Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet19/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
4-МАВЗУ

маданиятдир, дейишади. Маданият фақат инсониятгагина хос бўлиб, у инсоннинг инсон сифатида 
шаклланиши ва ривожланишида муҳим рол ўйнайди.
Бошқа бир гуруҳ мутафаккир файласуфлар эса инсонни ҳайвонлардан ажратувчи муҳим фарқ 
- бу инсонга хос аҳлоқдир, дейишади.
Ҳақиқатдан ҳам ҳайвонлардан, аввало, ўзининг одоб-аҳлоқи билан фарқ қилади, ҳайвонлар 
эса одоб-аҳлоққа эга эмас. Аҳлоқ инсонда инсон улғайган ижтимоий муҳит: оила, боғча, маҳалла, 
мактаб, кўча-кўй, уни қуршаган кишилар таъсирида қарор топади.
Шуни айтиш керакки, биз юқорида кўриб чиққан инсонга хос хулқ ҳам, онг ҳам, тил ҳам, 
маданият ва аҳлоқ ҳам ҳамма-ҳаммаси жамиятда ижтимоий муҳитда, жамиятнинг таълими, 
билими ва тарбияси туфайли вужудга келадиган ижтимоий омиллардир. Жамият эса кишиларнинг 
ижтимоий уюшган бирлиги, ижтимоий муносабатлар жамидан иборатдир. Жамият биологик 


20 
индивидларнинг оддий йиғиндиси ёки одамлар тўдаси, галаси эмас. Биологик индивидларнинг 
бундай бирликлари пода, тўда ёки гала, деб аталади. Лекин уларнинг ҳеч бирида инсоний 
фазилатлар, инсонлар жамоасига хос белги ва хусусиятлар мавжуд эмас. Ҳайвонларга хос бу 
бирликлар, асосан, инстинктлар, табиий-биологик хусусиятлар асосида ташкил топади.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда файласуфлар: инсон фақат олий биологик тур, яъни одам 
бўлибгина қолмасдан, у энг аввало, ижтимоий мавжудот - ижтимоий зот, дейишиб, инсонни 
ҳайвонлардан бутунлай фарқ қилдирувчи омил бу унинг ана шу ижтимоий томонларидир, деган 
фикрни билдиришган. 
Бизга маълумки, ўрта асрларларда Шарқ файласуфлари, хусусан, Марказий Осиё мутафаккир 
файласуфлари томонидан ўз вақтида тўғри кўтарилган бу масала ҳақида жуда теран ва чуқур 
фикрлар айтилган бўлишига қарамай, унга эътибор берилмай келинди.
Ҳақиқатан ҳам ўрта аср, Уйғониш даври Шарқ файласуфлари, хусусан Марказий Осиё буюк 
мутафаккирлари инсонни тана ва руҳининг, жисм ва жоннинг бирлигидан иборат, дейишиб, бу 
ҳақда уларнинг ҳар бири ўз таълимотларини яратган эдилар.
Шарқ файласуфлари инсон икки қарама-қарши асос: модда ва руҳнинг бирлигидан иборат 
мавжудот, деб таъкидлайдилар. Уларнинг қарашича, ана шу икки асос: модда ва руҳ инсон 
вужудида ўзаро мутаносиб бўлиши, бири устуворлик қилиб, иккинчисини сояда қолдирмаслиги 
керак. Агар инсонда бу тартиб бузилиб, моддийлик руҳдан устун келса, унда инсоннинг ўз амалий 
фаолиятида салбий ҳолатлар авж олиб, ижобий фазилатлар кейинга сурилиб ташланади. Аксинча, 
инсонда руҳий-маънавий томонлар моддийликдан устун бўлса, у зоҳидлик, тарки дунёчиликка 
берилиб, реал ҳаёт ишларидан узоқашиши, ўзини яккаланган ҳолда ҳис қилиб, жамиятдан 
бегоналишиши мумкин.
Борди-ю инсонда моддийлик ва руҳий томонлар бир хилда тараққий этган бўлса, киши ҳам 
жисмонан, ҳам маънавий соғлом бўлиб, унда ақлу заковат, инсофу диёнат, одобу аҳлоқ, илму 
маърифат қарор топиб, ҳайвоний нафслардан ўзини тийиши, ва қул бўлишдан сақланиши, мол-
дунёга ҳаддан зиёд берилмай, унга оқилона муносабатда бўлиши, ҳар хил хато ва нуқсонларнинг 
олдини олиши мумкин. Руҳий-маънавий жиҳат, инсоннинг ички руҳий дунёсининг бойлиги, 
теранлиги одамни инсон қиладиган, унинг ҳаётини мазмунли, турмушини гўзал қиладиган асосий 
омилдир.
Инсонни маънавий, аҳлоқий жиҳатдан безайдиган ажойиб фазилатлардан бири - унинг ҳалол, 
покиза яшаши, бировларнинг ҳақига заррача хиёнат қилмасликдан иборатдир. Ҳаром билан 
ҳалолни фарқлаш, фақат ўз меҳнати эвазига яшаш, ҳаромдан ҳазар қилиш, текинхўрликни, 
ўғриликни, боқимандаликни катта гуноҳи азим ва аҳлоқсизлиқ, деб билиш - булар Шарқ, хусусан, 
Марказий Осиё мутафаккир-файласуфларнинг илгари сурган энг муҳим ғоялари ҳисобланади. 
Демак, инсоннинг моҳиятини фақат ё унинг ижтимоий жиҳатларидан келиб чиқиб 
таърифлаш, ёки уни табиий биологик ва руҳий-маънавий жиҳатларидан ажратган ҳолда тасаввур 
қилиш бир томонлама ва нотуғридир. Инсон муаммосини таҳлил қилишда ҳам табиий-биологик, 
ҳам руҳий-маънавий ва ҳам ижтимоий омилларнинг ўзаро бирлигига асосланиб ўрганиш тўғри 
бўлади. Чунки инсон организмида модда ва энергия алмашинуви, танасининг тўқима тузилиши
тана аъзоларининг функциялари, ундаги рефлекслар, инстинктлар, асаб тизими, танадаги қон 
айланиши, тананинг атроф-муҳиятга мослашуви, ундаги ҳаёт жараёнининг таъминланиши ва шу 
кабилар табиий биологик жиҳатлардир. Булардан ташқари, яна ундаги овқатланиш, модда 
алмашинуви, зурриёд қолдириш ва шулар кабилар ҳам табиий-биологик хусусиятлардир.
Лекин инсон боласи дунёга келгандан кейин ўз-ўзини, атроф-муҳитни дунёни билиши, 
ўқиши, ўрганиши, тарбияланиши, диний ва дунёвий илмларни эгаллаши, диний, аҳлоқий, эстетик, 
бадиий, ҳуқуқий, сиёсий қарашларга эга бўлиши, ўзининг ички маънавий дунёсини ҳосил қилиш,
мустақил фикрловчи шахсга айланиши каби унинг маънавий-руҳий жиҳатлари ҳам борки, 
буларсиз унинг инсонлиги мумкин бўлмайди.
Шу билан бирга, инсон боласи ижтимоий муҳитда камол топиши, бошқа кишилар таъсири, 
таълими, тарбиясида бўлиши, кишилар билан ўзаро ижтимоий муносабатларда бўлиши, ўзи ҳам 


21 
ижтимоий фаолият кўрсатиши, фикрлаши, жисмоний ва маънавий қобилиятларини 
ривожлантириши моддий ва маънавий бойликлар ишлаб чиқариши зарур. Булар унинг руҳий-
маънавий ва ижтимоий жиҳатларидир. Улар инсонда туғма бўлмай, балки тарихий тараққиётнинг, 
ижтимоий, иқтисодий ва маънавий муносабатларнинг маҳсулидир.
Инсоннинг бу кўриб чиққан табиий-биологик, руҳий-маънавий ва ижтимоий жиҳатларининг 
ҳеч бири инсонда алоҳида мавжуд бўлмай, балки улар ўзаро бир-бирлари билан чамбарчас 
боғланиб кетган бўлиб, улар ўзаро таъсир ва акс таъсирда бир-бирини ривожлантириб, бойитиб, 
такомиллашиб, ўзгариб боради.
Инсонга нисбатан фақат соф ижтимоий ва руҳий назардан ёндашув, унинг табиий биологик 
жиҳатларини эътиборга олмаслик, уни ташқи табиий муҳитдан ажратиб қараш ҳам уни ғайри 
табиий кучдир, деган хулосага олиб келади. Бунинг нотўғрилиги шундаки, инсон ҳам бошқа 
табиий-биологик тирик мавжудотлар каби туғилиш, ўсиш, улғайиш, ташқи табиий муҳитга 
мослашиш, касалланиш, қариш, кексайиш ва ўлиш каби жараёнларни бошидан кечиради.
Фаннинг ҳозирги тараққиёти инсоннинг истеъдоди, қобилияти, бирор соҳа ёки 
мутахассисликка, ҳунарга мойил бўлишида биологик омилларнинг катта таъсири борлигини 
исботлади. Ўз навбатида, руҳий ва ижтимоий омиллар ҳам кишиларнинг табиий-биологик 
жиҳатларига кучли таъсир кўрсатади. Руҳий ва ижтимоий омиллар кишиларнинг жисмоний 
ривожланишига, насл қолдиришга, саломатлигига, умрининг узайишига катта таъсир қилади. (Бу 
таъсир ижобий ёки салбий бўлиши мумкин). Халқ бекорга «Соғ танда соғлом ақл»,- демайди. Ва 
аксинча, руҳан соғлом бўлган киши жисмонан ҳам бақувват бўлади.
Хуллас, инсоннинг биоруҳий ижтимоий мавжудот сифатида таърифланиши ва изоҳланиши 
фалсафанинг инсонни ўрганувчи бошқа фанлар соҳасида олиб бориладиган илмий тадқиқотлар 
учун катта методологик аҳамиятга эга бўлади. 
6. Инсон муаммосини ўрганишда инсон ҳаётининг маъноси ва мазмуни масаласини тўғри 
тушуниш муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун инсон ҳаётининг маъносини нима белгилайди, унинг 
мазмунини нималар ташкил қилади? Инсон қандай яшаса, унинг ҳаёти мазмунли кечади?... каби 
саволларга жавоб бериш лозим бўлади. Очиғини айтганда, инсоният пайдо бўлгандан бошлаб бу 
саволларга жавоб излаб келади. Бу саволларга жавоб бериш фалсафада инсон муаммосининг 
муҳим томонини ташкил қилади. Чунки бу масала инсон ўзини англашга киришган вақтдан 
бошлаб узоқ даврлар давомида кишилар дунёқарашнинг муҳим жиҳатини ташкил қилиб келади. 
Шунинг учун ҳам диний ва дунёвий, миллий ва умуминсоний масалалар билан шуғулланиб келган 
буюк олимлар, давлат раҳбарлари ва шу кабилардан тортиб, оддий кишиларгача бу масалани ўз 
ҳаётида ҳеч ким четлаб ўтмаган. 
Маълумки, ҳар бир инсонга ҳаёт бир марта берилади, шу жиҳатдан ҳар бир кишининг 
дунёдаги яшаш бетакрор, унинг бу дунёда вақтинча ва ўткинчи, ҳеч ким бу дунёда абадий яшаш 
мумкин эмас. Инсон бу дунёда қанча яшамасин, қандай яшамасин, барибир, бир кун келиб, бу 
дунёдан кўз юмади, уни тарк этади, яъни у вафот этади. Ҳар қандай шароитда ҳам инсон учун бу 
дунёда ўлим муқаррардир. Шу сабабли инсон бу дунёдан ном-нишонсиз ўтиб кетмаслиги учун 
имкони борича ҳаракат қилиш лозим. Инсон дунёга келдими, у ҳаётда шундай иш қилиши, шундай 
яшаши керакки, у умрининг охирида ўлими олдидан ўз ҳаёти бекорга ўтмаганлиги, бир марта 
яшашга берилган умр бекорга елга соврилмаганлиги, айниқса, ўзи учун, ўз оиласи, бола-чақалари 
фарзандлари, эли, халқи, миллати ва Ватани учун яхши ишлар қилиб, унинг умри самарали, 
маъноли кечганлиги, мазмунли ўтганлигига қониқиш ҳосил қилиб, бу ҳаётдан рози бўлган ҳолда 
кўз юмиши лозим.
Бунинг учун ҳар бир киши бу дунёга келгандан кейин, аввало, ўз ҳаёт йўлини тўғри аниқлаб 
тўғри белгилаши, ҳаётдан ўз ўрнини тўғри топиши, ҳаётда онгли яшаши, ўз ҳаётини тўғри қуриши, 
ўз олдига буюк ва олижаноб мақсадлар қўйиб, уларни амалга ошириш учун доимо сабот ва қунт 
билан ҳаракат қилиш, кураш олиб бориши зарур. Чунки ҳар бир инсон бу дунёга келар экан, у ҳур 
ва озод ҳамда бахтли яшашга ҳам табиий ва ҳам ижтимоий жиҳатдан ҳақлидир. 


22 
Инсон, аслида, дунёга бахт учун, бахтли ҳаёт қуриш ва кечириш учун, ҳаётнинг моддий ва 
маънавий неъматларидан тўлиқ барҳаманд бўлиб яшаш учун келади. Шунинг учун инсон дунёда 
келажакка доимо яхши умид билан яшайди. У ўз олдига доимо яхши орзу-ҳавасларни қўйиб, шу 
орзу-ҳавасларга эришсам, фарзандларимнинг бахти ва камолини кўрсам, деб; мен кўрмаган бахтли 
кунларни фарзандларим, набираларим кўрса деб, яхши ва қутлуғ ниятлар қилади, келажакка катта 
умидлар билан боқади. Бундай қараш миллий истиқлол ғоямизнинг объектив омили ролини ҳам 
ўйнайди. Халқимиз, миллатимизнинг ҳамжиҳатликда келажак орзу-умидалри билан яшаши ва 
меҳнат қилиши юртимизни обод ва фаровонлик сари етаклайди. 
Фалсафа инсон ҳаётининг маъноси ва мазмуни деганда аввало, инсоннинг дунёда ўзининг 
бошқа кишиларга кераклигини англаб яшашини, унинг ҳаётда ўз йўлини тўғри белгилаб, ҳаётда ўз 
ўрнини тўғри топишини, қилган яхши ва эзгу ишларининг беиз кетмаслигига ишонч ҳосил қилиб, 
ўз меҳнатига яраша жамиятда иззат-икромга эга бўлишини, унинг меҳнатига бошқалар ҳурмат 
билан қараб, унинг қадр-қимматини жойига қўйишини, унинг меҳнати ва ишлари қадрланишини, 
унга берилган умрининг самарасиз ўтмаганлигини тушунади. 
Инсон ҳаётининг маъноси, аслида, ҳар бир киши ўзининг камолотга томон доим бетўхтов, 
узлуксиз ҳаракат қилиб, интилиб яшашидир. Лекин унинг камолотга етдим, деб унга интилиш, 
ҳаракат қилишдан тўхташи, инсоннинг ўз-ўзини маҳв этлишидир. 
Шунинг учун инсон ҳаётининг мазмуни ва маъноси, аввало ҳар бир кишининг ҳаёт йўлини 
тўғри аниқлаш, унинг ҳаётдан ўз ўрнини тўғри топиши билан белгиланади. Бу ҳақда Биринчи 
Президентимиз И.А.Каримовнинг қуйидаги айтганлари айни ҳақиқатдир: «Ҳар қандай одам ҳам
ўсмирлик чоғида, эндигина вояга етиб келаётган даврида жамиятдан ўзининг муносиб ўрнини 
топиши керак. Акс ҳолда, бу нарса нохуш оқибатларга, баъзан эса оғир фожиаларга, ҳатто 
ижтимоий ларзаларга ҳам сабаб бўлади. Ёш йигит-қизларимизнинг ишда, турмушда, оила ва жамоа 
орасида ўз ўрнини тополмаслик ҳолатлари уларнинг жамиятда ўз қадрларини йўқотишига олиб 
келади. Ўз қадрига, ўз шаънига эга бўлмаган инсон ҳаётда кўп-кўп тўсиқларга дучор бўлади, 
беқарор ва салбий таъсирлрга тез берилади, унинг шахс сифатидаги емирилиши ҳам тез кечади». 
Аксинча: «Дунёга умид билан қадам қўйиб келаётган навқирон инсон ҳаётдан муносиб ўрнини 
топса, турмушидан, тақдиридан, Ватанидан рози бўлиб яшайди, умр бўйи бунёдкорлик фаолияти 
билан машғул бўлади»... 
Инсон ҳаётининг қадр-қиммати эса ўз ҳаётини онгли ва мазмунли қуриши, маълум мақсадлар 
асосида яшаши, шу мақсадлари йўлида курашиши, бошқа кишиларга нафи ва ёрдами тегиши, 
ўзидан, аввало, яхши ишлар, яхши ном қолдириши, ўз ишлари ва ҳаётни давом эттирувчи 
тарбиялаб ўстириши, эли, юрти ватани манфаатлари учун курашиши, савоб ишларни кўп ва хўп 
қилиши асосида қарор топади. Лекин бунинг учун у ёшлигидан қунт ва сабот билан ўқиш, илм-
маърифат ўрганиши, юксак маънавиятли бўлиб камол топиши зарур. Шундагина у комил инсон 
бўлиб етишади. 
 
А Д А Б И Ё Т Л А Р: 
1. Фалсафа. М.Ахмедова таҳрири остида. - Т.: УФМЖ, 2006.
2. Шермухамедова Н.А. Фалсафа. - Т.: Ношир, 2012. 
3. Фалсафа. Ахмедова М. таҳрири остида. -Т.: УФМЖ, 2006.
4. Э.Юсупов. «Фалсафа». Т., 2005.
5. Жўраев Н. Тарих фалсафасининг назарий асослари. – Т.: Маънавият, 2008.
6. Жаҳон фалсафаси тарихидан лавҳалар. Назаров Қ. таҳрири остида. – Т.: Шарқ, 2004. 
7. Фалсафа энциклопедик луғат. Назаров Қ.таҳрири остида. –Т.: Шарқ, 2011.

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling