Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)
Download 307.03 Kb. Pdf ko'rish
|
4-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фазо ва вақтнинг хусусиятлари.
Материалистик ёндашув ўзининг аниқ ифодаланган шаклида шу билан тавсифланадики, у
макон ва вақтни онгдан ташқарида ва ундан қатъий назар мавжуд деб ҳисоблайди, яъни улар мавжудлигининг объектив хусусиятини қайд этади. Мазкур ёндашувни асосан Ньютон ва А.Эйнштейн кабилар илгари сурган ғояларга таянади. Макон ва вақт табиати ҳақидаги метафизик ёндашувларни рад этувчи табиий илмий далиллар XIX аср охирида физикада электромагнит назарияси юзага келиши билан шакллана бошлади. Унинг ривожланиши файласуфларни бўшлиқ ҳақидаги тасаввурлардан воз кечишга мажбур қилди. Дастлаб у “эфира” тўғрисидаги ғоя билан алмаштирилди. Эфир ҳамма жойда тўлиқ, лекин мутлақ ва ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган маконнинг шакли вазифасини бажарди. Кейинчалик бу тасаввурлардан ҳам воз кечилди. Фазо ва вақтнинг хусусиятлари. Фазо ва вақт борлиқ миқдорий ва сифатий жиҳатларни ифодалашига қараб, метрик ва топологик хусусиятларга эга. Фазо ва вақтнинг метрик хусусиятлари борлиқнинг миқдорий муносабатларини акс эттириб, ўлчанадиган, кўзга ташланадиган ва нисбий табиатли хусусиятларидир. Уларга кўлам, бир жинслилик, изотроплик (анизотроплик) каби хусусиятлар киради. Фазо ва вақтнинг топологик хусусиятлари эса, борлиқнинг туб сифатий жиҳатларини ифодалайди. Бундай хусусиятларга узлуксизлик, боғланганлик, ўлчамлилик, компактлик, тартибланганлик сингари хусусиятлар киради. Вақтнинг топологик хусусиятларига орқага қайтмаслик, бир ўлчамлилик каби хусусиятлар қўшилади. Фазо (вақт) нинг метрик ўзгаришлари борлиқ структурасини жиддий ўзгартира олмайди, топологик ўзгаришлар эса борлиқнинг сифатий ўзгаришига сабабчи бўлади. Масалан, бир боғланган системанинг кўп боғланган системага ўтиши фазо топологиясини тубдан ўзгартиради, яъни фазонинг икки нуқтасини туташтирувчи турлича йўллар пайдо бўлади. Бундай фазода катта идишнинг ичига кичик идишни сиғдириш мумкин бўлади. Ўлчам даражаси кўп бўлган система ўлчов даражаси кам бўлган системага нисбатан кўринмас ва мураккаб бўлади. Шунингдек, фазо ва вақтнинг метрик хусусиятларини кучли ўзгариши топологик хусусиятларининг ўзгаришига олиб келиши мумкин. Масалан, фазонинг эгрилик даражаси кучли ўзгарса, бир боғланган фазо кўп боғланган фазога айланиши мумкин. Download 307.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling