Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Материянинг ташкилий-структура даражалари


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet7/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19
Bog'liq
4-МАВЗУ

Материянинг ташкилий-структура даражалари. Материянинг ташкилий-структура 
даражалари моддий системаларнинг ташкилий жиҳатдан уюшганлиги ва фаоллигига қараб бир-
биридан фарқ қилади. Бу даражалар фазо-вақт структурасининг сифатий хусусиятлари билан 
ажралиб туради. Улар: ноорганик даража («нотирик табиат»), органик даража («тирик табиат») 
ва социал даража («жамият») деб аталади. Сифатий жиҳатдан энг қуйи даражада уюшган ва энг 
пассив (инерт) даража ноорганик даражадир. Бу даражада атом ядроси, ядро, атом ва моле-
кулалар мажмуаси, молекуляр бирикмалар, жисмлар, ер шари, осмон жисмлари, Қуёш системаси 
ва бошқа планетар системалар, юлдузлар тўпи, Галлактика, метагалактика ва коинотнинг қуйи 
даражада уюшган фазо-вақт алоқадорликлари намоён бўлади. Бунга нисбатан уюшганроқ ва 
фаолроқ фазо-вақт системаси органик даража дейилади. Унга органик молекуляр системалар, 



тирик организмларнинг хилма-хил кўринишлари, бир ҳужайрали сув ўтлари ва содда 
жониворлардан тортиб, мураккаб тузилган умиртқалиларгача, содда ҳайвонлардан то маймунлар 
ва одамларгача киради.
Одамлардан ташкил топган турли мураккабликдаги ижтимоий системалар социал даражага 
мансубдир. Бу даражада онгга, фикрга эга бўлган инсонлар фаолият кўрсатганлиги сабабли у энг 
уюшган ва фаол даража ҳисобланади. Юқорида айтилган ташкилий-структура (тузилиш) 
даражалари бир-биридан моддий алоқадорликлар сифати ва миқдорига кўра, унда етакчилик 
қилувчи ҳаракат шаклига кўра бир-биридан фарқ қилади. Масалан, ноорганик даражада механик, 
физик, химиявий ва геологик ҳаракат шакллари фаолият кўрсатса, органик даражада юқоридаги 
ҳаракат шаклларига биологик ҳаракат қўшилади ва у мазкур даражада етакчилик қилади, социал 
даражада яна бир ҳаракат шакли ижтимоий ҳаракат фаолият кўрсатиб, у ушбу даражада етакчилик 
қилади.

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling