар алмашуви жараёни субстрат бўлиб келади. Борлиқнинг асосида ётувчи бирламчи моҳиятни ахтариш - субстанциал ёндашув бўлса, ҳар қандай системанинг, умуман борлиқнинг нималардан бунёд қилинганлигини, таркиб топганлигини, ташкил топганлигини, «қурилганлигини» ахтариш субстракт ёндашувдир. Ҳар иккала ёндашувда ҳам бирмунча бирёқламалик, воқеликни субстанция ёки субстратга боғлаб қўйиш, унинг мураккаблиги ва хилма-хиллигини эътибордан четлаштириш кўзга ташланади. Аслида борлиққа янада кенгроқ, умумийроқ нуқтаи назардан ёндашиш мақсадга мувофиқдир. Бундай ёндашиш борлиқни йўқлик, яъни «ҳеч нима» орқали ифодалаш билан боғлангандир. Борлиқ тушунчасига қарама-қарши тушунча - бу йўқликдир. Агар борлиқ тушунчаси ниманингдир мавжудлигини ифодаласа, йўқлик тушунчаси эса ўша жойда ниманингдир мавжуд эмаслигини англатиб, «нима» нинг акси бўлган «ҳеч нима» ни акс эттиради. Борлиқ, юқорида қайд этганимиздек, абсолют мазмунга эга бўлиб, муайян (конкрет) нарсалар шаклида ва нисбатан муайян сифатий ҳолда мавжуд бўлган яхлит объектив ва субъектив реалликни ўзига қамраб олади. Йўқлик эса нисбий мазмундаги тушунча бўлиб, қаердадир ёки нимададир, ниманингдир айни пайтда мавжуд эмаслигини ифодалайди. Масалан, йўқлик деб ўтмишдаги ва келажакдаги ҳодисаларнинг ҳозирги замонда (айни шу вақтда) йўқлигини айтишади. Бугунги ҳодиса кеча ҳали йўқ эди, аммо потенциал (имкониятдаги) борлиқ сифатида мавжуд эди. Эртанги ҳодиса ҳам ҳозирча йўқлик, аммо потенциал борлиқдир. Биз ўтмишни бугунги кунда қолдирган изига қараб, келажакни эса бугунги ҳодисалардаги ўзгариш суръати (темпи) ва тенденцияларига қараб баҳолаймиз. Бугунги воқелик эртага йўқликка айланади, кўпгина тирик жониворлар эртага ўлик бўлади, яъни ҳаёт ўлимга айланади. Ўлим - бу ҳаётнинг йўқлигидир. Олинган индивиднинг ҳаётий борлиғи у ўлгач, йўқликка айланади. Аммо, унинг қолдиқлари, танаси бирдан йўқолмаслиги мумкин. Улар ҳам йўқолгач, одамлар хотирасида унинг сиймоси қолиши мумкин. Хуллас, абсолют (мутлақ) йўқликнинг ўзи йўқдир. Йўқлик шу маънода нисбий мазмун касб этади. Download 307.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling