Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)
Ламетри ижтимоий ривожланишнинг асосий сабаблари улуғ шахсларнинг фаолияти ва маърифатдир, деб ҳисоблар эди. Дидро
Download 307.03 Kb. Pdf ko'rish
|
4-МАВЗУ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Гольбах
- Макс Шелер
Ламетри ижтимоий ривожланишнинг асосий сабаблари улуғ шахсларнинг фаолияти ва
маърифатдир, деб ҳисоблар эди. Дидро инсонни олий қадрият, коинотнинг идрок маркази, бутун маданиятнинг яратувчиси деб ҳисоблади. Гольбахнинг назарида эса, инсон табиатнинг бир қисми, у табиат қонунларига бўйсунади. Гельвецийнинг фикрига кўра, инсоннинг шаклланишида атроф муҳит асосий рол ўйнайди. У барча одамлар ўз қобилиятлари ва имкониятларига кўра табиат томонидан тенг қилиб яратилган, уларнинг қандай бўлиши фақат тарбияга боғлиқ деб ҳисоблади. XIX аср фалсафий фикрнинг инсон ҳақидаги таълимотни ривожлантиришдаги энг муҳим ютуқларидан бири - бу Людвиг Фейербахнинг (1804-1872) фалсафий антропологизмидир. У инсон моҳияти муаммосини фалсафасининг «бирдан-бир, универсал ва энг олий» муаммоси сифатида қаради ва биринчи планга олиб чиқди. Бироқ Фейербах, аслида, инсонга биологик нуқтаи назардан қарайди, унинг ижтимоий моҳиятини изоҳламайди. Антропологик тамойил (яъни, объектив оламни инсон моҳиятининг ҳосиласидан иборат бир нарса сифатида қараш) экзистенциализм, ҳаёт фалсафаси, фалсафий антропология, антропосоциология, фрейдизм ва бошқа кўплаб фалсафий ва ижтимоий оқимларнинг асосида ётади. Экзисенциалистлар (Ж.П.Сартр, А.Камю ва ҳоказо) фалсафанинг асосий муаммоси деб инсоннинг мавжуд бўлиши масалаларини ҳисоблайдилар (Экзистенция). Инсон фақат ўзини англаши мумкин. К.Ясперс ёзганидек: «Мавжуд бўлиш билиш демакдир ва мен онг сифатида мавжудман». Экзистенциализмнинг асосий тамойили - эркинлик тамойилидир. Инсон «озод бўлишга маҳкум этилган» (Ж.П.Сартр). Ижтимоий ҳаётнинг тангликларидан чиқишнинг йўли - шахснинг индивидуалистик борлиғида. Инсоннинг ўз диққат марказига қўювчи яна бир оқим – «фалсафий антропология». Бу оқимнинг асосчиси - Макс Шелер (1874-1928) фалсафанинг асосий масаласи «Инсон нима?» деган саволдан иборат деб ҳисоблади. Фрейдизмга австриялик психолог Зигмунд Фрейд (1856-1939) асос солган. У шахс тузилмасида учта асосий қатламни ажратиб кўрсатди «У» онгости, «Мен» ёки «ЭГО» (онг), Юксак «Мен» (юксак онг). Инсоннинг келиб чиқиши энг мураккаб ва жумбоқли феноменлардан бири ҳисобланади. Қадим замонлардан бошлаб ушбу феноменни тушунтиришда бир-бирига қарама-қарши бўлган икки парадигма мавжуд: инсоннинг худо томонидан яратилганлиги ғояси ва табиий тарихий эволюция ғояси. Download 307.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling