Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
4-МАВЗУ




4-МАВЗУ: БОРЛИҚ ФАЛСАФАСИ (ОНТОЛОГИЯ). ФАЛСАФИЙ АНТРОПОЛОГИЯ 
(ИНСОН ФАЛСАФАСИ) 
РЕЖА: 
1. Борлиқ тушунчаси, унинг таърифланиши. Борлиқ ва субстанция муаммоси. Борлиқнинг 
турлари. 
2. Материя борлиқнинг моддий шакли сифатида. Материянинг тузилиш даражалари. 
Материянинг кўринишлари. 
3. Борлиқнинг атрибутлари. Материя, ҳаракат, фазо, вақт бирлиги. 
4. Инсон муаммосининг фалсафий талқини. Фалсафа ва фанда антропогенез муаммоси.
5. Фалсафада индивид, индивидуаллик ва шахс масаласи. Инсон - биосоциомаънавий 
мавжудот. 
6. Ҳаётнинг мазмуни ва унда инсоннинг вазифаси.
ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР: онтология, борлиқ, йўқлик, объектив ва субъектив борлиқ, 
субстанция, акциденция, субстрат, моддий ва ғоявий борлиқ, актуал ва потенциал борлиқ, реал ва 
виртуал борлиқ, табиий ва ижтимоий борлиқ, монизм, дуализм, плюрализм, материя, борлиқнинг 
атрибутлари, ҳаракат, фазо, вақт.
1. Фалсафа фанининг борлиқ ҳақидаги масалаларни ўрганувчи қисми онтология деб аталади. 
Онтология сўзи юнонча ontos (мавжудлик) ва logos (таълимот) сўзларининг бирикмасидан ташкил 
топган бўлиб, «мавжудлик ҳақидаги таълимот», яъни борлиқ ҳақидаги фан маъносини 
ифодалайди.
Бу атама фан тарихида биринчи бор 1513 йил Р.Гоклениуснинг «Фалсафа луғати»да, сўнгра, 
Х.Вольф (1679 -1754) нинг фалсафага оид дарслигида қўлланилган бўлсада, улардан илгари 
қадимги юнон файласуфлари ҳам онтологиянинг мазмунини ифодаловчи турли фикрларни илгари 
суришган. Улар онтологияни «ҳақиқий борлиқни ноҳақиқий борлиқдан ажратиб олувчи борлиқ 
ҳақидаги таълимотдир» деб ҳисоблашган.
Борлиқнинг ўзи нима? Бу саволга жавоб бериш учун борлиқнинг инсон ва инсонлар ҳаёти 
билан боғлиқ илдизларига назар ташлашга тўғри келади. Кишилар қадимдан ўзларини қуршаб 
турган табиат ва жамият, инсон ва инсоният ҳақида ўйлар экан, атрофида содир бўлиб турган 
нарсалар ва ҳодисаларни, ўзгаришларни кузатишган. Баъзи нарсалар ҳозир мавжуд, кейинчалик 
эса йўқолиб кетади, кеча йўқ бўлган баъзи нарсалар эса бугун пайдо бўлади. Шулар асосида 
кишиларда мавжудлик ва йўқлик ҳақида тасаввурлар, қарашлар вужудга келган. 
Кишилар ўзларининг ҳам дунёга келиши (туғилиши), яшаши ва ниҳоят вафот этиши (ўлиши), 
«йўқликка айланиши» ҳақида ўйлай бошлашади. Шу асосда кишиларнинг «бу дунё» ва «у дунё» 
(нариги дунё), яъни одамнинг вафотидан сўнг унинг руҳи кўчиб ўтадиган «дунёлар» ҳақидаги 
тасаввурлари пайдо бўлган. Кишилар ўзларининг кундалик тажрибалари асосида атрофидаги 
дунёнинг ҳозир мавжудлиги, ўзлари туғилмасдан илгари ҳам мавжуд бўлганлигига ва кейинчалик 
ҳам мавжуд бўлиб қолишига ишонишган. Шу тарзда уларда «борлиқ» ва «йўқлик» ҳақида 
тасаввурлар шаклланган.
Борлиқ турли концепцияларда турлича талқин этилади. Марказий Осиё тупроғида вужудга 
келган зардуштийлик таълимотида борлиқ қуёш ва оловнинг ҳосиласидир, алангаланиб турган 
олов борлиқнинг асосий моҳиятини ташкил этади, деб ҳисобланган. Чунки бу ғоя бўйича, ҳар 
қандай ўзгариш ва ҳаракатнинг асосида олов ётади ва у борлиққа мавжудлик бахш этади. 



Қадимги юнон файласуфи Суқрот борлиқни билим билан қиёслайди ва унингча, бирор нарса, 
биз уни билсаккина бор бўлади, инсоннинг билими қанча кенг бўлса, у шунча кенг борлиқни 
қамраб олади, деб ҳисоблайди. Қадимги дунёнинг атомист олими Демокрит борлиқ атомлар 
мажмуасидан иборат деб тушунтирган. Унинг фикрича, борлиқнинг моҳияти унинг 
мавжудлигидадир. Мавжуд бўлмаган нарса йўқликдир. 
Ислом таълимотида эса борлиқ бу илоҳий воқеликдир. Яъни у Оллоҳ яратган мавжудликдир. 
Бу борада ваҳдати вужуд ва ваҳдати мавжуд таълимотлари бўлган. Ислом динига мансуб 
мутафаккирлар борлиқ ҳақидаги таълимотни ҳар тарафлама ривожлантирганлар. Масалан, 
Форобий фикрича, илк борлиқ азалий Оллоҳнинг ўзидир. Беруний фикрича, борлиқ шундай 
умумийликки, у ҳамма нарсанинг асосида ётади, демак, борлиқ ҳамма нарсанинг асосидир.
Европада ўтган олимлар Давид Юм ва Жорж Беркли борлиқни сезгиларимиз мажмуаси деб 
талқин этишган. Хегел эса борлиқни мавҳумлик, мутлоқ руҳнинг намоён бўлиши, деб 
таърифлайди. Кўпгина натурфалсафий қарашларда борлиқни ҳозирги замон билан, яъни шу актуал 
оламга боғлаб тушунтирдилар. 
Аслида, борлиқ кенг фалсафий тушунча бўлиб ўзига бутун мавжудликни, унинг ўтмиши, 
ҳозир ва келажагини ҳам қамраб олади. Файласуфлар борлиқни тушунтириш учун йўқлик 
тушунчасини унга антипод қилиб олишган ва шу асосда борлиқнинг зарурий моҳиятини очишга 
интилганлар. Материалистик адабиётларда борлиқни объектив реаллик билан, материя билан 
айнанлаштириб тушунтиришади. 

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling