Фалсафий антропология (инсон фалсафаси)
Download 307.03 Kb. Pdf ko'rish
|
4-МАВЗУ
Ибтидоий мифларда одамларнинг келиб чиқиши кўпинча мифик қаҳрамонларнинг
трансформацияси, тотем аждодлар, бутун мавжудот яратилган мифик даврдаги персонажларнинг трансформацияси натижаси ёки уларнинг ижод маҳсули сифатида тасаввур этилади. Айрим мифларда одамларнинг пайдо бўлиши тасодифий хусусиятга эга бўлса, бошқаларида демиурглар – тотем аждодларнинг онгли иши сифатида акс эттирилади. Янги Гвинеядаги папуасларнинг тангу қабиласи мифларида афсонавий қаҳрамон одамларни қапқонга илинган тўнғизларнинг майдаланган бўлакларидан яратади. Тасманияликларнинг тасаввурларига кўра дастлабки одамлар Мопхерни номли мифик мавжудот томонидан думли, бўғинсиз оёқларга эга бўлган ҳайвон қиёфасида яратилган. Кейинчалик бошқа бир афсонавий мавжудот Друмердим уларнинг думларини кесиб ташлаган ва ёғлар ёрдамида тиззаларини букиладиган қилган. Австралия аборигенлари ва Янги Гвинеядаги папуасларнинг маринд-аним қабиласининг афсоналарига кўра одамлар дастлаб ярим одам, ярим ҳайвон қиёфасида, кўзларсиз ва оғизсиз, оёқ-қўлларининг учлари ёпишган ҳолда мавжуд бўлган. Демиурглар пичоқлар ёрдамида уларни ҳозирги ҳолатга келтирганлар. Анча кейинроқ пайдо бўлган мифларда биринчи одамнинг пайдо бўлиши худолар томонидан яратилиш ғояси билан боғланади. Масалан, жаҳон динларида кенг тарқалган инсоннинг худо 14 томонидан лойдан яратилганлиги ҳақидаги тасаввурнинг мифологик илдизларга эга эканлиги яққол кўриниб туради. Вавилонда яратилган поэма - "Энум Элиш» да тасвирланишича дастлабки одам тартиб худолари ва тартибсизлик (хаос) худолари ўртасида бўлиб ўтган урушдан сўнг лой ва қондан пайдо бўлган. Қадимги Мисрдаги афсоналардан бирида Хнум деган худо одамни кулолчилик чархи ёрдамида лойдан ясалганлиги айтилди. Аёлнинг эркак кишининг қовурғасидан ясалганлиги мотиви Месопотамияда яратилган мифларга бориб тақалади. Инсоннинг худо томонидан яратилганлиги ҳақидаги парадигма ҳар доим диний эътиқодлар ва ишончларга асосланган. Фан антропогенез жараёнини ёритиб бера бошлаши ва диндан бу соҳани тортиб олиши муносабати билан креацианизм ўз мавқеини мустаҳкамлай бошлади. Бу ҳол тегишли институларнинг яратилиши, илмий анжуманлар ўтказилиши, креацинистик адабиётлар ва фильмларнинг пайдо бўлишида ўз аксини топди. Download 307.03 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling