Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Материянинг миқёсий-структура даражалари


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
4-МАВЗУ

Материянинг миқёсий-структура даражалари. Бу моддий системаларнинг бир-биридан 
мазкур системада ҳукмронлик қилувчи фундаментал кучлар билан фарқ қилувчи даражалардир. 
Улар: микродунё, макродунё ва мегадунё дейилади.
Микродунёда кучли ва кучсиз ядровий ўзаротаъсир кучлари ҳукмронлик қилади. Бу 
кучларнинг таъсир доираси атом ядроси ва атом ўлчови билан чегаралангандир. Кучли ядровий 
ўзаротаъсирлар атом ядросининг таркибий қисмлари бўлган протон ва нейтронларнинг 
яхлитлигини, кучсиз ядровий ўзаротаъсир кучлари эса атом структурасининг яхлитлигини 
таъминлайди. Бу кучлар туфайли микродунё ўзининг структуравий яхлитлигини сақлайди. 
Макродунёнинг структуравий яхлитлиги эса электромагнит ўзаро таъсирлари билан сақланади. 
Электромагнит ўзаро таъсир кучлари атомлар ва молекуляр бирикмаларнинг, моддий жисмларнинг 
структуравий яхлитлигини таъминлайди. Шу куч туфайли Ерда ҳаёт мавжуд, ёруғлик мавжуд. 
Мегадунё - бу гравитацион ўзаротаъсирлар кучи билан чегараланган энг катта моддий объект - 
коинотдир. Ер шари ва унинг атрофида Ойнинг айланиши, сайёраларнинг Қуёш атрофида 
айланишини таъминловчи, Галлактикамизнинг муайян тузилишга эгалигига, бутун Коинотнинг 
фазо-вақт структураси тартибининг мавжудлигига гравитацион ўзаротаъсир кучлари масъулдир. 
Бу кучлар бўлмаганда эди дунёдаги ҳозирги тартиб ва муносабатлар ҳам бўлмаган, микро-, макро- 
ва мегадунёлар ҳам шаклланмаган бўлар эди. 
Хуллас, материя ва моддий объектларнинг структуравий яхлитликка эга бўлишида ҳаракат ва 
фазо-вақт шаклларининг, уларнинг асосида ётувчи ўзароалоқадорлик кучларининг роли ҳал 
қилувчи аҳамиятга эгадир. 
 
3. Борлиқнинг атрибутлари. Муайян жисмнинг айнан шу жисм эканлигини белгиловчи 
хусусиятлари унинг атрибутлари бўлади. Борлиқнинг ҳам бир қанча атрибутлари мавжуддир. 
Улар: ҳаракат, фазо, вақт, инъикос, онг ва бошқалар. Борлиқ ўзининг хоссалари, хусусиятлари 
орқали намоён бўлади. Энди борлиқнинг атрибутлари, яъни ажралмас туб хусусиятлари ҳақида 
тўхтаб ўтайлик. 

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling