Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)
Download 307.03 Kb. Pdf ko'rish
|
4-МАВЗУ
4. Инсон кўплаб фанлар ўрганадиган предметдир. Биология уни Homo sapiens тури сифатида қарайди. Педагогика учун у тарбия объекти, социология учун - турли муносабатлар субъекти, культурология учун - маданиятнинг объекти ва субъекти, иқтисодий назария учун - асосий ишлаб чиқариш кучи ва ҳоказо. Табиий фанлар орасида анъанавий (биология, антропология, медицина ва бошқалар) билан бир қаторда нисбатан янги фанлар (олий нерв тизими фаолияти физиологияси, соматология, сексология ва ҳоказо) пайдо бўлди. Ижтимоий билим соҳасида ҳам «эски» фанлар (психология, социология, тилшунослик, этика) қаторида «янги» фанлар (аксиология, герменевтика) кабилар фаолият кўрсатишади. ХХ асрда илмий билимнинг шиддатли ривожи, параллел тарзда борувчи фанларнинг фаол дифференциацияси ва интеграцияси табиий-илмий ва ижтимоий фанлар чегарасида бир қатор 11 янги фанларнинг: биоэтика ва тиббиёт этикаси, социобиология, психофизиология ва бошқаларнинг юзага келишига сабаб бўлди. Бу ҳол фалсафанинг инсон муаммоларини кўриб чиқишдаги методологик роли ҳақидаги масалани янада долзарб этиб қўяди. Биз юқорида айтиб ўтганимиздек, инсон кўп фанлар томонидан предмет сифатида қаралади, шу сабабли бизнинг олдимизда муҳим бир вазифа – инсон муаммосининг айнан фалсафий аспектларини очиб бериш туради. Табиатшунослик ва жамиятшуносликда инсонни тадқиқ этишнинг ҳозирги даражаси шундайки, бунда инсон ҳозирги тўпланган билимларни умумлаштириш ва тизимлаштириш масалалари тобора кўпроқ биринчи планга чиқмоқда. Инсон муаммосининг фалсафага оид масалалари деб қуйидагиларни ҳисоблаш мумкин: а) инсон моҳияти; б) инсонда ижтимоийлик ва биологик (табиийлик)нинг нисбати; в) шахснинг эркинлиги; г) инсоннинг мавжуд бўлиши (борлиғи) ва моҳиятининг диалектикаси; д) инсон ҳаётининг мақсад ва маъноси. Инсоннинг табиати ва моҳиятини нима ташкил қилишини билишга қизиқиш қадим даврлардан бошланган. Инсон пайдо бўлибдики, у ўзини қуршаган дунёни, унда ўзининг ўрнини ўрганиб келади. У бунда ўзининг кимлиги ва нималиги, қандай ишларта қодир эканлигини бошқа тирик мавжудотлардан қайси жиҳатлари билан фарқ қилиши ва қандай томонлари билан уларга ўхшаш эканлигини, унинг инсоний фазилатлари нималардан иборат ва улар қандай қарор топиши, инсон ҳаётининг маъноси ва мазмунини нималар ташкил қилиши, инсон умри, унинг ўлими ва мангулиги нима эканлигини билишга қадимдан ҳаракат қилиб келади. Шунинг оқибатида, бугунги кунга келиб, инсон тўғрисида турли хил: мифологик, диний, илмий ва фалсафий қарашлар пайдо бўлгандир. Ҳозиргача, бизга маълум бўлган 2,5-3 минг йилдан бери фалсафа ва бошқа турли аниқ фанлар - турли илм соҳалари, уларгача эса мифология ва дин ҳам инсонни турли томондан, турли воситалар, йўллар билан ўрганиб уларнинг ҳар бири инсонни ўзича, ўзига хос жиҳатдан изоҳлаб, тушунтириб келишади. Шулар асосида инсон тўғрисида турлича тасаввурлар, турли хил таълимотлар, турли-туман назария концепция пайдо бўлади. Дастлаб инсон тўғрисида мифологик қарашлар, тасаввурлар пайдо бўлади. Бу тасаввур ва қарашларга кўра, инсон ўзини табиатдан ҳали тўлиқ ажралмаган, ўзини табиатнинг бир қисми деб, табиат ҳодисаларини табиат билан бўлган муносабатларини ҳаёлий, яъни фантастик ҳолда тушунади. Жамиятнинг ривожланиб бориши билан инсон ҳақидаги тасаввурлар янада ривожланиши туфайли диний қарашлар пайдо бўлиб, шаклланиб боради. Диний қарашларга кўра, дин инсонни худо яратганини, уни оламдаги ҳамма тирик мавжудотлардан юқори турувчи олий мавжудот – мукаррам зот, деб тушунтиради. Шу билан бирга, дин худонинг иродасига бўйсиниши, худо нимани хоҳласа инсон шуни қилишини уқтиради. Инсон тўғрисидаги диний қарашларга кўра, худо инсоннинг ҳамма фаолиятларини олдиндан белгилаб қўйиши, унинг тақдири олдиндан маълумлиги айтилади. Ислом дини нуқтаи назаридан эса инсон Оллоҳ томонидан лойдан яратилган бўлиб, унга Оллоҳ нафаси орқали жон ато қилган. Инсон ҳамма тирик мавжудотларнинг сарвари, у Оллоҳнинг ердаги халифасидир, у ҳатто фаришталардан ҳам юқори туради. Инсонга Оллоҳ ҳақни таниши учун онгни, ақлни ато қилган. Инсоннинг ҳаёти «Бу дунё» ва «У дунё»дан иборат. Инсон «Бу дунё»да вақтинчалик, омонат яшайди. «У дунё»да эса инсон боғий яшайди. «Бу дунё»- ўткинчи, «У дунё» абадий дунёдир. Қиёмат куни жами инсон қайтадан тирилади. Инсон «Бу дунё»да қилган яхши ишлари, олган савоблари учун «У дунё»да тақдирланади, яъни «жаннатга тушади». Аксинча, «Бу дунё»да қилган гуноҳлари, ёмон ишлари учун «У дунё»да жазоланади, яъни «дўзах»га ташланади ва ҳ.к. Download 307.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling