Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
4-МАВЗУ

Моддий ва ғоявий борлиқ. Атрофимизни ўраб турган дунё икки хил реалликдан ташкил 
топгандир. Объектив реаллик ва субъектив реаллик. Онгимиздан ташқарида ва унга боғлиқ 
бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган реаллик объектив реаллик дейилади. Бу тушунчани материалистлар 
материя тушунчаси билан айнан бир маънода ишлатишади. Реалликнинг инсон онги билан боғлиқ 
бўлган ва онгнинг маҳсули ҳисобланган қисми субъектив реаллик дейилади. Объектив реаллик 
моддий борлиқ тушунчасига мос келса, субъектив реаллик эса борлиқнинг ғоявий шаклига 
мувофиқ келади. Материализм вакиллари борлиқнинг ғоявий шакли моддий шаклининг маҳсули, 
деб ҳисоблашади. Идеализм вакиллари эса моддийлик ғоявийликнинг ижоди ёки ғоявийликнинг 
намоён бўлиш шаклидир. 
Актуал ва потенциал борлиқ. Актуал борлиқ борлиқнинг айни пайтда ва шу жойдаги 
воқеликда намоён бўлиб турган ва шу воқелик билан алоқадорликдаги қисми. Бу объектив реаллик 
тушунчасига мос келади, чунки объектив реаллик борлиқнинг шу жойда берилган ва шу онда амал 
қилаётган қисмидир. Дунёнинг ҳамма томони бирдан берилган эмас. Биз борлиқнинг ҳозирги 
замонга тегишли қисми билангина алоқадамиз. Бу қисми ўтмишга айланиб, унинг ўрнини 
келажакдаги қисми эгаллайди. Ҳозирги замонда келгуси воқеликнинг куртаклари мужассамлашган 



бўлади. Актуал борлиқнинг ҳали воқеликка айланмаган ва келгусида воқеликка айланадиган 
муртак ҳолидаги қисми потенциал борлиқ дейилади. Потенциал борлиқ ҳали воқеликка айланишга 
улгурмаган, салоҳиётдаги актуал борлиқдир. 
Реал ва виртуал борлиқ. Борлиқнинг биз учун мавжуд қисми реал борлиқ дейилади. Реал 
борлиқни нақд борлиқ ҳам дейиш мумкин. Аммо борлиқнинг шундай қисми ҳам борки, унинг 
бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Борлиқнинг бундай қисми эҳтимолий мазмунга эга. У ҳали 
реалликдан узоқда. Мана шундай мазмундаги борлиқ виртуал (лот. virtuales - эҳтимол) борлиқ 
дейилади. 

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling