Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)


Download 307.03 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/19
Sana01.03.2023
Hajmi307.03 Kb.
#1241227
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19
Bog'liq
4-МАВЗУ

Реляцион концепция вакиллари (Арасту, Августин, ал-Киндий, Ибн Сино, Носири Хисров, 
Фахриддин Розий, Насриддин Тусий, Декарт, Лейбниц, Толанд, Бошкович, Юм, Фихте, Кант, 
Хегел) нинг фикрича, фазо - моддий дунёнинг таркибий тузилиши тартибининг намоён бўлиши, 
жисмларнинг ўзаро жойлашиш ўринлари ва моддий нарсаларнинг мавжудлиги тартибини 
ифодалайди. Фазо - жузъий ҳолда ҳам, умумий ҳолда ҳам моддий дунёнинг ҳолатига боғлиқдир; 
материя фазонинг мавжудлиги учун асосий воситадир; фазо - нисбийдир. Вақт эса материянинг 
атрибути (ажралмас хусусияти), у материядан ташқарида мавжуд бўлиши мумкин эмас, вақт 
муносабатлари нисбийдир, вақтнинг давомийлиги моддий объектларнинг ўзаро алоқадорлигига, 
ҳисоб системасига боғлиқдир.
Ҳозирги замонда борлиқнинг турли ташкилий структура даражаларига алоқадор бўлган 
физик, химиявий, геологик, биологик, физиологик, ижтимоий (социологик), психологик фазо ва 
вақт ҳақидаги концепциялар ҳам яратилмоқда. Бундай концепцияларда оламнинг тузилиши 
жиҳатдан хилма-хиллиги ва бирлиги, кўп қирралилиги ва чексизлиги, мураккаблиги ва 
ниҳоясизлиги асосланмоқда.
ХХ аср охири ва Х1Х асрнинг бошларида назарий физика, топология, чизиқли алгебра, квант 
физикаси, қора туйнуклар физикаси, релятивистик космология фанларининг ривожланиши фазо ва 
вақт ҳақидаги тасаввурларни жиддий ўзгартирди. Айниқса, концептуал фазо (вақт)ни 
информацион технология воситаларида моделлаштириш йўллари осонлашгач, фазо ва вақтнинг 
турли-туман моделларини тадқиқ этиш имкониятига кенг йўл очилди. Бу тадқиқотлар оламдаги 
ягона, энг умумий, универсал ва фундаментал алоқадорлик - бу фазо - вақт алоқадорлигидир деб 
хулоса чиқаришга тўлиқ асос берди.
Фалсафа тарихида макон ва вақт борлиқ кўрсаткичларими, яъни улар объектив хусусият касб 
этадими ёки ўз табиатига кўра субъективми? Шу муносабат билан мазкур категорияларнинг 
материалистик ва идеалистик мазмунлари ҳақида сўз юритиш мумкин. 
Макон ва вақт муаммосини объектив идеализм нуқтаи назаридан ёндашувни ўрта асрлар 
фалсафасида ҳам кузатиш мумкин. Бу ерда фақат Худо макон ва вақтдан ташқарида деб 
фикрланади. Мазкур нуқтаи назарнинг шаклланишига Авлиё Августин салмоқли ҳисса қўшган. 
Идеалистик қарашлар макон ва вақтнинг объективлигини рад этиш ва улар онгнинг турли 
шаклларига қарамлигини тан олиш билан боғлиқ. Субъектив идеализм вакиллари (Беркли, Юм, 
Мах ва бошқалар) макон ва вақтга индивидуал онг шакллари сифатида ёндашади. Хусусан, Д.Юм 


10 
учун улар фақат идрокда мавжуддир. И.Кант ҳам макон ва вақтга субъектив деб қарайди, аммо 
уларни априор, яъни инсонга тажрибага қадар берилган ҳиссий мушоҳада шакллари сифатида 
тушунади. И.Кант макон ва вақтни инсон ҳиссиёти шакли – кузатиш шакли сифатида талқин 
қилади. Унга кўра, айнан дунёни билишга ҳаракат қилаётган субъект ўзига берилган дунёнинг 
муайян макон ва вақтдаги шакл-шамойилини яратади. 

Download 307.03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling