Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Борлиқнинг асосий яшаш шаклларига фазо ва вақт киради


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet10/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19
Bog'liq
4-МАВЗУ

Борлиқнинг асосий яшаш шаклларига фазо ва вақт киради. Фазо ва вақт тушунчалари
кўп ҳолларда, форсий тил таъсирида ёзилган адабиётларда макон ва замон деб ҳам аталади. Бу 
тушунчалар фазо ва вақнинг ташқи, нисбий хусусиятларинигина акс эттиради, холос. Фазо 
нарсалар жойлашадиган жой маъносида, вақт эса ҳодисалар бўлиб ўтадиган муддат маъносида 
ишлатилади. 
Инсон ўзининг кундалик ҳаётида «масофа», «узунлик», «жой», «ўрни», «кўлами», «миқёси», 
«макони», «баландлиги», «эни», «бўйи», «баланд», «паст», «юқори», «қуйи», «ичи», «ташқариси», 
«ўнг», «чап», «олди», «орқаси», «ўнги», «тескариси», «чуқур», «саёз», «туби», «юзаси», «сатхи», 
«ости», «усти», «ёни», «теварак атрофи», «яқин», «узоқ» сингари фазога оид, «лаҳза», «пайт», 
«давр», «замон», «фасл», «кеча», «бугун», «эртага», «индин», «ўтган пайт», «олдин», «ҳозир», «шу 
пайт», «шу он», «кейин», «энди», «ўтмиш», «келажак», «давомийлик», «эрта», «кеч», «азалийлик», 
«абадийлик», «мангулик» каби вақтга оид тушунчаларга дуч келади. Бу тушунчалар воқеа ва 
ҳодисаларга нисбатан қўлланилади. Фанда ҳодиса деб фазо ва вақт нуқтасига, яъни «шу он» ва 
«шу жой» га айтилади. Шу жиҳатдан дунё «шу жой» ва «шу он» лар мажмуасидан иборат. Фазо - 
вақтнинг муайян лаҳзасида бу дунёни ташкил этган нуқталарнинг ўзаро жойлашиш тартибини 
ифодаласа, вақт эса - фазонинг ҳар бир нуқтасида рўй берувчи ҳодисаларнинг кетма-кетлиги
давомийлиги тартибини ифодалайди. Шу тарзда фазони вақт билан, вақтни фазо билан белгилаш 
мумкин.
Фазо ва вақт - борлиқнинг умумий яшаш шакллари бўлиб, фазо дунёни ташкил этувчи 
объектлар ва уларнинг таркибий нуқталарининг ўзаро жойлашиш тартиби, кўлами ва миқёсини 



ифода этади, вақт эса дунёда содир бўлувчи ҳодиса ва жараёнларнинг рўй бериш кетма-кетлиги 
тартиби ва давомийлигини ифодалайди.
Фазо ва вақтнинг табиати ва моҳияти ҳақида қадимдан файласуфлар хилма-хил нуқтаи 
назарларни илгари суриб келишади. Уларни умумлаштириб, икки йирик концепцияга ажратиш 
мумкин. Бу концепциялар субстанциал ва реляцион концепциялар деб аталади. Субстанциал 
концепцияда фазо ва вақтнинг абсолют жиҳатлари, реляцион концепцияда эса уларнинг нисбий 
жиҳатлари абсолютлаштирилади. Субстанциал концепция тарафдорлари (Демокрит, Афлотун, 
Эроншаҳри, Закариё Ар Розий, Беруний, Патриций, Кампанелла, Гассенди, Ньютон, Эйлер, 
Мопертюи ва бошқалар) фикрича, фазо - материя ва моддий алоқадорликлардан ташқарида, уларга 
боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган мустақил субстанциядир; фазо - моддий объектлар учун 
жойлашиш макони, у абсолютдир. Вақт эса борлиққа, фазо ва ҳаракатга жиддий таъсир кўрсатади; 
вақт муносабатлари абсолютдир, яъни вақт ҳамма ҳисоб системаларида бир хилда ўтади. Фазо ва 
вақтни улар мустақил субстанция деб ҳисоблаганликлари туфайли бундай ёндашув субстанциал 
концепция деб фанга кирган.

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling